Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 14.40.48
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2011 » Сентябрь » 1 »

    1 сентябрь - Жаҳонгир Муҳаммад туғилган кун !
    14.39.29

    1 сентябрь - Жаҳонгир Муҳаммад туғилган кун !

    Ҳамманинг ҳам ўз туғилган куни бор. Лекин ҳар бир инсон ҳам ҳар йилда такрорланадиган таваллуд кунига муносиб бир совға билан кела  олмайди. Таниқли адиб ва сиёсат арбоби Жаҳонгир Муҳаммад эса бундан мустасно. Унинг кўп йиллардан  буён ҳаёти ва фаолиятига разм солиб бораман. Чунки у ҳамма қатори яшаб юрибмизда,  дейдиган инсонлар сирасига кирмайди.
    Жаҳонгир Муҳаммад  ўз шахсий ҳаёти, ўз шахсий манфаатларини кўпда ўйлайвермайди.  У ўзининг ҳузур-ҳаловатларидан кечиб,  халқ учун, миллат учун  хизмат қилиш туйғуси билан яшайди.

     У ҳар бир ўтаётган умр онларини умум  манфаати учун сарф қилади, таъбир жоиз бўлса жон фидо этади.

    Ҳа, фидокор инсонлар дейилганда  кўз ўнгимда  шундай одамларнинг энг олдинги сафида Жаҳонгир Муҳаммад  намоён бўлади. У ўз туғилган кунини байрам деб билмайди, лекин у йилдан бу йил оралиғида халқ учун шу қадар кўп хизмат қиладики, четдан назар ташлаган киши унинг бу қадар сермашаққат юкни ҳеч эринмай,  ҳеч оғринмай аксинча фахр ва ғурур билан мардонавор тортиб бораётганига беихтиёр тасанно айтиши табиий.

    Дарвоқе, таниқли адиб ва сиёсат арбоби, дўстимиз ва сафдошимиз Жаҳонгир Муҳаммад таваллуд айёми Ўзбекистон тарихининг энг қувончли куни билан боғлиқ. У Ўзбекистон мустақил деб эълон қилинган кун   дунёга келган.

    Жаҳонгир Муҳаммад  ғоят машаққатли айни кезда шарафли йўлни танлаган. У йўл Жаҳонгир Муҳаммаднинг ўз йўли : Халқ учун хизмат қилиш йўли. У шу йўлда топганларини халқ  билан бўлишишда ҳам ҳотамтойдир. У ўзидаги иқтидорни юз фоизга умумга сарф этади. Гоҳо ўйлаб қоламан: дунё  талотўплари ичра шу каби фидойи инсонлар борлиги учун ҳам курраи замин тинчдир, омондир.

    Жаҳонгир Муҳаммадни яна жонли катта энциклопедияга қиёслагим келади. Сабаби унга дунёдаги жавобини топиш мушкул туюлган, ўзингиз жумбоқ санаган, ҳатто дунё тўри - интернетдан тополмаганингиз  ҳар қандай саволни берманг албатта ишончли, мухтасар ва мукаммал жавоб олишингиз мумкин.

    Жаҳонгир Муҳаммад бу галги таваллуд кунига ҳам миллатдошлар фахрланишига арзирли совға билан етиб келди. Унинг ҳажм жиҳатидан ҳам, маъно-мазмун жиҳатидан ҳам дунё кутубхонасидан муносиб ўрин олган илмий изланишлари маҳсули "Катта луғат" китоби нашрдан чиқиб,   дунё халқлари учун хизмат қила бошлади.

    Одатда таваллуд айёмда туғилган кун муносабати билан совғаю туҳфалар тортиқ этилади.  Меҳнатсевар, миллатсевар олим ва адиб Жаҳонгир Муҳаммад эса бу каби совғани ўзи ҳозир этди. Ундан катта  тортиқ  бўлиши мумкин эмас. Тилшунос олимнинг улкан рисолалари ўз туғилган кунига муносиб туҳфаси  эмасми!?

    Қани эди, ҳаммамиз ҳам минглаган қўлига қалам тутганлар устози Жаҳонгир Муҳаммад каби элга манфаат етказа олмасак ҳам,  шундай инсонлар қадрига ета олсак эди, шу ҳам миллат учун ғамхўрлик бўлармиди!

    Жаҳонгир Муҳаммад ҳақида ушбу камтарона дилсўзларни қаламга олар эканман,  у ҳақда китоблар ёзилса кам, деган ўй кечди кўнгилдан. Ўша кўнгилдан кечган камликни, кемтикни  унинг келгусидаги олтмиш, етмиш, саксон ва аср тўйларида тўлдириш ва Ватанда тантанали нишонлаш насиб этсин,  дея яратгандан сўраймиз!

     Ишончим комилки,   Жаҳонгир Муҳаммад каби  инсонлар миллат ойдинлари мақомида оммани зиё сари, нур сари асрлар оша  етаклаб бораверадилар!

    Таваллуд аёмингиз муборак бўлсин,  Жаҳонгир ака!

    Ризо Обид.

    Read more: http://zamondosh.blogspot.com/2011/09/1.html#ixzz1XdYE6lha
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz