Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 04.07.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2013 » Октябрь » 12 »

    Илтимос, рост гапларни ёзинглар


    18.08.27

    Илтимос, рост гапларни ёзинглар

    Анчадан буён ҳаёт  тақозосига кўра чет мамлакатлардан бирида яшаб юрибман. Аниқроғи шу ёқларда юришга мажбурман. Чунки Каримов режимига қарши бўлганман.


    Ўзбекистондаги радио, телевизорлардаку ўта ғализ эшиттириш ва кўрсатувларни ҳеч ким эшитиб ҳам, кўрмай  ҳам қўйган. Масалан, "Ахборот"да айтди, дейишса, ҳа демак ёлғон, дейдиган даражага боришган. Четга чиққач эса Ўзбекистондагига нисбатан анчайин ҳақиқатни ёритувчи интернет сайтларни ўқиб, радиоларни эшитиб,  хайрият ҳақ гапларни рост айтадиганлар ҳануз борку, дея анча кўнглим таскин топганди.


    Лекин кейинги пайтларда ўша озроқ рост айтадиган четдаги матбуот ҳам ва уларга хабар етказиб турадиган ўзича ҳақиқатпарварлар  ҳам тез-тез бир-бирига поймапой маълумотлар беришар экан, очиғи улардан ҳам ихлосим қайта бошлади.


    Бирмунча вақт илгари ўзим ҳам Ўзбекистон қамоқхоналари азобини тортиб кўрганман. У ёқдан чиққач, ноҳақ қамалиб қолган бир ёзувчининг ўша ёқда ёзган асарлари тортиб олингани, ёқиб юборилгани , уни азоблаб, қийноқлар остида тирноқлари суғуриб олингани ҳақида ёзишди, хабарлар тарқатишди. Бунинг сабаби бир алломани дўст тутганида , дейишди. Лекин ўша  адибни мен шахсан жазохонада кўрганим боис айтишим мумкинки, ундай  ҳолат  рўй бермаганди.


    Ёлғоннинг миси чиқади, дейишади. Мен бунга ишонаман. Чунки яқинда ўша айтилган машҳур ёзувчи  интервью берар экан, ўзи аввалги хабарларни инкор этадиган сўзлар айтиб қолди. У қамоқхонада ёзувчилиги сабаб ҳам тирик қолганлиги ва  бир неча китоблар ёзганини айтди. У билан суҳбатда: "тирноқларингизни суғуриб олган, ёзганларингизни куйдириб ташлашган , деб хабар берган эдик, кўриб турибмизки улуғ ёшда соғсиз, омонсиз, яна юз йил яшанг, лекин бизни ёлғонлар тўқиганимиз учун кечиринг", дейишмади.


    Менку ўзбек қамоқхонасидаги шароитларни ўз кўзим билан кўрганман, биламан, аммо билмаган одамда "ўзбек қамоқхоналарида китоб ёзишга шароит бўлса, демак яхши жой эканда", деган ўй пайдо бўлмайдими?


    Буниси ҳам майли. Бугун бир хабар олдим. Унда ўзим болалигидан таниганим тенгдошим вафот этибди. У фалон алломанинг шеърларини севар эди. Фалон йиллардан буён ҳуқуқбон эди, деб ёзишибди. Лекин у шеър ўқиш тугул ўз исми шарифини тўғри ёза олмас эди. Марҳум тенгдошимизни худо раҳматига олган бўлсин. У мухолифат нима, мухолифатчи нима билмагани ва тушунмагани айби эмас, аммо ўтганнинг руҳини безовта қилиб, у қилмаган ишни қилди, дейиш дўстликми ё душманликми?


    Раҳматлик, одамларга қўли кўксида хизмат қилиб,  навқирон ёшида оламдан ўтди. Кичкина кўчмас мулки фарзандларига насиб қлган бўлса мерос қолди.


    Фалончини сўради, пистон вақт биз унинг кошонасида йиғилишар эдик, дейилган ёлғон гапдан баҳона топиб эртага унинг пешона тери эвазига бино бўлган кичкинагина кўчмас мулкини фарзандларини  чирқиратиб кучишлатар тизимдагилар тортиб олишса нима дейсиз?

    Дўстлар, жиндай мнфаатни, деб ёлғон гапиришдан уялинг. Инсоф билан, рост сўзласангиз ҳам ҳеч асакангиз кетмайди. Ҳамма, хоҳ Ватан ичкарисидан, хоҳ ташқарисидан хабар ёзадиганлар рост гапларни ёзинглар илтимос.


    PS:  Дарвоқе, бугун икки чолнинг сафсатасини ўқиб қолдим. Улар ёзганини бошланишига  кўз югуртирдиму,  "тўйдан кейинги хинани бир жойингга қўй...", деган ўй кечди. Бу энди бошқа мавзу. Лекин унга бошқа қайтмасак керак. Чунки улар эслашга арзимайди.


    Ризо Обидов

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz