Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 17.09.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2013 » Ноябрь » 22 »

    Отанинг қизига зуғуми ва она-боланинг арази қачонгача?


    18.02.29

    Отанинг қизига зуғуми ва она-боланинг арази қачонгача?

    Ўзбекистон диктатори ва унинг қизи  муносабатлари  ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали керагидан ортиқча ёзилди ва ёзилмоқда. Албатта Каримовнинг тўнғичи Гулноранинг қуюшқонга сиғмагувчи хурмача қилиқлари хусусида ҳар қанча қалам тебратилса оздир.

    Аслида эса камина бу мавзуда  Янги - 2014 йилдан кейин ,  Ислом Каримовнинг туғилган куни арафасида ёзмоқчи эдим. Аммо баъзи инсонларнинг иккиюзламачилиги бу борада  ўйлаганимдан кўра барвақтроқ мулоҳаза билдиришга ундади.

    Гап шундаки,  бундан бирмунча аввал Гулнора Каримовани ўз қизим, маликамиз, дея кўкларга кўтараётганларнинг, кечагина унга бағишлаб шеърлар битганларнинг нафаси ичига тушиб кетди. Аксинча Гогоша халқнинг миллионларини ўғирлади, суд қилиниши керак, деганлар эса уни диктатуранинг  мухолиф-қаҳрамони сифатида  ҳурмат қила бошлаганларини изҳор қила бошлаганлари ҳайратланарли эмас. Чунки бу ҳолни биз СССР парчаланиши арафасида кузатганмиз. "Қизил империя" қулаётган бир пайтда уни сақлаб қолишга уринганлар бугунги гўё ўзича мустақиллик пойдеворини қўйганмиз, дея чинқираётганлар эдилар.

    Алалхусус СССР деган юҳо йиқилди, уни йиқитиш учун курашганлар ғаламис, мустақилликни кўра олмайдиганлар, тиш-тирноғи билан мустақилликка қарши бўлганлар эса миллат қаҳрамонларига айландилар. 

    Демоқчиманки халқнинг мулки ҳисобига бойигандан-бойиган Гулнора Каримованинг твитерда ёзаётган чўпчакларини ўқиб, у "бечора"га раҳми келганлар гуруҳи пайдо бўла бошлади.

    Эрта ўтиб индин, Гулнора Каримова бошчилигида бир мухолиф партия ёки ҳаракат тузилиб, келгуси сайловларда иштирок этишини эълон қилишса ҳам ҳайратланмаса бўлаверади. Аслида воқеалар ривожи шунга қараб кетяпти. Бу масаланинг бир томони.

    Масаланинг иккинчи томони эса, "Каримов касал, Каримов қизини урибди", деган мишмишлар кучишлатар махфий хизматлар томонидан оммага ижтимоий тармоқлар  орқали сингдирилар экан, матбуот вакилларимиз деган бизлар шу мишмишларни болалатиб Гулнорани қаҳрамонга айлантиришга "ҳисса" қўшаётгандаймиз. Аввалига Гулноранинг интернетдаги танқидлар ёзилган вордпрессдаги блоги ёпилди, уни қидира бошладик ва твиттердан топдик. Мана энди кеча твиттер саҳифаси  ҳам ёпилди. Уни қидиришда давом этяпмиз. Гулнора энди етиб бўлмас "фаришта"га айланиб боряпти. Унинг интернетдаги расмий сайтлари эса аввалгидай  ишлаб турибди. Расмий сайтларда эса Гулноранинг ҳукуматга норозилиги акс этмаётир. Ва у сайтларга тўсиқ қўйилмаган. Энг асосийси энди у ижтимоий тармоқларда ёзилган гаплардан тониб юборса ҳам бўлаверади. Балки бир кун келиб, у твит-свитларни мен ёзмаганман, деб ҳам қолар...

    Каримов қизи Гулнорани урган, сўккан, вақтинча балки танобини тортиб қўйишни буюрган, деган тахмин ва иддаоларни сира рад этмайман. Чунки у одамдан ҳар нарсани кутса бўлади. Эҳтимол ота-она қизларининг хулқидан, феъл-атворидан безиб Гулнорани попугини пасайтириб қўйишмоқчидир. Аммо бу гаплар ҳаммаси ҳозирча мишмишлар даражасидан юқори кўтарилгани йўқ.

    Нима учун бугун ёзаётганларимни янги йилдан кейин айтмоқчи эдим, деб юқорида  қайд этдим. Сабаби, Янги йил арафасида янги ниятлар, орзулару режалар билан бир дастурхон атрофига йиғилиб  (айримларни ҳисобга олмаганда) ўтган эски йилдаги гина-кудратларни соқит қилиш анъанаси ҳозир ҳам бошқалар каби ўзбек  оилаларида ҳам сақланиб қолган. Шундай экан,   "Гулнора билан боғлиқ машмашалар ўйини қачон ва қандай тугаркин?", деяётганларга менинг тахминим:  узоғи Янги йилгача ҳаммаси аввалгидай ўз ўрнига қайтади. Аммо кечаётган воқеликлар оқибатидан Гулнора эмас, у билан боғлиқ масалаларда шуғулланганлар азият тортишлари мумкин.

    Ризо Обидов

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz