Молдорвой билан ( тахаллуси Пилдир Қумғон, айрим манбаларда Гумдон, ҳозирда унинг асли исми шарифини ўзи ҳам унутиб юборгани учун, бошқалар аслини суриштирмай ҳам қўйишган дейишади) бундан бир йилдан мўлроқ вақт аввал Cуҳбат қургандик. Ўшандан буён Пилдирвойдан кўплар хатлар олдик, яна сўйбатлашинглар мен билан, деган мазмунда.
Молдорвой ўтган гал айтганимиздай итолмас совуқ ўлкаларга бош олиб кетган. Уни ўшанда қидирб борганимизда, қамишзорлар ичида балиқ овлаб юрган кезда топгандик. Бу гал эса у жулдур қалпоқни бошига илганча, тешик тоғорага пластмасса балиқни солволиб, унинг устида хаёл суриб ўтирган экан.
- Ҳорманг, Молдорвой!
У тешик тоғорани уммон, елимбалиқни олтин балиқча, дея чуқур хаёлга ботганидан бизнинг овозимиздан чўчиб кетиб, чап ёнбошига ағдарилдида, қўрқа-писа ётган жойидан моғор босган юзини бироз яширган кўйи писминқираб, аланглаганча деди:
- Вей, ҳозир болихди ушайман деп Саливай носкашди шиғирини миямда айнантирип турувдим. Кейпти ўчиривордиларинғей...Ҳи, нимо гап?
- Ие, Молдорвой бизга айтишларича сизни йўқламай қўйганимиз учун бир йилдан бери хафа бўлиб, қора тутун чиқариб, юзлари эшакнинг терисидан баттар қаттиқлашиб, қорайиб ётибди, дейишганди. Ўшанга келдик.
- Ҳа, ўшангами?...Ўзимам сизларга ийланиб мениям бирров йухлейла, деб ёзган хатларим ёстиқ бўлиб кетдиёв. Махсатила ўйлаппанки бемаза -бетасир хожвиё, хикоё, шиғир -пиғирларимдан бир эшитайик деп кепсилар деппан.
- Молдорвойжон, худо сизни юзингизга ёпиштирган қора тамғадан ҳаммаси аёнку нима ёзишингиз. Сизни қорақурумлар ҳақидаги рўмонингизни пессўнажи асло қизиқтирмайди. Эшитишимизча, ўзингизнинг эгнингизга янги чопон битиб, энди нуқул кўчиб келган жойингиздаги пахталарни каримуф ва яна уни терсжўраси дейиладиган кўкнорихаёлларга юмшоққина этиб қўйиб ётибсиз экан, ана шулар ҳақида гапиринг.
- Э, нимасини айтай...Кейинги пайитларда умуман ҳич балога ишқу иштиёқим қолмади билсангиз. Ўнгимда ҳам, тушимда ҳам каримуф бува ва ўзиз айтган уни терсжўраси аталадигон Саливай носкаш ёзган шиғирларнинг қоғозларига касалман денг. Саливай носкаш ёзган шиғирлар қоғозидан анқийдигон дуднинг қурумидан кайип қимасам, тунлари уйқум кемейди денг.Э, шу десангиз...
Пилдирвойни шу ўринда сўзлашдан тўхтамасак яна ўтлаб билмадик Саливай носкаш қоралаган қоғозлар қуруми ҳақида қанча бурқсирди. Лекин Молдорвой Пилдир Қумғоновични пахта қўйишдан тўхтатиб чакки қилибмиз. Нега, десангиз. Уни Саливай носкаш ёзган шиғирлар қоғози тутуни бутунлай ақли ҳушини олиб девона қилиб қўйган экан. Тўхтанг, дейишимиз билан Қумғон жаноблари шунақанги шарақлаб қайнаб аввалги чап ёнбошидан ўнг ёнбошига ағдарилиб, оғзидан кўпиги келиб ўкира бошладики, ие нима бўлди бу тасқарага , дея ҳайрон бўлиб тургандик, икки хўкизчаси келиб қўлтиғидан кўтариб Молдор яшайдиган чайла ичига олиб кириб кетишди.
Чайлада нималар бўлгани тафсилотлари билан келгуси сўйбатимизда баҳам кўрамиз.
Ризо Обидов.
|