Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2014 » Март » 1 » Жаҳонгир Муҳаммад: Яхшилик аслида сўлим бир баҳор
06.00.25 Жаҳонгир Муҳаммад: Яхшилик аслида сўлим бир баҳор |
Яхшилик аслида сўлим бир баҳор Эртанги кунингдан қўрқсанг дўст, магар, Дарҳол ортга қайтгин олган йўлингдан. Бугун бир нарсалар қилмасанг агар, Эртага ҳеч нарса келмас қўлингдан.
* * * Юлдузлар жилмасмиш, юрмагай осмон, Қуёш ҳам на сайёҳ, на кезар камон. Бизни алдабдилар асрлар бўйи, Магар одамзотдир саргардон ҳамон.
* * * Сен менга жаннатдан гапирма эй шоҳ, Калити қўлингда бўлса ҳам магар. Менинг юрагимда яшаган илоҳ, Дўзахга юборса юборсин агар!
* * * Сенинг фалсафангла дунёга боқсам, Ҳар оним, ҳар сўзим- ҳар қадам-гуноҳ. Дўзахга кирибда ўзимни ёқсам, Барибир дастингдан қутулмам гумроҳ!
* * * Шодмон кўрмоқликни истаб ҳар доим, Қанча уринмайин қилмас кифоят, Мени дўзахингга отгин Худойим, Мамнун бўлар шунда рақибим шояд.
* * * Сени гувоҳликка ким чорлай олар, Ахир Ҳақиқатдан қўрқасан ўзинг?! Тилинг танглайингга ёпишиб қолар, Олий маҳкамада чиқмагай сўзинг!
* * * Йил кетиб, йил келар, севинамиз биз, Осмон эса кўз ёш тўкади. Ер кетиб, ер келар, тепинамиз биз, Баҳор эса кўчат экади.
* * * Золим эрур Бугун, қиличи ҳам қон, Ҳатто кўкка сиғмас фиғону ноланг. Бугунни унутсанг, Эртага ишон, Эртанинг қўнглида яшнайди боланг.
* * * Дунё бугун келибдими дунёга, У кўпни қаритган, ўлмас бир даҳо. Ишониб қолганмиз бу гап- рўёга, У асли ўлжасин маст этган юҳо!
* * * "Исён!” деб бировга суқмасман сўзим, Ҳатто чумолининг умри ҳам азиз. Мен исён қиламан ўзимга ўзим, Ўзимни енгмоғлик зафардир ҳаргиз.
* * * Дерлар ёзилганмиш тақдири инсон, Эргашиб юрармиш ошини ошлаб. Мен эса бузибман буни ногаҳон, Тақдирни ортимдан юрибман бошлаб.
* * * Дарахтнинг илдизи, қомати муҳим, Шуларсиз ҳосилнинг униши қийин. Инсонда илдиз ҳам, қомат ҳам муқим, Лек ақл етмаса, бари бир тийин.
* * * Яхшилик аслида сўлим бир баҳор, Дўсту биродарга қилки, қайтажак! Магар унутди деб ранжима, зинҳор, Қиш сени эзса у сўзин айтажак!
* * * Ўқ бўлгин, мушак бўл, аммо мақтай бил, Бит бўлгин, пишак бўл, аммо мақтай бил, Мақтаган буюкмиш, мақтамас куюк, Ит бўлгин, эшак бўл, аммо мақтай бил.
Jahonnoma.com
|
Жойлади: zamondosh
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|