Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 10.01.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2013 » Январь » 6 »

    Қутловлар: Биринчи январ-Ризо ОБИД туғилган кун


    01.41.36

    Қутловлар: Биринчи январ-Ризо ОБИД туғилган кун

    55

    Ҳар бир инсоннинг бармоқ излари ўзига хос бўлгани каби, унинг йўли ҳам ўзига хос ва ўзига оид бўлади. Аммо бармоқ излари Худо томонидан берилган ҳадя бўлса, инсоннинг йўли унинг ўзига боғлиқдир, чунки бу йўлни унинг ўзи яратади. Бунинг учун Тангри унга шундай яратувчилик қобилиятини ато этган. Кимдир буни ишга солади, кимдир ялқовлик қилади.

    Ялқовлик инсонни ўз йўлини яратолмай, бошқаларнинг йўлидан кетишга, уларга тобе бўлишга, қул каби яшашга, уларнинг қилмишларига шерик бўлишга олиб боради. Бу эса инсоннинг инсон каби эмас, бечора қул каби яшашга маҳкум этади. У ўз эркинлиги ва ҳурриятидан айрилиб қолади. Бу жамиятимиз учун типик ҳолга айланди.

    Демак, шундай шароитда мустақиллигини сақлаб қололган инсонгина ўз йўлига эга бўлади. Ризо Обид ана шундай инсонлардан биридир. Шунинг учун ҳам кимдир унга ҳавас қилади, кимдир ҳасад.

    Баъзилар хат ёзиб "Ризо Обидни тўхтатинг, бўлмаса пачағини чиқариб юборамиз”, деб пўписа қиладилар. Бу бечораликдир. Аслида бу ўз бечоралигини кўрсатиб, Ризо Обид қаршисидаги ожизлигини тан олишдир. Бундайлар жуда яхши биладиларки, Ризо Обидни тўхтатиш кимнингдир қўлида эмас. Бошқача айтганда пўписачилар каби Ризо Обид кимгадир ишламайди ва кимнингдир қулимас. У нафақат инсон сифатида, балки журналист сифатида ҳам ўз мустақиллигини сақлаб қололган ноёб журналистдир.

    У жасоратли инсон. Ҳеч кимдан қўрқмайди ва ҳар қандай одамга ўз сўзини очиқ, мардона айта олади. Ҳамма ҳам бунга қодир эмас. Кимдир кимгадир молиявий қул, кимдир кимгадир мафкуравий қул, кимдир кимгадир шунчаки қул. Бу инкор этилмайдиган ҳақиқат. Лекин Ризо Обид ўзи ўзига бек.

    Қуллар бундай инсонларни ҳаётда кўп нарсага эришмайди, деб ўйлайдилар ва шуни иддао қиладилар. Аксинча, ҳаётда худди мана шундай инсонлар жуда кўп нарсага эришадилар.

    Ризо Обид "Замондош” деган сайт яратди. Ҳар томондан кўчириладиган дайжест эмас, мустақил сайт. У дедилар-бу дедилар, охири тан олдилар. Чунки ҳеч ким бунчалик ўқувчиси кўп бўлган ва Каримовнинг қонхўр режимига бундай кучли зарба берадиган бошқа том маънодаги мустақил сайт яратолмади ҳали.

    У интернетдаги биринчи ўзбекча радиони ишга туширди.
    Ундан илҳомланиб интернетда радиолар кўпая бошлади…

    У интернетдаги биринчи ўзбекча ТВга асос солди. Ундан илҳомланиб, ТВлар ҳаракати бошланди…

    У бир қанча ёшларга устозлик қилди ва улар маддоҳлик ёки қулликни эмас, ундан ўз йўлларига соҳиб бўлишни ўргандилар.

    Бугун том маънодаги мустақил ўзбек журналистикаси ҳақида гап кетадиган бўлса, "Замондош”га ва унинг асосчиси Ризо Обидга тенг келадигани йўқ ҳисоби.

    Уни тан олишни истамаслик, аслида уни тан олишдир.

    Албатта, ҳар бир инсон камчиликлардан холи эмас. Менда бўлгани каби унда ҳам бундай камчиликлар бор. Лекин бу камчиликлар у ҳеч қандай манфаат кутмаган ҳолда халқимиз ва мамлакатимиз озодлиги учун қилаётган ишлар олдида ҳечдир. Биз бундай инсонларни қадрлашни ўрганишимиз керак. Мамлакат ва миллатга умуман хизмати сингмаган ёки зарари текканларни мақтаб, Ризо Обид каби фидойиларни кўрмаслик қалби сўқирликдир. Таассуфки, бу ҳам давримизга хос иллатга айланди.

    Ёзганларимни шахсий қарашларим, Ризо Обид таваллуд кунидаги ўйларим, деб бир томонга суринг, лекин Тангри таоллони ўртага қўйиб айтингчи, Ризо Обиднинг сайтини ҳар куни нега очасиз? Нимадир ўқиш, нимадир олиш учун, тўғрими? Демак унинг ҳаққи сизга ўтмоқда. Тангри бандаларига баҳо беришда худди ана шу нарсага қарайди ва мукофотлантиради.

    Туғилган куни баҳонасида унга қоп-қоп мақтовлар ёғдириш мумкин, лекин ҳаммаси тўпланиб, ана шу мукофотга тенг бўлолмайди.

    Ризо Обид 55 ни "урибди”. "Беш” деган ибора бор. "Ишлар беш” деймиз. Ишлар зўр дегани. Бу сафар беш бўлганда ҳам қўшалоқ беш -55. Саломатлик ва саодат каби қўшалоқ. Тилагимиз 55 соҳиби олтмишни ортда қолдириб, етмишни етаклаб, саксондан сакраб, тўқсонни тўққиллатиб, отасининг изини босиб, юз билан юзлашганда ҳам саломатлик ва саодат уни тарк этмасин, бугунги каби мустақил Ризо Обид бўлиб қолсин!

    Бу дунёда инсон учун ҳурлик, мустақилликдан қимматлироқ бойлик йўқ. Ризо Обид ана шу ноёб бойликнинг соҳиби экан, тилагимиз буни ҳеч қачон йўқотмасин!

    Жаҳонгир Муҳаммад.

    Ризо ака! Туғилган кун муборак!

    Ҳурматли Ризо ака Обидов!
    Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
    Ҳурматли азиз оилангиз доимо тинч бўлсин!
    Сизнинг қилаётган ишларингиз рекорд даражасида!
    Бу давр мен учун ажойиб вақт бўлди.
    Доим шундай кучли бўлиб қолинг.
    Янги йиллар муборак!!!
    Сиз ва азиз дўстингиз Жаҳонгир Муҳаммад ажойиб инсонсизлар!
    Туғилган кунингиз муборак бўлсин!
    Ҳурмат билан шогирдларингиздан бири -Мистер Қалампир

    Ризо Обиднинг туғилган куни муносабати билан табриклардан...

                                   Абдуқодир Саттаров31 декабря 2012 г., 11:05

    Ассалому-алайкум РИЗОБЕК!
    Аввало сизга тинчлик-омонлик тилайман! Таваллуд айёмингиз муборак булсин!
    Орзу-хавасларингиз доим бароридан келсин! Мухлисларингиз янада кўпаяверсин ! Қўшолоқ байрамлар муборак бўлсин!

    Дастурхонда ноз-у-неъматлар,,
    Кўрсатилар иззат,хурматлар...
    Турли-туман оби рахматлар...
    Чунки бугун РИЗОБЕК туғилган кун
    !

    РИЗО ОБИДГА ЙЎЛЛАНГАН ТАБРИКЛАР...


    • Zohidjon Zakirov Оиламиз Номидан дадам ва мен номимдан кутламиз!
      Tagbay Razzakov Дўстим Ризо Обид, 55 ёшингиз муборак бўлсин! Доимо адолатни тараннум этувчи ўткир қалам соҳиби бўлиб қолинг!

      Ризо ака-ми? 55 эмас, 5 ёшга кирдилар ( ҳажвий табрик)

      Ризо ака-ми? 55 эмас, 5 ёшга кирдилар
       ( ҳажвий табрик)

      Ассалом алейкум Ҳўрматли Жаҳонгир ака,бу сафар сизга қарши гапираман.Дарров хапа бўлиб менга атаб рррўббоий ёзмайсиз, олдиндан айтиб қуйсам яхши-да,жуда чарчаганман рррубоийчи Скандинавиядаги мулла-мухолифат бошқозилардан...
       Ризо Обидов ва Жаҳонгир Муҳаммад.



      Сиз рубоий ёзмайсиз биламан ахир-у, аммо Ҳурматли Ризо Обидов,устозим 55га кирганлари йуқ...Ризо ака 55ни урган бўлсалар энди йигитча бўлдилар-да,исбот қилай-ми? ))) Ризо акани бир одатлари ҳам курсатади,мен Ризо ака билан худди ёшликдан маҳаладаги қум устида мошинача уйнаб бирга катта бўлгандай,майин гаплари ва бу инсонни жуда куп одатлари шуни курсатадики бу инсон худди узимни ёшлигимдаги ошнамга ухшаб кетадилар...

      Мен айтмокчиманки Ризо акадай мард,одмийгина,одамни ажратмайдигон, дили пок ва жувон инсон йуқдир..

        Мен Ризо акани Устоз ва узимдан катта деб ҳурмат қиламан ва баръакси узимни ёшлигимдаги ошнам ҳам деб Ризо акага инжиклик ҳам қиламан.тортишамиз ҳам бази вақт..,айниқса,командировка пайтларида))),гаплашмай ҳам қуямиз,фарқи йуқ бизга...куряпсизми уришиб тортишсак ҳам барбир одам ажратмайдилар бу инсон...ва ҳатто билиб бўлганман қачон уришамиз ёки қачон жаҳллари чиқади, мен тел қилиб жинларига тегаман,...узлари ҳам биладилар,иможимиз йуқ биз ёшлигдан бирга уйнаб катта булгандаймиз уришсак ҳам, тортишсак ҳам доимо Ризо акамни мардлиги мард...

      Бу инсонни мен ҳам акам ва ҳам ёшликдаги ошнам дейман...

      55га кирган булсалар демак мен 2011йилда танишган бўлсам,яъни ёшлигимдаги ошнамни топган бўлсам,яъни Ризо акани битта бешларини баралло олиб ташлаб гапираман,натижа демак Ризо акам ҳали енди 5 ёшга тўлдилар...Бу тажриба Мардикоршунос Трансплатор Лабораториясида кашф килган тажрибамдир,демак Ризо акам Устоз шогирдни Лабораторияси мехмнони булдилар,

      Зодруз Муборак Ризо ака!!! соғлик ва омонлик барча орзуларингиз амалга ошсин.
      Янги йилингиз эса орқадаги хамма йилларни босиб ташаб, бу йил сиз учун ғойибидан дунёдаги яхшиликни келтирсин,хонадониздан доимо шодлик ўзилмасин,хар сафаргидай кулиб уйнаб юринг ака...
      Ҳурмат билан,
      Сизни қайсар 5 ёшингиздаги дўстингиз

      Мардикоршунос ва Мухолифатшунос
            entertainment@Picture present
                            2012 

      Tabrik
      Входящие
      x

      Ulughbek Bakirov
      1 янв. (4 дн. назад)
      кому: мнеRizo
      Assalomu alaykum Rizobek aka! Salomatmisiz?

      Kirib kelgan Yangi 2013 yil bilan tabriklayman! Yangi yil barchamizga omad va zaffarlar olib kelsin!

      1 yanvar - tavallud ayyomingiz bilan ham tabriklab, Sizga uzoq umr, tan-sihatlik va dunyodagi barcha ezgu tilaklarni tilab qolaman!

      Yangi yilingiz va tavallud ayyomingiz muborak bo'lsin!

      Hurmat bilan Ulug'bek.

      Shavkat Muhammad
      1 янв. (4 дн. назад)
      кому: мне
      Ризо ака,янги йил ва тугилган кунингиз муборак булсин!Энг яхши
      тилакларни тилайман. Доим саломат ва бардам булинг. Шогирдингиз Шавкат
      Мухаммад.

      --
      Shavkat Muhammad

      М. Мансурдан табрик!

       Хурматли  Ризобек  ака! Янги йилингиз  кутлуг  булсин! Соглик-саломатлик, хотиржамлик  ва  омад! Ижодингизга  барака! Ватанда учрашиб  отамлашиш насиб этсин! Хурмат  билан  М.Мансур

      Янги  йилга  кушимча  тугилган  кунингиз  хам  муборак! 55 - аьло  беш! Доим ишларингиз  беш  булсин! Акангиз!  




     

    Жойлади: defaultNick
    Всего комментариев: 2
    1 Rayhon  
    0
    Alloh umringizni ziyoda qilsin.

    2 Rahmat!  
    0
    Rahmat! Sizga ham barcha ezguliklar yor bo'lsin!

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz