Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.43
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 21 » Ҳидоят сари:Жума оқшомида
    00.46.37
    Ҳидоят сари:Жума оқшомида
    Ғазабга эрк берма!

    Имом Бухорийнинг саҳиҳ ҳадислар тўпламида «Ғазабдан ҳазир бўлмоқ» бобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади:

    عن أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَجُلاً قال لِلنَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم: أَوْصِنِي، قال: «لاَ تَغْضَبْ»، فَرَدَّدَ مِرَارًا، قال: «لاَ تَغْضَبْ».

    «Бир киши пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламга: Менга насиҳат қилинг, – деди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб қилма!», – дедилар. У киши яна бир неча бор юқоридаги саволини такрор қилганди, пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар сафар: «Ғазаб қилма!», – деб жавоб қилдилар».

    Ушбу ҳадисни имом Аҳмад ва Ибни Ҳиббонлар ҳам ривоят қилган бўлиб, савол берган саҳобийнинг номи Жория ибн Қудома эканини нақл қилганлар.

    Абу Дардо розияллоҳу анҳу ҳам бир кун: «Ё расулаллоҳ, менга шундай бир амални ўргатингки, у амал билан мен жаннатга кирай», деб сўраганларида ҳам пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб қилма!», – деб марҳамат қилган эканлар. (Табароний ривояти).
    Суфён ибн Абдуллоҳ Сақафий ва Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумларга ҳам айни сўзни таълим берганларини муҳаддисл уламолар нақл қилганлар.

    Ғазаб инсон табиатида бор нарса. Ҳадисда ғазабдан қайтаришдан мурод бутунлай ғазаб қилмаслик эмас, балки, ғазаб таъсирида ўйламай, нотўғри ишлар қилиб қўймасликдир.
    Шу ўринда маккалик устоз Аҳмад Заҳроний ҳикоя қилиб берган бир воқеани айтиб ўтсак.
    Бир киши уйини гўзал шаклда безаб, турли мебеллар ўрнатиш, кирган киши ҳавас қиладиган қилиб қўйишни кўпдан бери орзу қилар экан. Ойлик маошидан чақалаб орттириб, уйига чиройли пардалар остирибди, энг сўнгги услубда жиҳозлаб безатибди. Усталар жуда чиройлик тикилган пардаларни деразаларга осиб, хонага парда ранги ва тикилишига монанд мебеллар, суянчиқли ўтирғичлар ҳам ўрнатишибди. Анча маблағ сарфлаб, кўнглидагидек бир безак берилган уйидан кўнгли тўлган хонадон эгаси ишга чиқиб кетади.

    Кечқурун уйга қайтгач, аёли уни ташвиш билан кутиб олади. Эрини кўнглига оғир келмайдиган тарзда, синиқлик билан: Кечирасиз, ўғлингиз шўхлик қилиб, бугун ўрнатилган нарсаларни бузиб қўйипти. Ўғлингизни койиманг, дадаси, деб ўтинади. Эр шошилиб, бугунги ўрнатилган парда ва мебелларни қараса, ўғли ундаги попукларни қайчи билан кесиб чиққан, бунинг устига анча ерларини қайчида қийиб бир аҳволга келтириб қўйган экан. Тўрт-беш ёшлар чамасидаги бола шундай бўлади-да! Онаси бечора ҳам уй ишлари билан овора бўлиб, унинг нима қилаётганидан бехабар қолибди. Ғазаби қайнаб кетган дадаси ўғлини жазолаш мақсадида қўлидан боғлаб, бир қоронғи хонага қамаб қўйибди. Бола қоронғи уйда қўрқиб, дадажон, билмай бузиб қўйибман, энди қилмайман, кечиринг, деб ялинса ҳам, аччиғидан тушмаган ота боласини ташқарига чиқишга қўймайди. Онаси ҳар қанча ялиниб, ёлворади, лекин ота эримайди. Орадан бир неча соат ўтиб, йиғлайвериб овози чиқмай қолган болани олиб чиқадилар. Ота аччиқ устида боланинг қўлини қаттиқ боғлаб юборган экан, қон ўтмай қолибди. Дарров касалхонага олиб боришибди. Дўхтирлар ҳар қанча уриниб, боланинг қўлини сақлаб қола олмаптилар. Бир неча соат қон айланмаслиги натижасида қон заҳарланиб, қора сон бўлиш хавфи пайдо бўлганидан шошиб қолган дўхтирлар қўлни бўғинидан кесиб ташламаса бўлмайди, деган хулосага келиб, ёш боланинг қўлини кесиб ташлайдилар.

    Устоз ушбу ҳикояни сўзлаб берар экан, бола кейинчалик тузалиб касалхонадан тушибди, деганди. У баъзан дадасининг ёнига келиб, дадажон, дўхтирларга айтинг, қўлимни қайтариб беришсин, энди пардаларни кесмайман, дер экан. Аччиқ устида ўғлини ногирон қилиб қўйган ота фарзандининг бу гапларидан эзилиб, тамом бўлиб кетар экан.

    Дарҳақиқат, ғазаб устида, аччиқ билан қанча-қанча машъум ишлар юз беради. Бировларнинг ноҳақ қони тўкилади. Қанча-қанча оилалалр бузилиб кетади. Ўғиллар ота-она ҳақини билмай, нонкўрлик қилиб қўяди. Ака-ука, қариндошлар ўртасиги низо тушади. Шогирдлар устозлари юзига оёқ қўяди…
    Шайтон инсондаги ушбу заифлик нуқтасидан жуда унумли фойдаланиб, инсонлар бошига жуда кўп шўрлик, ташвишлар солади.

    Шунинг учун ҳам пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида ғазабланмасликка чақирганлар. Аччиғи чиқиб кетган одам тик турган бўлса, ўтириб олишга, ўтирган бўлса, ётиб олишга буюрилган. Ғазаби қайнаб кетган одамни таҳорат қилиб «совуш»га, ўзини босиб олишга буюрилган.
    Айниқса, ёшлар қони қизиб турган пайтда ишнинг оқибатини ўйламай, аччиқ билан ўз келажагини қурбон қилиб қўйиши мумкин. Қамоқхона ва маҳкамаларда бу сўзимизга минглаб мисоллар бор. Шунинг учун ҳам, эй мусулмон дўстим, имкон қадар ғазабга эрк бермасликка ҳаракат қилайлик. Аччиғимиз чиққан пайтда пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам кўрсатмаларига амал қилиб, ўзимизни бирон нарса деб қўйиш ёки бирон иш қилиб қўйишдан сақлайлик. Шунда, иншооллоҳ, қалб қўрғонимизга шайтон кира оладиган энг катта эшиклардан бирини ёпиб, қалб истеҳкомини душмандан яхши ҳимоя қила оламиз.

    Мўмин.
    Жойлади: Админ | Теги: rivoyat
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz