Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 23 » Янги насрий машқлар
    02.26.18
    Янги насрий машқлар
    Девонанинг дафтари

    Кечами аввал куни йўлда кетаётиб ҳар доимги одатимга қарши нариги кўчага ўтадиган жин кўча деб аталувчи тор йўлга бурилдим.Бу жин кўчадан аҳёнда бир, ўта шошилганлар юрмаса кўпчилик қатнамайди.Сабаби неча йиллардан буён оғиздан- оғизга ўтиб келаётган  одамларни чўчитадиган бир афсонамо ривоят  бор.

    Эмишки,  юз йилми, беш юз йилми бурун, хуллас ҳеч ким аниғини билмайдиган узоқ даврлардан буён бу хилваткўчада алвасти юрармиш.
    Икки томони  анча нураб қолган кўхна пахса деворлардан иборат бу алвастикўчадан мен ҳам охирги марта қачон юрганимни эслай олмайман.Бу гал ҳеч бир шошилинч юмушим бўлмасада,  беихтиёр шу йўлга кириб қолдим.

    Алвасти ҳақидаги ривоят ёдимга тушди-ю,  оёқ -қўлларим бўшашиб,  юрагим увишди.Назаримда ҳозирнинг ўзида  деворнинг қайси бир кавагидан алвасти чиқиб келадида, "қаёққа кетяпсан" дея қўлимдан тутиб оладигандай.  Ҳадик билан йўлда давом этарканман, оёғим остида бир нима шир этгандай бўлди.Алвасти девор кавакларидан чиқиб келиши мумкин деб юқорига қарайверибману аммо оёғим остига қарамабман.

    Оёғим босиб турган нарсани ҳис қилдим, аммо шартта унинг нималигини билиш учун юқорига қадалган нигоҳимни пастга қарата олмадим.Тусмоллай бошладим.Бу нима бўлди экан?Ҳа, қалинлиги тахминан бир ғиштча келади.Лекин ғишт эмас.Чунки ғишт қаттиқ бўлади.Балки...Хаёлимга келган фикрдан қувониб кетдим.Наҳотки...Йўғе, ким ҳам алвастикўчага пул ташлаб қўйиши мумкин,Яна оёғим сезишига қарагандан у кичиккина эмас.Катта кичиклиги ҳам бир ғиштча келади.Аммо аввал айтганимдай бу ғишт эмас.Ҳа, топдим, дегандим  оёғим беихтиёр сурилиб кетиб гуппа йиқилдим.Шу аснодаги менинг аҳволимни тасаввур қила олмайсиз.

    Тамом...Ётибману кўзларимни чирт юмиб олдим.Ким айтди-я менга шу алвасти кўчага юргин деб.Ахир болалигимдан билардим бу хилват кўчада алвасти бор деган гапни.

    Бир муддат кўзимни очмай ётдиму,  танамда ҳеч бир оғриқ ё бошқа ҳолат ҳис қилмаганимни англадим ва нега куппа -кундузи кўзимни юмиб ётибман, дедиму лекин барибир ички бир ҳадиксираш билан кўзларимни аста -секин оча бошладим.Кўзимнинг қири билан оёғим сурилганда нари кетган ҳалиги босиб олганим нарсага қарадим.Униққан жилдли,  кўп ўқилавериб ҳурпайиб ,  варақлари тўзғиган эски китобга  назарим тушди.Э, қойил-е, деб қўйдим ўзимга -ўзим.Юракдан ҳам худо берган эканда.Ҳа, у босиб олганинг ўша  бир китоб экану шунча ваҳима.Шу ўйлар билан китобни оламан деб қўл узатдиму лекин...Яна бир ҳадик оралаб ҳаракатларим охирига етмай, қўлларим узатилганча муаллақ қотди...

    Ризо Обид

    (Давоми бор)

    Жойлади: zamondosh | Теги: ризообид
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz