Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 08.13.10
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 17 » Янги асарлар
    10.14.34
    Янги асарлар
    Саиджаҳон Равоний

    1. Сонет

    2. Маснавий

    3. Мухаммас

    ***


    ЭЛ ЖАСУР

    Шоир Юсуф Жумага


    Ўқиб чиқдим холис, мўътадил,

    Шеърларингни, деярли, барча.

    Истабсан хам бўлишни  арча,

    Кас бўлгандан кар, соқов, ғофил. 

    Кўпроқ элни қилибсан хижил,

    Танбехларинг беаёв анча.

    Сўз ила тиғ дилларга санча,

    Истабсан эл бўлишин  дадил.

    Сен ётибсан хибсда бугун,

    Шак-шубҳасиз, соғлиғинг  забун,

    На чора лек, шоир, сабр қил.

    Эртами-кеч, чиқасан бир кун,

    Лек эл жасур, зеро, эл учун –

    Сен кабилар қулоқ, кўз ва тил!

    ***

    ЙЎЛДА

    (ҳажв)


    Тошкан сори кетобмиз йўлда,

    Надур йўлда, бир ўлда-жўлда.

    Резақ хамда Қамчиқдин  ўттик,

    Беллар оғриб, қийнолуб кеттик.

    Дўқир-дўқир қолди  орқада,

    Маза қилдик чизи ўртада,

    Турк ё олмон  қурғон экан йўл,

    Аъло йўл-у, буям "тегди қўл”.

    "Ангирендан чиқяпмиз ҳозир”

    Соткаға дер битта  пасожир.

    Встречнийлар ёқяпти фара,

    Бу дегани: "Гаи бор, жўра!”

    Тут-тутлади хам антирадар,

    Секинлади шўпир бир қадар.

    Бетўнкага* келдик хам  мана,

    Йўл сифоти фикрда яна. 

    Ўртасидан девор урулғон  –

    Ярим аср бурно  қурулғон,

    Бу йўл хануз текис-ки бехад,

    Шунданмукин сарбоши  "Роҳат”?

    ---

    * Бетонкага – Тошкент – Олмалиқ трассаси ҳақида.

    ***

    МАЖНУН АТОЛДИ


    Шермуҳаммад Мунис  Хоразмий

    ғазалига мухаммас

    Кўрдим юзингни, тинчим йўқолди,

    Бўлди гузарим эшикинг олди,

    Кўйларингда хам қўзларим толди,

    То дарди ишқинг ақлимни олди,

    Турлук балолар  бошимға солди.

    Етмоқни билмам васлингға  қандоқ –

    Лабларингға нўш лолақизғалдоқ,

    Бормукан илло бепарво  сандоқ,

    Ёғдурди ишқинг ғам  тошин андоқ,

    Ким узв-узвим бир-бир ушолди.

    Чаман ичра сан жилва қилғон кез,

    Қошингға учгай андалиблар тез,

    Туйдум дафатан  холни нуктарез –

    Гул узра бўлди шабнам арақрез,

    Гўёки хуснинг кўргач уёлди.

    Кўзларингда кўп на манға заҳринг,

    Қўзғодим айбим  қай бирла қаҳринг,

    Ошиқ дилимни қилдингу маҳринг,

    Кўпдин бериким кам бўлди меҳринг,

    Ўксулди сабрим, қайғум кўполди.

    Билмам, эшитғон илиқ сўзинг, ким,

    Мушфиқ ёнғонин  кўрди кўзинг, ким,

    Лек хурмисан ё башар, ўзинг ким,

    Ҳайратфизодур андоқ  юзингким,

    Ҳар қимки кўрди  ҳайратға қолди.

    Оқибатинг ях бод этди, кўнглум,

    Ағёрни, балки, шод этди кўнглум,

    Тунлари йиғлаб, дод  этди кўнглум,

    Киприкларингни ёд этди кўнглум

    Fамдин анға кўп  пайкон қадолди.

    Равоний қандоқ комга етушди,

    Ани ғаним, деб, банди  этушди,

    Хануз хам элдин нари тутушди,

    То, эй париваш, ишқингға тушди,

    Мунис асиринг мажнун атолди.

    ---

    * Радиф "кўнглим” – шу ва кейинги мисрада сўз ўйини, кўнглим деб атаб, ёрга шикоят қилинмоқда, кейинги мисрада рашкланиш.
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz