Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.25
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 19 » "Янги дунё" муҳаррири саволларига жавоблар
    16.09.57
    "Янги дунё" муҳаррири саволларига жавоблар
    60 га кирган  бўлса бордир

    Мабодо шу интернет саҳифаси муҳаррири  саволлар йўлламаганда эди,  балки ушбу мавзуда ёзмаган  бўлардим.Модомики менинг фикрларим кўпчиликни қизиқтирар экан, уларни ўртага ташламоқчиман.

    Аввал ҳам ёзганимдай  яна бир бор  шуни айтиб ўтишим керакки, эсимни таниганимдан буён ҳоҳ у расмий ё у мухолиф бўлсин ҳеч қандай сиёсий фирқа ё ташкилот, гуруҳ ва ё шунга ўхшаган нарсаларга аъзо бўлмаганман.

    Бироқ 10 ёшимдан қўлимга қалам тутиб, бир нималар машқ қилар эканман доимо адолатсизликнинг ҳар қандай кўринишига мустақил қаламкаш сифатида мухолиф бўлганман.

    Энди саволларга келсак, уларнинг ҳаммасига бир умумий тарзда жавоб айтмоқчиман.
    Биринчидан менинг фикримча туғилган кун, юбилей сингари одатлар ва унинг атрофидаги мадҳиябозликлар совет давридан шахсга сиғинишни ифода этувчи бир ҳодисадай мерос бўлиб қолган  деб тушунаман.Албатта мен туғилган кун ё юбилейлар ўтказилишига қарши эмасман.Чунки туғилган кунларни имконият бўлса оилавий дастурхон атрофида, қариндош- уруғ, ёру биродарлар билан нишонланса меҳр ришталарининг янада маҳкамроқ боғланишига омил бўлади.

    Улуғ ёшларга етганда эса имкони бор кишилар ўзи туғилиб ўсган юрт, замин ва унда яшаётган инсонлар дастурхонларидан   тотган тузларига шукрона, миннатдорчилик изҳор этгандай ош тортиб тўй қилиш удумлари ҳам гўзал бир маросим.Масалан менинг дадажоним ҳам 90 ёшларида биз яшайдиган ҳозирда шаҳарчага айланган Калишох аҳлини  ҳаммасини чақириб, тўй қилиб, совға- саломлар  улашдилар.

    Демак инсон бир умр меҳнат қилиб,  унинг қайсидир бир нуқтасида ўз умри сарҳисобини қилар экан элу юрт олдида ҳисоб бергандай бир анжуман ўтказиш бу гўзал бир ҳодиса, деб тушунаман.

    Энди сиз сўраган киши ҳақдаги саволларингизга келсак.Мен уларга жавоб ёзишдан аввал бироз ўйлаб қодим.Чунки киши ўзи кўп билган нарсалар ҳақида ёзишдан аввал қай бирини ёзсам экан деб ўйлаб қолади.Ёки бўлмаса аксинча қайси мавзуда умуман маълумотга эга бўлмаса нимани ёзсам экан деб ўйланиб қолади.Менинг ўйланиб қолганим сабаби эса сиз айтган кимсанинг кимлигини шахсан билмайман.Унинг фаолиятини эса у қилган ишларнинг қолдирган асоратлари орқали яхши биламан.

    Демакки, у кимсани танимай туриб, унинг шахсий бир байрамими ё туғилган куни ҳақида бир нима дея олмайман.Фақат айтишим мумкинки : туғилса туғилибдида, 60 ёшга кирган бўлса кирибдида.Ҳар куни дунёда неча одам туғилиб, яна қанчаси оламдан ўтяпти.Уларнинг ҳаммасини эслаб бир нима ёзаман десангиз умрингиз фақат аллакимларнинг туғилгани-ю ўлгани ҳақда иншо битиш билан ўтиб кетадику.

    Энди сиз сўраган кимсанинг ижоди ҳақида.Балки баъзилар таажжубдан лаб буришлари ҳам мумкин.Савол бермасангиз қуйида айтмоқчи бўлганларим ҳам ёдимга тушмасди.Айтаётганингиз кимсанинг " ...титраб -титрабмиди ё қалтираб- қалтирабми, кейин яна мен бир оғоч..." хуллас шу бир -иккита сўзи эсда қолган бир шеъри қаердадир қулоғимга тушган.Дангал тан олиб айтиш керак, ўзим ҳам аҳёнда бир шеър машқ қилиб турсамда лекин шеъриятнинг ашаддий мухлиси эмасман.Ўзингиз яқинда шеърларингизни бир  китоб қилиб саҳифамиз кутубхонасида эълон қиламиз, деб сўрагандингиз, мен уларни бир жойга йиғмаганимни айтганимдан ҳам хабарингиз борку.

    Аммо яхши шеърларни, дилрабо куй- қўшиқларни жон дилим билан тинглайман.
    Ҳа, дарвоқе яна туғилган кун мавзусига қайтсак.Бошқа мавзуларга чалғиб кетаётганим учун  ўқувчилардан узр сўрайман.

    Энди туғилган куни нишонланаётган кишининг сиёсий фаолиятига доир сўраганларингизга нима дейишим мумкин.Юқорида айтганимдай мен ҳеч бир фирқа шу жумладан мухолифатга ҳам аъзо бўлмаганим учун уларнинг фаолиятидан ҳам фақат бошқа манбалардан ўқиганларим орқали ва озроқ ўзим гувоҳи бўлган воқеалар орқали биламан холос.Шу кузатишларимдан хулоса қилиб айтиш мумкинки ўша сиз айтган кимса (бу аниқ эмас, эшитганларимга кўра ) Тошкентнинг Шота Руставели кўчасидаги кўпқаватли уйлардан бирининг ертўласида бир рассомнинг ишхонасига улфатчиликка бориб тураркан.Энди буни ҳеч бир айби йўқ.Улфатчилик у ҳаммамиздаям бўлган нарса.Хуллас ўша кезлари у  кимсага ҳалиги расмчи  юз грамм- юз грамм қуйиб бериб ўтириб, энди мияси қизиганда лоп этиб, "бир фирқа тузсангчи" дегандае қўйингчи.

    Ҳақиқатан ҳам ўша сиз айтаётган одам алғов -далғов давр, ит эгасини, мушук бувисини танимайдиган пайтлар дегандай  бошбошдоқлик  замонида бир фирқа тузадиям.
    Лекин ўрисларда бир гап бор: "Сам родил, сам убью" деган яъни маъноси "ўзим туққанман, ўзим ўлдираман" дегандай бўлса керак.Хуллас ўша кимса фирқани тузгану аммо унга ишониб шу фирқага кирганлар энди кучга кириб, оёққа қалққанда  ҳалиги ўрислар айтгандай "ўзим туғдим, ўзим ўлдираман" дегандай  шартта фирқани иккига бўлган.Қараб турибсизки "дели и властвуй" яъни бўлгину ҳукмронлик қил"  дегандай ҳозирги ўзбек жамияти бошига бало бўлган диктатуранинг туғилишига имкон яратиб берган.

    Энди у кимсанинг фаолиятининг ҳар бир жиҳатига тўхталаман десангиз сўз  ҳам, вақт ҳам увол очиғи.Ундан ташқари унинг қилмиш- қидирмишлари хусусида катта-ю -кичик жуда кўп ёзишди ва янги бетаъсир ҳаракатлари хусусида ҳалиям ёзиб ётишибди.Энг ачинарлиси бир инсон боласи сифатида адашиб, қанақадир террорчи гуруҳларга қўшилиб  кетаётгани.Ҳалиям "ҳеч бўлмагандан кўра кеч бўлсаям" деганларидай ўз ҳатти -ҳаракатлари оқибатида тўкилган қонлар эвазига тавба- тазаррулар қилса ўзингиз айтмоқчи олтмиш ёшдаги одамнинг кексайганда инсоф берганидан далолат бўлармиди?Яна ким билади дейсиз.Баъзи кимсалар ҳалику 60 балки  ундан кўп йиллар яшаса ҳам ҳалиги гўнгга қўнган қарға мисол ҳаётнинг лаззатини ўшанда деб билиб ўтиб кетишлари ҳам мумкин.

    Ризо Обид

    www.yangidunyo.com
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz