Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.33.46
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 24 » Янги насрий машқлар
    16.35.54
    Янги насрий машқлар
    Девонанинг дафтари (2)

    Қўлларим муаллақ қотгач, шууримда тушунуксиз  ўйлар  кеча бошлади.Бу нима эди? Қўрқувми ёки яшаш учун ташналикми? Англаш қийин эди.Наҳотки ҳаёт шунчалар ширин? Наҳотки бу ўткинчи оний дунёнинг  баҳоси шу қадар баланд?

    Менга нима бўляпти ўзи? Авваллари мен жуда довюрак эдимку.Нари борса яна ўттиз одим наридаги катта кўчада одамларнинг ғала -ғовури эшитилиб турибди.Мен эса қандайдир бир қўрқувми ё ҳадиклар исканжасида қўлларим олдинга узатилганча ажабтовур бир алпозда тиззалаган кўйи ўтирибман.Ўйим ниҳоясига етгандай бўлдида, қотган қўлларим энди шалвираб ёнимга тушди.

    Китобни қўлимга олай десам мажол етмаяпти.Дастлаб қўлимни чўзганимда нима учун қотиб қолганини энди ҳис эта бошладим.Чунки дастлаб миямга "бу китоб алвастиники бўлсачи"  деган ўй келгандида.Ва бу китоб  жинларнинг сеҳрига тўла бўлсачи, деган хавотирим ҳам бор эди.Энди эса бу бўлаётган воқеотни бошқача идрок эта бошладим.Хўш, борингки бу китоб ўша одамлар неча юз балки минглаб йиллардан буён айтиб келаётган алвастининг китоби бўлса нима қилибди? Уни олсам ва унинг сир- синоатларидан хабардор бўлсам, балки алвастининг  одамларга нисбатан қиладиган ёвуз амалларидан  қайтарарман.

    Шуларни ўйларканман ўзимда қандайдир бир ишонч ва журъат, сал ошиғинча айтиладиган бўлса жасоратга ўхшаш бир ҳис пайдо бўлди.Худди китобларда ўқиганимдай ўзимни ғурбатдаги халқни қутқариши мумкин бўлган ҳалоскордай ҳис қила бошладим.

    Бир танишим менга: "кейинги пайтда ўзимда ғайритабиий бир кучни ҳис қиляпман, баданларимдан бақувват туклар униб чиқмоқда"  деса устимда эмаску ичимда сал кулгандим.Ростдан ҳам ғойибдан кишига бир куч кириши мумкин эканда.

    Шу ўйлар билан ерда, тупроққа беланиб  ётган китобни қўлимга олиб, беихтиёр пуф -пуфлаб  ғубордан фориғ эта бошлагнимни ўзим ҳам кейин англаб қолдим.Лекин, лекин...

    Қўлимдаги китобми ёки бошқа бир нима таъсириданми қўлларим бир тафтни ҳис эта бошлади.Бу нима? Яна бояги қўрқув қайтди бутун жисмимга.Яна ўзимни ўзим ич- ичимдан койий бошладим.

    Нега шу алвасти кўчага кирдима?Шу кўчага юрмаганимда бу ҳолга тушмасдим.Йўқ, балки шу кўчага  кирганимда бир хосият бордир? Балки яратганнинг ўзи мени шу кўчага киришимни ва ҳаётимнинг келгуси даври шу кўчадан топганим шу кўҳна  китоб билан янги бир бурилишга юз тутар.Ким билади дейсиз.Юрагим бироз нотинч.Бир ёқда,  нима бўлганда ҳам китобни қўлимга олиб бўлдим, бошқа томондан эса уни энди нима қиламан, деган масала турибди...

    Яна ўттиз одимча юрсам одамлар гавжум кўчага чиқаман...

    Ризо Обид

    (Давоми бор)
    Жойлади: zamondosh | Теги: ризообид
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz