Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.38.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 5 » Янги шеърлар
    11.57.17
    Янги шеърлар
    Саиджаҳон Равоний

    1. Сонет
    2. Маснавий
    3. Мухаммас
    ***

    ЎЗИНГНИКИ ОНА ТИЛИНГ(сонет, ғўр шоирга)


    Дўст ачитиб айтмоғи лозим:
    Хориждаму ёки ватанда,
    Дўстим, қўлга қалам олганда,
    Ўзимники дема қоғозим.

    Ўзимники дема қаламим,
    Хайқириқлар қилма каранда,
    Дидсизликка бўлма зоянда,
    Дема, хоҳшим не ёзиш маним.

    Хун бўлса лек ёзишга дилинг,
    Ғўр шеърларни дафтарингга ёз!

    Бўлмасин кўп шарманда элинг,
    Абётингдан чала ва саёз.

    Ўзингники энг Она тилинг,
    Шеърлар эса оламга баёз.

    ***

    ИҚРОР


    Хибсга олдидар, қилдилар тергов,
    Кайдаман, етти ой билмади биров.

    Давлат сири янглиғ ўтди махкама,
    Чиритгани мангу, қилдилар шама.

    Ўйладим; кутган чоғ гулханда ўлим,
    Қайтди-ку сўзидан Галилей олим.

    Филжумла, унутдим жасурлик нима,
    Айбимни қилмаган олдим бўйнима.

    Икки йил саккиз ой қўрқувда юрдим,
    Қилишса хам мазах, индамай турдим.

    Айбимга қилмаган бўлгандек иқрор,
    Жамоага ростин айтишим даркор:

    Қўрқдим шизоларда ётганда музлаб,
    Беролманму, дея, қўрққаним сўзлаб!

    ***

    АЙЛАДИНГ

    Хожаназар Ҳувайдо ғазалига мухаммас


    Бир табассум ила бурно мани хуштор айладинг,
    Кўргали бир йўлларингда сўнг интизор айладинг,
    Кўрганда хам кўзингни ях, қошингни қор айладинг,
    Дилрабо, ишқинг била мунча мани хор айладинг,
    Хам жафоу жавр этиб, кўп жонимга кор айладинг.

    Қадди хиромонинг яхлит идрокима ғолибон,
    Танҳо сени дегай кўнгул рўзу масо нолибон,
    Сан этмадинг савоб учун, оҳ, навола нўшзабон,
    Ман ғарибу хастадин, эй нозанини меҳрибон,
    Ошнолиқни узуб, ким бирла рафтор айладинг.

    Парвонаман муғоний, шамс узоринг оханрабо,
    Ақлу хушим ҳазонрезги, муанбар мушкинг сабо,
    Бўлсуно жоним хусни гулинг гулдони каҳрабо,
    Неча йил бўлди мани кўздин солиб, эй дилрабо,
    Ё ўлом сўз айдилар, ё ўзгани ёр айладинг.

    Ширину Лайлига мисоли шайдолиғни қилиб,
    Кўҳкан ила Мажнун янглиғ жон фидолиғни қилиб,
    Радиф айлаб исминг Амиру Гадолиғни қилиб,
    Ман на ёздим санга, ёрим, бу жудолиғни қилиб,
    Оҳ, уйқудин кўзимни эмди бедор айладинг.

    Равоний борса излаб, тилда заҳар болинг нечук,
    Золим, сизлаб жон олурсан, дейсан: "Йўқолинг”, нечук,
    Ки туймасун хаста кўнгул фириб афъолинг нечук,
    Барча сўрди холи дардим, сан келиб: "Холинг нечук,
    Эй Хувайдо, ғарибим”, дегали ор айладинг.

    ***

    Андижон
    4 12 2009
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz