Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 10 » Янги сонетлар
    18.43.25
    Янги сонетлар
    Саиджаҳон Равоний


    1. Сиёсий мухожирга

    2. Сиёсат

    3. Экспромт

    ***


    СИЁСИЙ МУХОЖИРГА


    Кимгадир қилинди  фитна, суъиқасд,

    Кимдир олди нохақ  жиноий жазо,

    Кимдир эди таъқиқ оқимга аъзо,

    Кимдир эса қочди  мутлақо бедаст.

    Ҳар ишга бош илло ҳаёт воло-паст,

    Қайда, кимга, қанча  умр ва ғизо –

    Ёзур экан Қисмат исмли  мирзо,

    Гоҳи ўта хушёр, гоҳи маст-аласт.

    На бўлса-да, валий – сиёсий қочқин,

    Соғинчу ситамдан юраги  мискин –

    Ки банддан узилган  ҳарна сўлади.

    Ва лекин айтайин, бўлса-да кескин,

    Сизни хам, зиёли зурёдим, деб, чин,

    Ватан хам соғинса, яхши бўлади.

    ***

    СИЁСАТ


    Мураккаб эрур-ки чунон  сиёсат,

    Қуруқ гап гохи у, гоҳ аниқ карра,

    Гоҳ сибо бўри хам, гоҳ қўзи барра,

    Англамоққа ожиз ақлу каёсат.

    Қироллага, хатто, бермас у рухсат

    Ихтиёр билан иш қилишга зарра.

    Гурзи-гарзон гоҳ у, гоҳ қилич, арра,

    Қалимага хатто  қолдирмас фурсат.

    Атомчи* деган бир: "Дўстларим, азиз,

    Сиёсат мураккаб физикадан  хам” !

    Қамрар лек омини  орзулар лазиз,

    Ўйлар-ки, сиёсат Фирдавсу Эрам.

    Ва лек сиёсатга – бешафқат, ёвуз,

    Хукмдорлар тугул, тангрилар қарам!

    - - -

    (* Атомчи – Альберт Эйнштейн ҳақида)

    ***

    ЭКСПРОМТ

    (инсон хуқуқларига  оид)


    Инсон ҳуқуқларин қилур химоя

    Фаоллар ўн-ўн беш йиллардан буён.

    Солишиб жар улар, хаён-бехаён,

    Давлат обрўсига солурлар соя. 

    Кимгадир бу соха эътиқод, ғоя,

    Кимгадир бахона кезгани жаҳон,

    Кимгадир ниқобдир ишларга пинхон,

    Айтиш хам жоиз, бу текин сармоя.

     
    Фаолларга қилмас давлат хам тоқат,

    Барчасин қирарди, заб қилиб роҳат,

    Бунга қулай фурсат келса кифоя.

    Лекин бу сохада шуки ҳақиқат,

    Сира бош оғриқлар бўлмасди, фақат,

    Қўл қўйган Пактларга  қилсак риоя.

    ***

    Андижон

    10 12 2009
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz