Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.31.04
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 2 » Ёшлар ижодидан
    17.13.26
    Ёшлар ижодидан

    Акбар РУСТАМОВ


    Ҳажвия

    РОЗИ РИЗОЛИК

    Ажойиб халқимиз бор-да. Одатларига гап йўқ. Аммо шулар орасида энг зўри қайси, биласизми? Йўқ, дейсизми? Ҳа, майли. Ўзим айта қолай: Рози-ризолик сўраш. Масалан, бу дунёдан кўз юмадиган одам ҳам энг аввало яқинларидан рози-ризолик сўрайди. Энди эртага бир-бирининг кўзи-кўзига тушишини ўйлаган тирикларнинг андишаси-ю рози-ризолик сўрашлари ҳақида гапириб ўтирмайман. Аммо... Келинг даромадни қисқа қилиб, муддаога ўта қолай.

    Келин ҳақида тинмай шама қилса-да менинг қовоқ-тумшуғим таъсирида унчалик ботинмай турган ота-онам, ниҳоят уйланишга розилигимни олиб, тўй тайёргарлигига киришиб кетишди. Ўзларига маъқул қизнинг хонадонига қатнайвериб уларни ҳам рози қилишди.

    Хуллас, яна икки ҳафтадан кейин тўй. Бироқ яна бир ¬муаммо чиқиб қолди. Ҳали никоҳ идорасига ариза ¬бериш, сўнг ўша идоранинг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтиш ҳам керак экан.

    — Бунисини энди ўзларинг ҳал қилишингиз керак, — деди отам. — Баҳонада келин билан учрашиб, бир-бирларингни яқиндан билиб оласизлар.

    Шундай қилиб бахтли бўлиш истагида ёнган икки ёш "салом"га келган келин-куёвдек ийманибгина "Бахт уйи" эшигидан кирдик.

    — Йўқ, бўлмайди, — деди ФХДЁ ходимаси аризани ўқиб чиққач. — Қоидага кўра тўй ариза ёзилгач бир ойдан сўнг бўлиши керак. Тўй кунини орқага суришингизга тўғри келади.

    — Ахир қандай қилиб. Таклифномалар тарқатиб бўлинган...

    — Менга бари бир. Тартиб шунақа. И-е шошманг-чи, ходима сўнгги сўзларини пастроқ овозда айтаркан ногоҳ қўлидаги дафтарни орқага варақлаб, ўзини бир нарсани топган кишига ўхшатиб, ясама табассум билан сўзлашда давом этди. — Ҳа, мана экан. Аризаларни рўйхатга олаётганда 12-рақамдан сўнг адашиб 14 деб ёзиб юборганман. Ўша рақамлар ёнидаги сана ҳам бир ой аввалги санага тўғри келаркан. Агар рози қилсангиз, тоис, рози бўлсангиз, ўн учинчи нўмир билан сизларни регистрация қиламан.

    Ишим осон битганидан "розиман" деб юборибман. Яхшиям, қайлиғимиз сал шустрийроқ экан. Қулоғимга "ҳақини сўраяпти", деб шипшитиб қўйди. Дар¬ҳол "рози бўлдим".

    Энди докторлар кўригидан ўтиш қолди. Аввало қон таҳлилхонасига бориш керак. Юз кишидан сўраб-суриштириб, шаҳарнинг гадойтопмас кўчасидаги излаган масканимизга кириб келганимизда ҳамшира қиздан бўлак зоғ ҳам йўқ экан. Муддаомизни айтдик. Анча вақт давом этган "анкета саволлари", қандайдир дафтар-қоғозларга қайд қилганидан сўнг, қиз тақама учун қон олмоқчилигини айтди-да енгимизни шимаришимизни сўради. Бечора ҳамшира, ё қаттиқ ҳаяжонланди, ёки томирларимиз озгина бетартиб жойлашган шекилли (ишга нўноқроқ десам, айб бўлар, ахир дипломи бор!) қон олгунча теримизнинг уч-тўрт жойига нина уравериб, анча оввора бўлди.

    — Хорошо, пага келасизлар, — яна байналминалчасига давом этди қиз. — Унгача анализлар тах мешуд.

    — Кечирасиз, ишимиз озгина тиғизроқ эди. Таҳлилларни шу бугун тайёрлаб берсангиз бўлмайдими?

    — Н-е-т. Ман шумоба чи гуфтам? Завтра будет. Ҳа, айтгандай? Истет ¬кани. Завотделимиздан бир сўрай. — У шундай дея ичкари хонага кириб кетди. У ерда ҳеч ким йўқ эди. Бу бизнинг кўзимизга қилинганини сезиб турардик. — Ладно. Зав отделимизни сизларга раҳми келди. Агар шумо рози бошад готовый справкалардан бераман, — деди маъноли кўз сузиб.

    Начора ишимиз шошилинч, қолаверса, ёнимизда бўлажак умр йўлдошимиз, паст кетсак бўлмас, "рози бўлдик".

    Шундай қилиб яна беш-олти эшикка кириб рози-ризолашишга тўғри келди.

    Рентген бўлимида электр токи узилган экан. "Рози бўлгач" аллақаёқдан ток ҳам уланди. Неврологияда эса бош ҳаким (демак муҳр ҳам) йўқлиги боис ишимиз эртага қоладигандек эди. Аммо розилигим олингач, катта ҳамшира қоғозларни орасидан муҳрли бўш бланка топиб олди...

    Мана энди бекатда ўтирибман. Иш битди. "Келинпошша"ни ҳам уйларига кузатиб қўйдик. Лекин кўнгил ғаш, чўнтак қуп-қуруқ. Уйга қандай қайтишимни ўйлаб бош қотган. Ахир ойимнинг йигит киши пулсиз юрмаслиги керак, тушлик қилинглар, деб берган 30-40 минг сўми-ю ўзимнинг ҳам яширинча йиққан шунча пулим "рози-ризоликлар" қурбони бўлди. Энди уйга бориш учун йўлкирага кимдан "розилик" сўрасам экан, айтолмайсизми?!

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz