...Ватан недир?
...Ватан недир? Билмоқ истасанг,
Буни мендан сўргандан кўра,
"Бўстонидан адашган булбул",
Ғурбатдаги Фурқатдан сўра.
Ватан недир? Билмоқ истасанг,
Қайтишга ҳеч тополмай чора,
Бошда тожи Билан саргардон,
Ҳажр аламли Бобурдан сўра.
Ҳайҳот, буни қисмат дейдилар,
Бўлди Ватан темир панжара.
Шеърларини қон Билан ёзган,
Шоир Усмон Носирдан сўра. Бозорбой Сайдинов.
|