Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.29
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 22 » Хабарларимиз изидан
    02.31.09
    Хабарларимиз изидан

    Обиджон Асомовдан ҳамон дарак йўқ...


    Дарҳақиқат, бизнинг почтамизга таниқли ҳажвчи Обид Асомов тақдири билан қизиқиб мактуб йўллаётган санъаткорнинг мухлислари:" кулгу устасининг ҳаёти билан боғлиқ қандай янги хабар бор" деган мазмунда хавотирлар билдиришмоқда.

    Биз имкон қадар Ўзбекистондаги ватандошлардан Обид Асомов тақдири билан боғлиқ ҳаққоний ҳолатни билишга ҳаракат қиляпмиз.

    Бугун Жавлонбек исмли юртдошимиз йўллаган хабар кўнгилга бироз таскин берган бўлсада, хавотирларимиз пасайгани йўқ.Жавлонбекнинг айтишича бизга йўлланган хабардаги фотолар Обид Асомов тасвирга тушаётган янги бир филм кадрларидан олинган.

    Албатта биз ҳам Жавлонбекнинг шу хабарига жуда ишонгимиз келади.Бироқ, афсуски Обид Асомовнинг чинданда соғ -омонлиги ҳақида бирор -бир манбада асосли   хабар ҳануз айтилмаётгани мухлисларни ташвишлантиришда давом этмоқда.

    Обид Асомов тақдиридан хабардор тайинли юртдошларни бизга маълумот йўллашларини илтимос қилардик.

    Мактубларингизни сайтимизнинг қайта алоқа бўлими орқали жўнатишингиз мумкин.

    "Замондош" таҳририяти.

    Қуйида эса таниқли мухолифат фаоли Ёдгор Турлибековнинг худди шу масаладаги ташвиш билдирилган мулоҳазалари билан танишишингиз мумкин.

    *             *           *

    Обиджон Асомов қаерда?


    Ёдгор Турлибеков

    Бугун тўртинчи кундирки, интернет саҳифаларида элон қилинган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва ўзбек халқининг севикли фарзанди, кулги устаси Обид Асомов тақдири тўғрисида аниқ хабар йўқ. Куни кеча унинг қонга ботиб ётган сурати эълон қилинган эди.

    Маълумки, инсон дилини жунбушга келтирувчи бу ёмон хабар ушбу кунларга келиб ўзбек халқининг қарийб ярмисига тарқалиб улгургандир. Чунки ёмон хабарнинг қаноти бор дейишади. Аммо, Ўзбекистон республикаси матбуоти ва телерадиокомпанияси кар ва соқов. Обид Асомовнинг акаси ҳам сирли вафот этганди. Шуларни ўйлаб, кўп хавотир ва ҳаяжонга тушиб Обид Асомов  тўғрисида бирор илиқ хабар бўлишини интиқ бўлиб кутаяпмиз.Чунки, аминмизки Ўзбекистондаги минглаб мухлислари  ўз Обиджонларининг тирик бўлишларини ҳоҳлайдилар! Илоҳим бу машъум хабар ёлғон бўлиб чиқсин…

    Қани энди "Озодлик”нинг озод овози! Наҳотки бу радио ҳам мум тишласа? Унда бу радионинг Тошкент радиосидан нима фарқи қолади?  Аммо жуда билармон бу радионинг ҳам жим туришидан кўп нарсаларни тушуниш мумкин.

    Биродарлар бугунги жимлик бекор эмас, у хатарлига ўхшаётир.  Обиджон Москвадами ёки Тошкентда калтакланганми, бу ҳам сир тутилмоқда.

    Бу сукунат қачонгача чўзилар экан? Нега?!

    www.yangidunyo.com

    ****

    "Янги Дунё”дан:

    Таниқли кулги устаси Обид Асомовнинг калтаклаб кетилгани ҳақидаги хабар шоир ва адиб  Ризо Обид юритадиган "Замондош” саҳифасидан олинган эди. Ҳақиқатдан ҳам бу хабар тўғрими ёки ёлғонми, бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумотга эга эмасмиз.



    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz