Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.16
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 9 » Кулаётган дунё
    20.17.40
    Кулаётган дунё
    Тил керакмас...

    Миллий  хавфсизлик идорасида  йиғилиш бўлмоқда. Йиғилиш  котиби ўз нутқида ҳозирги мустақиллик  ва ошкоралик даврида ҳамкасбларини долзарб вазифаларни ечишда фаол, танқидий муносабатда бўлишга чақирди. Бундан руҳланган ёш лейтенант сўзга чиқди:

    - Ўртоқлар! Энди мен жим тура олмайман. Жонга тегди. Генералнинг хотини ва қайнонаси қачонгача хизмат машинасидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланади?

    Кейинги куни лейтенантни генерал ҳузурига чақиришди:

    - Кечаги йиғилишдаги маърузангиз менга жуда ёқди. Кўрдимки, сиз жуда виждонли, муросасиз ва тўғрисўз шахс экансиз. Мен бу ишингиз учун хизматдаги малакангизни оширишни ўйлаб қолдим. Биз сизни Уругвайга жўнатишга қарор қилдик, сиз бизнинг у ердаги резидентимиз бўласиз.

    Бундан изтиробга тушган лейтенант ҳали ёш эканлиги, ёш рафиқаси борлиги, қолаверса, тил билмаслигини айтди.

    - Тилга келсак, ўртоқ лейтенант, сиз у ерга кар-соқов бўлиб борасиз. Тилингизни шу ердаёқ кесиб оламиз.

    * * *

    Меҳмонхонага ўт кетди. Ҳамма қичқирарди:

    - Сув! Сув!

    Бир хонанинг деразасидан мўралаган эркак қичқирди:

    - 30-хонага эса, шампанское.

    * * *

    - Доктор, менинг хотирам сустлашди.

    - Қачондан бери?

    - Ўтган йилнинг 17 марти, соат 7 дан ўн беш дақиқа ўтгандан бери.

    * * *

    Эр хотинига деди:

    - Туя бир ҳафтагача сув ичмай юра оларкан. Қойил-э...

    - Буни қойил қоладиган жойи йўқ, - деди хотини. - Сен бир ҳафта ароқ ичмасанг, қойил қолса бўлади.

    * * *

    Шифокор беморни эшитмоқда:

    - Нафас олинг! Нафас олманг! Нафас олинг! Нафас олманг! Нафас олманг! Нафас олманг! Олиб чиқинг, навбатдаги, киринг!..
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz