Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 02.16.47
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 6 » Кўнгилдан кечган гаплар
    16.12.55
    Кўнгилдан кечган гаплар
    Маъзур тутинг

    Ҳар кунги қиладиган ишларингизни ҳисоб-китоб қилиб, кўз олдингизга бир келтириб кўринг-чи. Эрта тонгдан турасиз. Эриниб кетаётгандайсиз, узоқларга кетиб қолгингиз келаверади. Ҳаммасига қўл силтаб олисларни кўзлайсиз. Нимага? Туни билан аёлингиз рўзғорнинг кемтиги қачон тўлишини сўрайвериб жонингиз ҳалқумингизга келди?

    Ташқарига отилиб чиқиб, сўрида ўтирган муштипар онангизга кўзингиз тушади. "Яхши ётиб турдингми, ўғлим!", деса, кўнглингиз эзилибгина: "Раҳмат, ойижон, тош қотиб ухлабман. Қушдай енгил турдим!", дейсиз. Алдайсиз. Мана муомала. Ишхонага отланаётиб қизалоғингизнинг: "Яхши бориб келинг, дадажон!" деган сўзидан ийиб кетасиз. Аслида ишга яхши бориб-келиб бўларканми? Инжиқ раҳбарнинг хархашалари жонингизга теккани шундоққина юзингиздан билиниб турибди.

    Остона хатлаб кўчага чиқасиз. Қўшнингиз узундан-узоқ ҳол-аҳвол сўрайди. Кулиб жавоб қайтарасиз. "Яхши, раҳмат. Ҳаммаси жойида!". Юрагингиз эзилиб кетади. "Онамнинг кўзларини даволатишим керак!" дея уввос солгингиз келади. Бахтиёрлигингиздан ичингизга сиғмай кетаётгандай қилиб кўрасатасиз ўзингизни.

    Ишхонага келасиз. Қоровул соғлигингизни сўрайди. "Отдайман!" дея юрагингизни чангаллайсиз. Кеча бошлиқнинг қилган таъна-дашномлари ёдингизга тушиб кетади. Истаб-истамай қадам ташлайсиз. Қани энди биров бор кет, дам ол, деса. Кетиб юборармидингиз? Ўзингиздан, ўз руҳиятингиздан қочиб қаерга ҳам бориш мумкин?

    Ранжиманг. Чунки бир сизнинг эмас, атрофингиздаги ҳамманинг ҳам муаммоси шу. Ҳамма ҳам ана шундай муомала қилади. Кайфият инсонда ҳамиша барқарор турмайди.

    Ишонинг, бугунги муаммоларингиз эртага ўз-ўзидан ҳал бўлар. Алдаб яшашнинг ҳам охири бордир. Ростдан ҳам, туни билан мириқиб ухларсиз. Онангиз қалтироқ қўллари билан дуо қилиб, ортингиздан кўзидаги меҳр нурини тўкиб дарвозагача кузатиб қўяр. Ортиқ юрагингиз безовта қилмас. Агар мен ҳам алдаётган бўлсам маъзур тутинг.

    Дурдона ЭШМУРОДОВА
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz