Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.01.23
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 15 » Кўнгилдан кечган гаплар
    10.04.07
    Кўнгилдан кечган гаплар
    Қайларда бўлдинг, кимларни кўрдинг ?

    Баҳодир Чориевнинг  Ўзбекистонга сафари бошлангач, у ўзи тарқатган пресс- релизни саҳифамизда эълон қилиш ортидан ўз фикр- мулоҳазаларим битилган қуйидаги мақолани тайёрлагандим.

    *       *        *

    Хаёлпарастлик

    Албатта бугунги ўзбек ҳукумати бошидагилар билан ҳамоҳанг қадам ташлаётган киши ўзини- ўзи унга нечоғли мухолиф санамасин ҳеч қандай хавф туғдирмайди.Шу нуқтаи назардан қараганда айрим ватандошларнинг Ўзбекистонга қайтиши Россияда мардикорчиликдан қайтаётган эндиликда гастрaбайтерлар деб аталаётган кишилар қайтиши кабидир.Бундай қайтиш маълум вақт бошқа мамлакатда бўлиб туғилган юрти, қариндош - уруғларини соғиниш ва у ёқда битмай қолган чала юмушларини бажариш сингари мажбуриятлар юзасидандир.

    Айримлар оғиз йиртиб карнай чалаётган ва жасорат атаётган ҳислатнинг "ж" ҳарфи ҳам йўқ бундай қайтишда.Чунки бу каби ҳолат биринчи бор рўй бераётгани йўқ.Ўтган ё аввалги йили ҳам чет элда яшаётган собиқ депутат, сиёсиё диссидент  Ўзбекистонга қайтаётганини ура- ура билан маълум қилиб, қилични ташлаб омоч ҳайдайман, дея ҳайқирганди.Ўзбекистонга борди ҳам, паспортини олдириб қўйиб оёғи куйган товуқдай у ёққа чопди, бу ёққа чопди ва ниҳоят яна ўзи бошпана топган давлатга қайтиб келиб қўноғига қўнди.

    Ҳар қандай муҳожиротда юрган кимса ватанни ва яқинларини соғиниши табиий ва у томонга имконият топди дегунча сафар қилиши ҳам турган гап.Аммо...Аммо у ёққа бориб диктатура шароитида демократик ўзгаришлар ясайман дея ўйлаш бу хом хаёлдан бошқа нарса эмас.

    Ҳозир ўзича ўзини сиёсий муҳожир сановчиларнинг аллақанчаси   Ўзбекистон ҳукуматига ҳеч қандай хавфи йўқ ва қайтиб боришса ҳукумат ундайларга ўнг ҳам қарамайдиганлардан.

    Милиция пойлаяпти, қўриқлаб турибди уйини, ҳовлисини дея ҳовлиқма хабарлар беришади гўё.Ҳа, милиция пойлайдида.Ҳали уйингга етиб бормай ҳамма ёққа жар солиб бўлдинг оғайни, айримлар бу ҳолатдан фойдаланиб ёлғон намойишларни бошлаб сени нишон қилиб ва яна сенинг ўзингга зиён етказишлари мумкин.Шундай провкациялар олдини олиш учун милиция пойлаши бор гап.Чет элдан бир савдогар ташриф буюрса ҳам шу каби қўриқлаш бор.

    Ўзинг тарқатган шов -шув тингач қўриқчи милисалар ҳам тарқалишади. Ортиқча ҳаракат қилишга уринсанг, биринчидан паспортинг йўқ қаёққа ҳам борасан, мабодо ҳукуматнинг жиғига тегаверсанг аввал ватанга бориб келган юртдош каби чегарадан ўтказиб келган томонингга кузатиб қўйишади.

    Бу айтаётганларим айримларга ёқмайди ва  қаттиқ хафа бўлиб, ранжишларини ҳам биламан, лекин кўриниб турган оддий ҳақиқатнинг нималигини айтмасдан қараб тура ололмайман.

    Фақат мени тааажублантиргани шуки, киши ўзининг шахсий эҳтиёжига ҳам сиёсий тус беришга уриниши.Бундай уринишлар эса на ўша хаёлпарастга ва нада бошқаларга наф келтиради.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас, ушбу мавзуда яна мулоҳаза юритамиз.Фақат бунинг учун пича вақт керак.

    *                               *                                 *


    Юқоридагилар ўшанда кўнгилдан кечган гапларда ахир.Лекин Баҳодиржон хафа бўлманг ука.Ахир ўзингиз айтмоқчи бу ёғи демократия, сўз эркинлиги дегандай, илло мен сизни анави қўшнгингиз борку, бошига таёқ еган ўша сингари сўкмайман.Чунки Ўзбекистонгами, Япониягами бориш ҳар кимнинг ўз ихтиёрида.Лекин сизнинг бу сафарингизнинг нозик масалали бир томони бор.

    Нозик томони шундаки эшитган- уққанларда ҳам, ҳалқаро ҳамжамият кўз ўнгида ҳам диктатура ҳукмрон дейилаётган Каримов режимини анча оқлаб қўйганингизда.Чунки Ўзбекистонда хавф бор дея чет элдан сиёсий бошпана олган киши орадан бирмунча вақт ўтиб у мамлакатга бемалол кириб бориши ва яна омон-эсон қайтиб келиши, демак у  жамият анчайин демократик тамойиллар асосида  бошқарилар эканда, деган фикрни уйғотмайдими?

    Сиз Ўзбекистонга қайтган кунларингиз ёзилган мақолани  хаёлпарастлик деб атагандим.Бу галгисини эса ҳалиги совет пайти ёзувчиларни сотиб юрган дейиладиган Ғафур Ғуломнинг  "Шум бола" асаридаги суҳбатдан олдим.Ўша асарда"...қани болакай,  қайларда бўлдинг, кимларни кўрдинг", дея сўрашса шум бола мингта ёлғонни кетма- кет тахлайверади.Лекин сиз,  кўрган- кечирганларингизни айтиб беришингиз шарт эмас.Чунки кимларни кўриб, нималар билан машғул бўлдингиз йўл- йўлакай айтиб келдингиз.Ундан кейин, сиз шум бола эмассизку ёлғон- ёпилдоқларни кўтариб юргани.Мабодо мен адашаётган бўлсам узр.

    Сизга ҳурматлар билан Ризо Обид.
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 1
    1 nasaf  
    0
    Assalamu alaykum Rizo aka maqolangizni otini U'ZI KETAR YOR-YOR U'ZI KELAR YOR-YOR qilish kerak edi juda mos kelardi.

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz