Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.44.54
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 18 » Бугуннинг гаплари
    08.52.21
    Бугуннинг гаплари
     Қай бири ҳақиқату , қай бири ёлғон ?

    Ҳаёт биз  ўйлагандан кўра мураккаброқ экан, ҳаёт биз ўйлагандан кўра одмироқ, соддароқ экан.

    Мураккаблиги шундаки, бир пайтнинг ўзида ҳақиқат билан ёлғон, садоқат билан хиёнат бир -бирини қучоқлаб кетаверар экан.Одмилиги эса ,  ҳамма нарса шундоққина  кўзга кўриниб туришида чоғи.

    Ана ҳақиқат, ана ёлғону алдов.Аммо қизиғи шундаки,ёлғон кўп ҳолларда ғолиб, хиёнат, разолат, фирибгарлик  ва олчоқлик  билан  кун  кечирадиганлар сони ҳамиша  кўп. Ёлғончилар, сохтакорлар дунёси кимсалари кошоналарда шоҳона давру даврон суради.Ҳақиқат тарафидагилар, эзгу ниятли самимийлар эса қанчалик ғалати туюлмасин ғарибу ғуробон, дардлию  дарбадар,  ҳамиша хавф шамширининг тиғининг ўткир нишига нишон  ҳолда забунлар.

    Дунё -дунё бўлибдики  сизу бизга ўхшаган кишиларнинг қанчадан- қанчалари бу ҳақда фикр қилганлар, зикр қилганлар.Қанчадан -қанча  одамзот эса жонини жабборга  бериб  биргина  ҳақ  учун  курашган.

    Лекин баъзи сўхталарчи? Бирови бошқа бировини худо билади.Унга сиғинади.Ўз отасига сиғинмаган.Ғурури йўл бермаган.Ўз туққан онасига бўйсунмаган, гўё  ўзлиги, инсонийлиги камситилгандай, таҳқирлангандай туюлган.Ўшандайин  одамзотга ўхшаган маҳлуқларни беихтиёр кузата бошлайсиз.Қарасангиз, боши кўк узра кўтарилган, олдинда фақат ўз бурнининг учини кўради холос, ундан нарини кўрмайди.Жудаям мағрур гўё.Лекин бу кўриниш жудаям алдамчи.Алдамчики, худди ҳаётда шунақаси ҳам бўларканда, дея ҳайратлантирадиган даражада алдоқчи.

    Ҳалиги одамзотсифатни кузатишда давом этасиз.Отасига буйсунмайди, онасига буйсунмайди, ҳатто ўзини яратган худогада: "менинг фирқам сени инкор этади" дея буйсунмаган...Қаранг-га ўз эгасигада бўйсунмабди, демакки у каби мағрур йўқ бўлса керак дунёда, деб ўйлайсиз.Эҳ, қанийди ҳақиқатан ҳам шундай бўлса.Афсуски буларнинг барчаси сароб каби бир кўриниш холос.

    Вақт ўтади.Икки муштингизни  жағингиз остига қўйиб кузатишда давом этасиз.Ҳалиги ҳеч кимга бўйсунмаган амал учун, жиндаккина манфаат учун ўз хўжасига сиғина бошлайди.У ўз хўжасини ялайди, юмқайди.Ҳидлаб- ҳидлаб, искаб- искаб тўймаётганини баралла изҳор этади.Ҳатто унга  сиғинишини бор овози билан бақириб айтишдан ҳам истиҳола қилмайди.Унда  одамзот деган ном рамзий маънода қолган холос афсус.У ҳамон ўз отасини, ўз онасини, ўзини яратганни танимасликда давом этади.Аммо ўз хўжасининг ҳаттоки соясигада сиғинаверади.Унга бу каби сиғиниш одатий ҳолга айланган.Энди у ўзига қўшилиб бошқалар ҳам унинг хўжасига сиғинишлари  учун  даъват эта бошлайди.

    У энди аста -секин одамзот қиёфасидан чиқиб шайтон малайига айлана бошлайди.Аллақайси олим оти Дарвин эди шекилли,  "одамзот маймундан тарқаган" , деган бир тушунчани илгари сурган эди.Ўшани ўйлайсиз.Дарвоқе, одамзот маймундан тарқаганмикан?

    Йўқ, қандоқ яхши бўларди-я мабодо маймундан тарқаганда.Чунки маймун ўз жуфтини ёнбошига солиб хўжасига кўз -кўз қилмайдида.Аммо одамзот қиёфасидаги шайтон эса хотин деб аталмиш ўз жуфтини лўмбиллатиб хўжасининг кўзи қувонсин учун  бозорга солади.Чунки у бу дунёни бир бозор деб англай бошлайди.Унинг тафаккурича ҳамма  нарса сотилади.У фарзандаларини ҳам тиригича сотишга тайёр.Пештахтага тергандай кўз -кўз қилиб харидор излайди.Боласини сотувчи эса унинг ўзи.Во, дариғ.У ёстиқ- ёстиқ китоб ёзади.Ҳаёт ҳақида, ўзи ҳақида бир унсурдайин чизги олади холос.Хўжаси ҳақда эса тўлиб- тошиб, қувончдан энтиккандай, фахрларга кўмилиб, завқу щавқ билан, ҳозир, шу онда оёғини ялаб олишга тайёрдай ташбеҳлар топиб ёзади.Отаси ё онаизори ҳақда, ўзини яратган эгам ҳақида у қадар сўз усталигини, моҳирлигини, сўзга чечанлигини  ишга солмайди.Фқат ўз хўжасига содиқлигини ички бир қониқиш билан, ички бир тўлқин билан ёзади.Унинг бўғзидан отасига айтмагани, онасига изҳор этмагани меҳр сўзлари фавворадай отилиб чиқади.У ўз амалини ва ўша амалга етиштиран хўжасини худо санайди ва у билан ифтихор этади.Ўз бахтсизлиги ва қисматини бахт санайди.Энг асосийси ўзига ўхшаган нусхалардан шогирдлар ясайди.У ўз миллатини билмайди, ўз элатини танимайди.Унинг миллати ҳам, элати ҳам жиндай манфаатдорлигу , жиндайин амал ва у ўша қўл кири дейиладиган нарсани берган хўжасига қулдай муте ҳолда яшаб, умри ўтаётганидан мамнун.

    ...Одам маймундан тарқаганлиги рост бўлганда эди ҳўб ажойиб иш бўлардида...Чунки маймун  ўз болаларининг гўштини емайди. Одамзот эса одамзотнинг гўштини ейиши бугун энди сир эмас.

    Ҳаёт жуда мураккаб экан.Одамзот қўлидан келмаган юмушлрни уддалайман,  дея аввало ўзи, ортидан  эса ўзгаларни ҳам бутун умри давомида алдаши ва ўз ёлғонларига ишонтириб,  ўша сохтакорлиги эвазига кун кечириши мумкин экан.

    Ҳаёт ғоят одми экан.Кимки яхши бўлса ошини ейди, кимки ёмон бўлса бошини, дейишади.Лекин ҳаётда  айтилганларнинг аксарияти  ёлғон бўлиб чиқар экан.Масалан ёмон узоқ умр кўриб, яхши нобуд бўлаверар кан.Шунинг учун ҳам "яхшига кун йўқ, ёмонга ўлим " деб ҳам қўйишар экан.Ана шунақа айтаман десангиз гап кўп, аммо унинг туби борми?

    Ана энди ажратиб берингчи,  буларнинг  қай бири ҳақиқату , қай бири ёлғон?

    Ризо Обид
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz