Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.51.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 21 » Кўнгилдан кечган гаплар
    15.49.07
    Кўнгилдан кечган гаплар
    Шу ҳайя, ҳайя бўлса...

    Ҳа, дўстларим мен ўйлагандан кўра кўп эканлар.Кейинги икки- уч кун ичида теримга сиғмай қувоняпман.Хайрият- э, худога шукур, ҳақ гаплар айтибман, бўлмаса бу қадар сўзлар билан сийлашмас эди.Тўғри гап туғишганинггада ёқмайди, дейишади.Икки туғиб бир қолмаганларга эса унданда баттар.

    Лекин отини айтмай ҳалиги оғочсифатни-ю унинг атрофидагиларни ҳаммасини бу қадар шайтонлатиб қўяман, деб ўйламагандим.

    Тавба, дейсан.Айримлар урра- урра, гурра -гурра қилишаётган экан, демак шу бугунги, ҳозирги кўриб юрган кунларидан миннатдор, шу кўраётган кунларидан  кўнгли  тўлаётибди эканда.

    Ўзбекистон ичкарисидан эса уч дақиқа орасида учта хабар келди, уччаласи ҳам мамлакатда мотам эълон қилса бўлаверадиган даражада.

    Бир хабарда  йигирма нафардан ортиқ  хотин- қизларни ҳибсга олишибди.Иккинчисида кучишлатар тизимнинг зўравони зўрлаган қиз чала туғиб қўйибди.

    Учинчисида  янги йил олдидан қамоқхоналардаги маҳбусларга жазо чоралари кучайгандан кучайиб аҳволлари  ғоят оғирлашиб бораётган экан...

    Юқорида айтаётганларимиз мамлакат ичкарисидаги ҳолатлар.Юртни ташлаб чиқиб кетган бизлар нима билан машғулмиз?Буни билиш Ўзбекистондаги ҳолатни билишдан кўра осонроқ.Чунки ҳаммамизда энг замонавий компьютер жиҳозлари интернет тармоғига уланган ва деярли ҳар биримизнинг биттадан ташкилотимиз бор.

    Демократик мамлакатларнинг инсонпарварлик тамойилларига асосан ижтимоий ҳимояланганимиз боис Ўзбекистондаги каби тирикчилик ғами йўқ.Йигирма йил аввал нимадир қилибми ё қилмайми бир думалаб қаҳрамон бўлиб олинган.Энди отдан тушсаям эгардан тушолмай қолган уч тўртта амалпарастнинг атрофида гуруҳ- гуруҳчаларга бўлиниб олиб, унимиз бунимизга бағишлаб шиғирлар ёзамиз.У ёқда бағишлов ёзишни уддасидан чиқолмай турли даргоҳлардан қувилганлар бу ёқларда мадҳиялар битишда илғор.Иккита сўзни бир- бирига уриштиришни биладими бўлди, бағишлов таппа -тахт тайёр.

    Ҳаммаси яхши, буюклар кўп, буюкка ихлос қилганлар кўп.Бироқ...
    Бироқ йигирма йилдан буён шу аҳвол давом этади.На ёш, на қари, на эгри ва ё ўзича тўғри, борингки ўғри бўлсин айтмайдики.Эй, биродарлар бугун шу дабдаба- ю асасалар керакми?Тўйдан олдин ноғора дегандай нимани байрам қилиб, карнай- сурнай чаляпсизлар, демайди.

    Ёки бўлмаса мадҳиялардан боши гангиган халқнинг суянчи, халқнинг ишончи  дея кўкка кўтарилаёган кўкнорихаёл ҳам туриб айтмайдики:Эй, биродарлар, ҳўл лойни каллаклаганим ҳам йўқ.Намунча олакишкиш қилиб бу қадар ҳамду санолар айтасизлар демайди.

    Ҳамма ҳамду санолар оллоҳга дейди-ю ўзининг шарафига айтилаётган ҳавойи  гаплардан қувониб юраверади.

    Ҳаммаси майли, аммо ачинарлиси шундаки йигирма йил шу каби ҳайя ҳайя давом этиб, зулм остида қолаётган мамлакат ва унда яшаётган мазлумлар  ҳоли ҳар дақиқа таҳликада.
    Ҳе, қачон бас қиласизлар ахир бунақанги шарлатанлигу ва ҳакозо сохта дабдабаларни?

    Ҳе, инсофинг борми сени маддоҳу ялоқликдан тўймаган ялоқихўр қаллоб?Онанг ўлди, сен омон.Отанг ўлди сен омон, оғанг ўлди сен омон...Наҳотки сен бу кўраётган кунингни инсон ҳаёти деб биласан?Қамоқхонaдаги оғангни ҳолини кўрганман...Ҳали ҳануз эслаб эсим оғай дейди...Сенчи, сен?

    Мен сендай тантанаталабни тирик мурда атайман.Тамом, вассалом...

    Ризо Обид
    Жойлади: zamondosh | Теги: salaymadamin
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz