Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.46.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 20 » Мулоҳаза, мунозара, муносабат
    20.01.56
    Мулоҳаза, мунозара, муносабат
    Саиджаҳон Равоний: Икки Муҳаммад Солиҳ ҳақида

    ***
    1-қисм (маълумот учун)

    Муҳаммад Солиҳ (тўлиқ исми: Нур Саид ўғли Муҳаммад Солиҳ) шоир, сиёсатчи ва замонасига монанд, диний уламо, 1455 йили Хоразмда туғилган. Бобоси Амир Шоҳ Малик темурийлар сулоласида катта амирлардан бўлиб, Улуғбек Мирзога васийлик ва мурабийлик қилган.

    Отаси Нур Саидбек тимурийлар Улуғбек Мирзо, Жуғи Мирзо ва Абусаид Мирзоларнинг саройларида давлат ишларида хизмат қилган. 1469 йили Байқаро Ҳусайний Хирот тахтини эгаллаб, Абусаид Мирзонинг яқин амирлари қатори, Нур Саидбекни қатл эттирган.

    Бу боисдан Мухаммад Солиҳни темурийларнинг душманига айланган ва у  Шайбонихон томонига ўтиб, умрининг оҳиригача қўлида қалам ва қилич билан темурийларга қарши курашган. У Шайбонихоннинг давлат ишларида ва харбий юришларида доимий маслахатчиси бўлган.

     Муҳаммад Солиҳ ижод борасида Шайбонихон саройида "амирул умаро малик уш-шуаро” (амирлар амири, шоирлар шоҳи) мақомига эришган. Бизгача етиб келган асарларидан 76 бобли, 8902 мисрадан иборат "Шайбонийнома” асаридир. Бу асар бир ёқлама, тарафкашлик билан модиҳий рухда ёзилган.

     

    "Шайбонийнома” бир ёқлама ёзилганлигини, ундаги қуйидаги парчалардан билиш мумкин:

    ...

    Бу жамоатки, кўрарсан ҳоло,

    Тана тирно билан бошлаб ғавғо.

     

    Ичадурлар кеча кундуз бода,

    Дину иймон соридин озода.

     

    Атодин бордур ўғул нохушнуд,

    Атонии ўғул этой дер нобуд.

    ...

    яъни, бу темурийларнинг таърифи. Шайбонихон ҳақида эса:

    ...

    Тангрининг сояси Шайбонийхон,

    Ким ани қўйди халифа раҳмон,

     
    Барчанинг яхшилиги онинг қошида,

    Барчанинг давлати онинг бошида.

    ...

    Ўзга хонлар каби мажлис қурмас,

    Айшу ишлар саридин дам урмас.

     
    Бода ичмоқ сори бўлмас мойил,

    Бир замон ишимдин эрмас ғофил.

    ...

    каби мисралар билан мадх этади. Муҳаммад Солиҳ Шайбонийхонни илмга ўта берилган, Тангрининг зикри билан кеча-ю кундуз машғул, беозор, раҳмдил ва кечирувчан хукмдор сифатида таърифласа-да, Қарши ва Андижонни икки ойлаб,

    Самарқандни олти ой қамал қилиб, очлик ва ташналикдан силласи қуриб, овкат ва сув излаб чиққанларни ушлаб, масхаралаш ва қўрқитиш учун кулоқ ва бурниларини кестиришга буйруқлар берган. Достонда Самарқанд қамали шундай таърифланган:

    ...

    Ташқари меваю ошлик бисёр,

    Ҳарна лашкарга керак, бор-тайёр.

     
    Ташқари боғлар ичра анҳор,

    Ичкари сувсиз улус йиғлаб зор.

    ...

    Шайбонийхон Ургенчни қамал этганда, одамларни очликдан ит, эшак ва, хатто, ўз фарзандларини ейишгача олиб борган. Достондаги:

    Эшаку ит эти дори бўлди,

    Давр кўрғонда бу тавр эврулди.

    ...

    Едилар ёшгина ўғлонларни,

    Жуъдин қутқарибон жонларни.

    ...
    каби мисралар, Шайбонийхонни шафқатсизликда бошқа хонлардан фарқ қилмаслигининг, Мухаммад Солиҳни эса, интиқом туйғуси туфайли, нохолис қалам юритганлигининг эътирофи келиб чиқмоқда. 

     Бироқ, Мухаммад Солиҳнинг "Шайбонийнома” асари қай руҳда ва қай мақсадда ёзилганлигидан қатъий назар, бу асар нафақат ўзбек адабиётида, балки, жаҳон адабиётида дурдона асарлардан биридир. Зеро, у нихоятда юқори бадиий услубда, санъаткорона ёзилган. Бундан ташқари, "Шайбонийнома” ўзбек адабиётидаги биринчи тариҳий достондир. Унда, ўша даврнинг жараёнлари акс эттирилган бўлиб, бугунги кунда хам тарихшунос олимлар учун мухим манба бўлиб келмоқда. Бу жихатдан Мухаммад Солиҳ ўзбек адабиётида муносиб ўринга эга.

     2-қисм (муносабат)

     Кўриб турибмизки, тарихдаги Муҳаммад Солиҳ хам қудс сиймо бўлмаган экан. Яъни, беайб Парвардигор, деганимиз каби, бугунги Муҳаммад Солиҳ хам нуқсонлардан фориғ эмас. Мен чуқурлашмоқчи эмасман, қидирсангиз, кир чиқаверади.

     
    Кимдир, тўғри танқид қилсанг, Мухаммад Солиҳ танқидни тўғри тушунади, деб изоҳ ёзибди. Бу ростми, ёлгонми, билмадим. Лекин холис, Муҳаммат Солиҳ ва бошқа мухолифчи-ю шоирларимизга, битта стратегик хатосини англаб олишлари учун, ўзимнинг бир жуфт фардимни ўқийман. Оғир ботса, олдиндан, узр!

    Сўкиб элни оми бижиб, ирийди,

    Сиёсатчи элни севаман дейди.

    ***

    Ким қилур рақиб ё элни хақорат,

    Сиёсатға йўқтур анда махорат.

    ***

    Андижон

    20 12 2009

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 1
    1 zamondosh  
    0
    Azizlar bu joy haqoratxona emas.Yuqorida haqorat yozganlar kim va qaerda yashashlarini aniqladik.Haqoratlaringiz sayt sahifasidan olib tashlangan esada alohida dalil sifatida saqlab qo'ydik.
    Sudda javob bera olmay qiynalib qolmang.Bu qo'rqitish emas balki yaxshilikcha ogohlantirish, o'zbekchilik uchun.Keyin pushaymon eb qolmang.
    Hammangizga hurmat bilan sayt ma'muri.

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz