Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 05.42.40
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 9 » Мулоҳазалар
    00.40.35
    Мулоҳазалар
    Натижа, ўзингиз билгандай

    Ўзбекистондаги бугунги аҳволдан келиб чиқиб, барча соҳалардаги таназзул учун ҳозирги иқтидордаги ҳукуматни кескин танқид қиламиз.Кези келганда шу ҳолатдан чиқиб кетиш учун гўё тўғри йўлни билишни даъво қилувчи ҳукуматга мухолифлар, айрим инсон ҳақлари ҳимоячиларини ҳам танқид тиғи остига оламиз.Албатта ҳар гал кимнидир кимдир танқид қилар экан ўзича самимий, холис  фикр билдираяпман деб ўйлаши табиий.Лекин айрим ҳолларда эса гўё умумнинг манфаати учун куюнаяпман дегандай бўлганларнинг ҳамма вақт ҳам самимий ва холис эмасликлари гарчанд ўзларига билинмасада аммо четдан кузатган кишига яққол кўриниб туради.Айримлар диктатурага қарши курашяпман дея аюҳаннос солсаларда аслида унинг ариғини чопиб, сувининг равон оқиши учун хизмат қилаётганларини сипоришталашга уринишмасин барибир асли ҳаракатлари аён бўлиб боряпти.

    Бунга қатор мисоллар келтириш мумкин.Келтириляпти ҳам.Бироқ улар диктатура хизматига сафарбар этилганликлари боис ортга қайта олмаяптилар ва қайта олмайдилар ҳам.

    Масалан "Озодлик" радиоси ўзбек шўъбаси фаолияти қанча танқидлар қилинмоқда.Аммо у идорадаги шоввозлар диктатурага ёнбосаётганларини ҳечда бўйинларига олмай келишяпти.Улар бир нарсани унутиб қўйишяпти.Яъни, фаолиятларига нисбатан норозиликлар асоссиз дея ундан қочишлари мумкин.Бироқ ўзларидан ўзлари қоча олишармикан?Йўқ албатта. Ўзбекистонда ва унинг ташқарисида неча миллионлаб одамлар хору зорликда юрган пайт сен иссиққина хонада ўтириб олиб диктаторнинг қанжиғи билан кимнинг ҳисобидан шакаргуфторлик қилгансан,  деб сўрайдиган замон балки келмас, лекин ҳаётинг сўнггида ҳисоб бериш чоғи нима жавоб айтасан?

    Ҳозирги ўринда фақат бир радио мисол тариқасида айтилди.Лекин бошқа яна қанчалар бор?... Ахир бир кун келиб ғалвир сувдан кўтарилганда турли хил ташкилотлару идоралар, жамғармалар тузиб кўпнинг ҳақини еганингизнинг ҳисобини беринг деб балки ҳеч ким сўрамаганда ҳам сўнгги йўл олдидан хотиржам нафас ола билармикансиз?

    Ёки бўлмаса яна бир бошқа жиҳатга қарайлик.Ёши бир жойга бориб қолган баъзи кексалар ёшларни тўғри йўлга бошлаш ўрнига ўзлари ўтирган ботқоққа судрашмоқда.Айрим ёшлар эса аллақачон манқуртларга айланиб бўлган.Уларнинг  нада ўзининг бир мақсадли йўли бор, нада йўлига юрадиган устози бор.Ҳалиги халқ тилида айтганда "Ўзбошимча, султон етимча".Бунга ким айбдор?Ҳеч шу саволни ўзингизга ўзингиз бериб кўрганмисиз?

    "Эрта ўтиб ё индин фалончи акамиз пошшо бўладилар.Сиз бизнинг сафимизга қўшилинг.Фалон вазирликни сизга берамиз..." қабилида номаълум кимсаларнинг висир- висир хатлари оралаб қолади унда- бунда.Ўшандай хомхаёлларга берилиб айримлар уларнинг йўриғига йўрғалаб кетиб қоладида, аслида саробга қараб интилганини ё кеч ҳис қилади ёда умуман билмай юраверади.

    Кечирасизу бир аммамнинг бузоғига ўхшаган бола бор эди.Озгина худо берган иқтидори бордек туюларди.У томонга шох ташлади, бу томонга шох ташлади.Ҳаттоки бир ўзига ўхшаброқ кетадиган номаъқул бузоқнинг гўштини еган найновни суратини байроқ қилиб олиб : "бу бизнинг пошшо акамиз" дейишгача борди.Бу билан у ҳаммани аҳмоқ қилиб  тентиратаман деб ўйлади.Аслида  бугунги кунга келиб унинг ўзи тентираб қолди.

    Яна ҳамма билдаиган учта чол бор.Уччоловиям нари борса ўз хешу ақробаларинида бир йўлга сололмаган ва сола олмайди ҳам, аммо бутун дунёни бошқаряпман дейди.Ё, астағфуруллоҳ,  дея ёқа ушламай илож йўқ.

    Бизга азрўйи азалдан маълумки одамлар ўзлари кимни исташса ўшани буюк санайдилар ва буюк атайдилар.Аммо бизнинг замонга келиб ўзини ўзи буюк атайдиган бундай чоллардан нимани ҳам кутиш мумкин?Ора чорада бири бошқасини ҳақоратларга кўмиб ёзган хатидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ.

    Энди эса яқин уч тўрт йил ичида яна бир янги тоифа пайдо бўлди.Улардан айримлари салкам авлиё ё пайғамбарлик даъвосида.Бири Карл Маркс ё Ленин каби доҳий, бошқаси эса "патак соқол қўйдим демак миям тўла ғоя " деган ўйда.Аслида нада униси , нада бунисининг бир нимага уқуви бор.Қуруқ савлату салкам ярим метр  мошкичри бўлган соқолдан бошқа ҳеч вақо йўқ.

    Лекин энг ажабланарлиси,  кўра била туриб ҳалиги "акам пошшо" дея бошига суратини байроқ қилиб олган лўттибозни, чорак асрга яқин тахт ишқида хаёл суриб юрган найновни, бошига  темирнинг дастидан жароҳат  етганни, умуртқаси лат еб мияси кирди- чиқди бўлиб қолган   бир букрининг оғзига тикилган онда сонда бўлсада кимсалар борлиги.

    Кечирасизу айтишга арзимас мақоламиз қаҳрамонларидан гапнинг очиғи бир залворли дастур, яъни Ўзбекистонни бугунги диктатура шароитидан олиб чиқишни кўрсатадиган дастурни кўп кутганлар бўлди.Лекин натижа эса афсуски...ўзингиз билгандай

    Ризо Обид.
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz