Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.31
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 13 » Муносабат
    10.42.14
    Муносабат
    "Озодлик"да  ислоҳотлар бошланди-ми ?

    Шу яқин орадаги вақт ичида  "Озодлик" радиосида ижобий ўзгаришлар бўлаётгандай.

    Масалан, радиобошловчи Сарвар Усмонни яхши биламан.Унинг Прагадаги уйида меҳмонда ҳам бўлганман.Ҳатто оила аъзоларининг ҳам ҳар бирлари билан яхши муносабатдаман.

    Лекин ҳозир Сарвар Усмонни шахсан танишим хусусида ҳикоя қилмоқчимасман.Айтмоқчиманки, у иқтидорли ижодкор.Радиога Сожида Жаъфарова раҳбарлик қилган кезларда нимадир унга тўсиқ бўлдими ё бошқами билмадимкуя лекин ҳадеганда у ўз қобилиятини тўлақонли намоён этадиган эшиттиришлар тайёрлайвермади.

    Яқиндан буён эса интернетда у ёзган асарлар билан таниша туриб, "Сарвар Усмон ижоди энди чиндан ҳам қобилиятига яраша бўй кўрсата бошлабди"  деб қўйдим.У яна кўплаб турли мавзуларда долзарб асарлар яратишига шубҳа йўқ.

    Шунингдек радионинг вебсаҳифаси ҳам кундан- кунга ҳар томонлама: мазмунан ҳам, жиҳозланиши ҳам бойиб бораётибди.Айниқса "Бир саволга беш жавоб" рукни остида истаган киши ўз фикрини қолдириши мумкинлиги диққатга сазовор.Бу ОАВлари орқали демократияни ёйинлаштиришнинг энг мақбул услубларидан дейилса бўлади.

    Энди шу радионинг бошқа бир менга шахсан таниш бўлмаган ходими ижоди ҳақида ҳам икки оғиз сўз айтиб ўтишни жоиз билдим.

    Яқинда қатор интернет нашрларида  эълон қилинган радио ходими Фаррух Юсуфийнинг "Ўзбекнинг журналисти бўлгандан инглизнинг мушуги бўл" сарлавҳали мақоласи қизғин баҳсу мунозараларга сабаб бўлди.

    Менингча , кўпчиликда турли фикр- мулоҳазаларни уйғотиб, баҳсу мунозараларга сабаб бўлган асарни  яхши асар деб айтган бўлардим.

    Фаррух Юсуфийнинг ёзганлари айрим касбдошларга унчалик ёқмади.Бунга уларнинг ҳаққи бор.Қаламкаш ёзган асари барчага баравар ёқиши кафолатини олмайдику.

    Лекин энг  муҳими Фаррух ўзбекчилик ва ўзбекликдан, ўзаро оқибату меҳрдан бироз йироқлашганини тан олиши бу унча -бунча кишининг ҳам журъат этиб ўз камчилигини тан ололмаслиги олдида бир ижобий ҳислат дейилса бўлар.

    Камситилган, ҳақ -ҳуқуқларидан айро тушган  ўзбек қаламкашининг "инглиз мушуги бўл"ишдай бир бадиий тусдаги армонли сўлиш олишини ҳам тўғри тушунилса бўлар.Чунки Ўзбекистонда журналистнинг қадри жуда паст деб, деярли ҳар куни айтяпмизку.

    Фаррух ҳам Дилмурод Саййид каби бир ўзбек журналисти бошига тушган фожеа олдида қалбининг бир четида нимадир ғимирлаб, эти жимирлаши, демакки унинг инсонийликдан мутлақ йироқлашиб кетмаганидан дарак бермоқда.

    Нима  бўлганда ҳам кўз тегмасин, "Озодлик"да ислоҳотлар бошланганга ўхшайди.Биз эса унинг ходимларидан Сарвар Усмон, Фаррух Юсуфийларники каби ўқимишли ва мулоҳазага ундовчи асарлар кутиб қоламиз.

    Ризо Обид
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz