Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.25.41
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 22 » МУНОСАБАТ
    19.01.06
    МУНОСАБАТ
    Абду  Пўлат: "Озодлик"нинг Солиҳ ҳақидаги ҳақиқати

    Мен "Озодлик"ни кескин танқид қиладиганларга ҳайрон қоламан.Чунки улар ҳар доим бўлмасаям баъзида бир чимдим, бир чимдим дегандай рост гапларни ҳам айтиб туришади.Тўғрида,  ҳамма гапни қип ялонғоч қилиб ҳақиқатини айтилаверса ҳамма қип- қизариб уятдан ерга кириб кетадику.

    Қаерда ва қачон "Озодлик" рост гапирибди,  деб кўп қисталанг этманг.Мен  бу радио оз бўлсада рост гапиришини осмондан олиб айтаётганим йўқ.Аксинча нақд фактлар уларнинг ўзларининг эшиттиришларида турибди.

    Масалан,  ҳеч кимдан қўрқмайдиган, мард ва жасур, қалами ўткир, нафаси вообше кучли Сарвар Усмоннинг  мана бу гапларини ўқиб кўрингга.

    "...мана қарийб 20 йилдирки, мухолифатнинг бошқа бир қаноти уни сотқиндан олиб сотқинга солади, Муҳаммад Солиҳ демайди, Салай Мадаминов, дейди;

    яқиндан бери баъзи собиқ сафдошлари ундан юз ўгирди – унинг шаънига айтилган яланғоч ҳақоратлардан бечора интернет қизариб кетди;

    тарафдорлари бўлганларнинг сайтлари уни кўкларга кўтариб мақтайди, "доҳиймиз” деганларини сезмадиму ўша доҳийпарастликнинг ҳиди келади, яқин тарихни эслаб уяламан, қизараман..."

    Кўрдингизми, э то ес ўқидингизми , узр эшитдингизми нафасни.Зўрда, ўзиям...
    Аммо Сарвар Усмонни ҳақиқий  исми шарифи анови  ўзбекнинг душмани билан адаш бўлгани учун ўзига бошқа от ясаб олган ва ҳақиқийси нималиги гоҳида ёдига тушадими ё йўқ унинг ўзи билади, аммо у айтаётган Муҳаммад Солиҳ дейилгани у бир лақаб холослигини у одамнинг ҳужжатдаги  номи Салай Мадаминовлигини ва уни ўз номи билан аталса нега қизариш керак тушунарсиз.Балки Сарвар Усмон Салай Мадаминовнинг ҳақиқий отини билмас?Ёки бўлмаса Салай Мадаминов отли одам кўп номаъқул ишлар қилганмикан?Шунинг учун у от эсланиши билан   уятдан дув қизариб кетишармикан?

    Ҳа, вақти соати келиб  "озодлик"чилар  Салай Мадаминов дейилганда нега қизариб кетишлари  хусусидаги ҳақиқатни ҳам очиб ташлашларига шубҳа йўқ.
    Олға "Озодлик", яша Сарвар Усмон!!!


    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz