Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.57.13
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 1 » Муносабат асносида кўнгилдан кечган гаплар
    10.48.23
    Муносабат асносида кўнгилдан кечган гаплар
    Ҳайит ҒАФУР

          ОТА КАСБИ БОЛАГА ЎТГАНДА

              ЁКИ ОТ ИЗИНИ ТОЙ БОСИБДИ


    Мен Ватандан йироқ бўлсамда у ерда бўлаётган воқеа ходисаларга доимо эътибор бериб келаман ва бўш пайт топдим дегунча Ўзбекистонга таълуқли сайтларни ўқиб бораман.

    Албатта хокимият назоратидаги сайтлардаку хеч бир арзигулик янгиликлар берилмаслиги аниқ.

    Шунинг учун хам кўп пайтлар мухолифат сайтларини ўқиб бораман. Хар қалай бу сайтларда Ўзбекистонга доир ахборотлар бериб борилади.

    Яқин кунларда "Туронзамин"да Гулнора хақида берилган
    эшиттиришлар шулар жумласидардир. Хар қалай яхши эшиттириш бўлибди.

    Бу эшиттиришларни тинглаб ўз-ўзидан хаёлимдан; ха, қуш уясида қўрганини қилибтида деган фикр кечди. Отаси ўғри бўлган экан боласи қароқчи бўлибтида.

    Ахир уғри ёки қароқчи бўлмаса шунча бойликларни қаердан ортирди. Ота боланинг бу туришида халқимизнинг хеч қачон коссаси оқармайдику. Хеч қачон мамлакатда барака хам бўлмайди.

    Ёши улуғ кўпни кўрган инсонлар билан хамсухбат бўлсангиз улар ўз хаёт тажрибаларидан келиб чиқиб хақиқатни айтадилар. Уларни гапларини хеч қачон инкор этиб бўлмайди.

    Агар дейдилар улар; -оилани бошлиғи ароқхур бўлса бу уйда барака бўладими?
    -Йўқ албатта, барака бўлмайди деб жавоб бераман. Аксинча бундай пиёниста одам оилани хонавайрон қиладику.

    -Агар оилани бошлиғи жалабвоз бўлсачи?

    -Унда худо урди деяверинг! Оилани бутун топган тутганини қайсидир бели нозик "эгилиб букилиб" туриб хаммасини ўмаради ва рохатини ана ўша мурча миён кўради.

    -Агар оилани бошлиғи қуморбоз бўлсачи?

    -Унда бутун оила уники эмас ютиб олганники бўлади.

    -Агар оила бошлиғи маишатпараст бўлсачи?

    Бу нарсаларни давом этдиравериш мумкин. Бу билан нима демоқчи бўлганимни тушундингиза? Ха мен хам шуни айтмоқчиманда.

    Агар Гулнорани отаси бош уғри бўлмаса қани унда, у бошқараётган мамлакатда барака?

    Шуни хам айтиб қуяйки барака деганда қурилаётган шохона уйлару кўчалар деб тушунилмайди.

    Барака дегани халқнинг тўқ яшаши. Барака дегани халқнинг соғ ва баркамол ўсиши.

    Аксинча бу нарсалар қурилаверсаю аммо халқ тобора қашшоқ яшаса.
    Бир бурда нон ғамида дунё кезса, касалига тиббий муолажа ололмай унсиз, ғам андухга тўла дилидан тилига бир сўз чиқармай, тобора сўнаётган кўзлари билан дунёда озгина бўлсада яна яшаш умидида илтижоли термулган, сўнаётган инсонга қарашнинг ўзи қанчалик азоб эканлигини билиш керак.

    Лекин афсус бизнинг минталитатимиз бу нарсаларни тушунишга йўл беравермайди.

    Қисқа қилиб айтанда уни ичиб олиб кўчаларда тентираб юрганини кўрмаганман. Ошиқ отиб, қарта ўйнаганини хам кўрганим йўқ.

    Аммо ойимчаларни белини букган бўлса бордир. Нима бўлганда хам бутун бир мамлакатни бойлигини бу иш учун сарфлаб тугатиб бўлмайдику.

    -Бўлмаса қани унда бойликлар, қани унда барака?

    -Хой инсон сиз менга нега ёпишиб олдингиз? Нега менга бундай қараяпсиз? Гўё мен Каримовни хамма сиру асрорни биладигандай ва хаммасини сизга айтиб берадигандай.

    -Йўқ мен бу одамни кирдикорларини билмайман. Қўлида ошиқ кўрганим хам йўқ. Ғар хотинларга қош учирганини хам кўрмаганман. Банги хам бўлмаса керак. Шишада қолган бир томчи ароғни ялаб чиқиш учун тор шишага бош суқганини хам кўрмаганман.

    -Бўлмаса барака қаёққа кетди?!

    -Хе инсон, ман қаердан билай!
    -Нега мендан сўрайверасиз?

    -Мендан хадеб сўрайверманг, агар ўзингиз хам бирор нарсани билсангиз ёзинг! Қани кўрайликчи сиз нималарни ёзар экансиз.

    Шуни хам айтиб қўяй бирор нарсани билсангизу ёзмасангиз демак сиз мунофиқсиз.

    Ха, мана биз хам ёзяпмиз деб олди-қочди нарсаларинигизни кўрсатманг! Яширинг бу хеч нарсага арзимайдиган ёзган нарсаларингизни.

    Яъни хидини чиқарманг ўғил бола!!!
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz