Ризобек Суббота, 2024-05-18, 22.06.52
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 28 » "Озодлик"ни эшитиб...
    14.47.31
    "Озодлик"ни эшитиб...
    81 яшар кампир Мадаминовни (М.Солиҳ) яхши кўраркан...


    "Озодлик"  радиоси  ўзбек шўъбаси  "Эркин микрофон"  рукни остида тингловчиларнинг  истак  ҳамда  тилакларини , фикр  ва  мулоҳазаларини телефон  орқали  билдириб  боришни  йўлга  қўйганлари  жуда  яхши бўлган.

    Чунки  истаган  тингловчи ,  истаган  пайтда   радиога  қўнғироқ  қиладида ичидаги  бор  гапларни  тўқиб  солиб , қорнини  бўшатиб  олади.

    "Эркин  микрофон" га   Х.Бобожон  деган  хабарчи  навбатчилик   қилган шу йилнинг  26  ноябридаги  тингловчилар  қўнғироқлари  билан  таниша  туриб, ўзбекнинг машҳур ёзувчиси  Абдулла Қаҳҳорнинг "Кампирлар сим қоқди"  асари ёдга тушди.

    Гап шундаки,  исми ва манзили сир тутилган 81 ёшли кампир  Х.Бобожоннинг  қулоғига  Муҳаммад  Солиҳ ( Салай Мадаминов ) деган одамни  яхши  кўришини  айтган.
    Ҳа, айтгандай  "эркин микрофон"га  кампир  гапирган  гапларни айнан келтира  қолайлик:

    "Озодликнинг кекса  мухлиси...

    "Эркин микрофон" эшиттиришида қатнашиш истагини билдиган 81 яшар ўзбекистонлик момо "менинг ҳам Озодликка айтадиган гапларим бор", деб қолди.

    - Мен сизларнинг гапларингизни жуда яхши кўраманда. Кўп қулоқ соламан¸ эшитаман. Мен сизларга жуда ҳам ишонаман. Сизлар демократик тўғри сўзларни айтганликларингиз учун сизлардан жуда ҳам хурсандман. Менинг саломимни сиз билан бирга ишлаëтганларга етказиб қўйинг. Менинг невараларим¸ болаларим тинч¸ соғ-саломат яшасин дейман. Сизларга катта раҳмат. Менинг айтган саломимни етказинглар. Муҳаммад Солиҳни жуда яхши кўраман. Шу кишига менинг саломимни етказинг. Кўришгунча хайр. Раҳмат сизларга. Соғ бўлинглар¸ дейди 81 яшар момо".


    (
    http://www.ozodlik.org/content/article/1888588.html )

    Момонинг айтганлари билан таниша туриб, айрим мухолифат арбобларига-ю   ҳуқуқбонларига  эътироз пайдо бўлди.Яъни улар: 
    " Ўзбекистонликлар  кўпчилиги  ҳақ -ҳуқуқларини  танимайдилар , сиёсий жиҳатдан қолоқ , мамлакатда иқтисодий инқироз ҳукм сурмоқда"  дейилган иддаоларни  билдириб  келишади.

    "Озодлик"нинг  "эркин микрофони"  эса бироз бу иддаоларнинг аксидан садо бермоқда.

    Қаранг, 81 ёшли кампирларки  "Озодлик"ка  телефон қилиб  айрим мухолифатчилар  айтишича  радикал  оқимга  айланган  бир  гуруҳ бошлиғига  бемалол  дил  изҳорларини  баён  этсалар  ва  радионинг демократик  эканини  таҳлил  эта  олсалар.

    Қолганларни қўяверинг ,  момолар шу  қадар фаол  эканлар Ўзбекистонда демак  ҳамма  жабҳада  илгарилаб  кетилганга  ўхшамаяптими?

    Юқоридаги мавзуга муносабат  билдирар эканман, бошқа бир жиҳатни  ўйлаб  қолдим. У - ҳалиги  "эрк"чи   аввалроқ  бир  ревлуссия  қиламиз , дегандай  сафсата  тарқатиб ,  қанча  одамлар  азият  чекканди. Эндичи? Энди  балки  "Кампирлар ревулюссийсия"си   қиламиз  дея  улар  билан музокаралар  олиб  бораётгандир.

    "Эркин  микрофон"  шу  нуқтада  ўчирилгани  эътиборга  олинса, шундай хулоса  ясаш  мумкинда.Яна  ким  билсин.

    Ризо Обид
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 1
    1 Бахтиёр Хасан  
    0
    момомиз сим кокибди, жуда яхши, хаттоки хурсанд булишимиз керак..лек момо кандай килиб телефон терган экан? айтайлик невараси тергандур.хуп майли..аммо хурмат бобожон бундай афиризмга кандай жуьрат этгани яна кишини уйлантириб колади...тинчлими..хуморлари тутиб колдими хурматин Салойни мактагиси келиб...(бу гапидан сезилиб турибди тайёрлангани момо) деярли хамма нарса айён..ну-погоди ла ла лал ла лала лала

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz