Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 03.38.59
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2011 » Август » 13 »

    Ризо Обидов: Ўлган отнинг тақасини қидирманг!


    17.07.30

    Ризо Обидов: Ўлган отнинг тақасини қидирманг!

    Касб тақозоси билан жуда кўп кишилар билан озми-кўпми суҳбатлашишга тўғри келган ва ҳозир ҳам шундай.

    Уларнинг айримлари билан сўзлашувимиз "салом ва хайр" тарзида кечган бўлса, баъзилари билан эса бир умрга дўсту биродар ҳам бўлиб қолдик.

    Тилнинг суяги йўқ , деган гап бор. Шу нуқтаи назардан қараладиган бўлса,  қайсидир бир суҳбатдошга нисбатан билиб ё билмай кўнглини ранжитувчи сўзлар айтиб қўйганим ҳам борлигини инкор этмайман. Улардан ҳар гал имконият туғилганда узр сўрайман.

    Лекин ҳамма нарсада инсоф бўлиш керак. Ҳар бир сўзни айтишда унинг ҳаддини билиш керак, ҳар бир мулоқотда озгина андишага риоя қилиш керак, деган мулоҳаза айланади шуурда. Баъзи суҳбатдошлар эса бу каби меъёр ҳамда тушунчалар, мулоқотда тарбия кўчаси ва сўзлашув маданиятидан ғоят узоқда бўлсаларда, донишмандлик даъвосида юрадилар. Ундай кимсалар сизни гўл ё содда фаҳмлайдиларда аввало ўзлари бир умрга яраси битмайдиган сўз қотадилар. Ёки бўлмаса, бир масалада сўз сўрасангиз, осмондан келишади. Аслида эса бекорчилик кўчаларини чангитиб юришганини кўрасиз.

    Баъзан шундай бўладики, ўшандай ўз ўрнини билмаганларни жойига қўйиб- қўйишга тўғри келади. Ана унда ундайлар қилган беандишаликларини унутадиларда, ўзларидаги қусурни сизга ёпиштиришга ҳаракат қиладилар.

    Яна бир турдагилар борки, фикрда на оқава сув, нада кўлмак, аммо маҳмаданаликка уста. Ўзини нотиқ ҳисоблайди.

    Кеча яқинда бир юртдош билан икки оғиз сўзлашишга тўғри келиб қолди. У бечорани бошқа бири жуда "пўстагини қоқиб" ёзган экан. Шунга нима дейсиз, сизнинг муносабатингизни билмоқчийдим, дедим унга. У эса:

    - Унинг сўзларининг менга аҳамияти йўқ. Бундан ташқари менда вақт жуда тиғиз, истасангиз ҳов фалон ойда гаплашармиз - дея жавобдан қочди.

    Орадан уч кун ўтиб, хат ёзиб қолди ва олатоғни бошидан келиб, - деди:

    - Фалон, фалон гап нега сизнинг саҳифада турибди?

    - Аҳамияти йўқ дегандингизку, энди нега қизиқиб қолдингиз?

    - Менга ўша мақола манзил ҳаволасини яқинда беришди...

    Ақлли-ҳушлидай туюлсада, аммо одамларни гўл деб ҳисоблайдиган бу кимсанинг ўзи гўл эканини икки оғиз сўзидан билиб қолдим. У юқоридаги хожаларидан  биз билан мулоқотга киришишга рухсат сўрагач, рад этилган, шунинг учун шу баҳонани топганди. Тўғридан- тўғри истагим йўқ, дейишга уларда журъат йўқ. Журъатли бўлсалар  кимнингдир чизган чизиғида юришмасди албатта.

    Хуллас, аҳмоқни аҳмоқ десангиз токча бўйи сакрайди. Шу боис, сиз ақлли, деб қутулдим.

    Шундан сўнг, яхшиям шу ақлли билан суҳбат қурмаганим, бўлмаса қимматли вақтимни у каби жиртакига беҳуда исроф қилган бўларканман, деб қўйдим.

    Булар ҳақида ёзиш шартмиди, дерсиз.  Аслида шарт эмас. Лекин гап фақат битта ўша кимса ҳақда эмас. Унга ўхшаганлар кўплигида. Ўша кўплар ўзларига озгина ойна олиб қараб олишар балки, деган ўй билан бу ҳақда ёздим.

    Энди у каби аҳмоқларга ўлган отнинг тақасини қидириб топиб, етказаётганларга эса, қўй бундай қилма дейиш ҳам ҳайф. Лекин ўрни келган экан айтамиз. Ўлган отнинг тақасини қидирманг!

    Read more: http://zamondosh.blogspot.com/2011/08/blog-post_7508.html#ixzz1UuZkS8sO
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz