Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 03.10.32
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 20 » Салай Мадаминов ўзбек халқини сотган
    11.53.58
    Салай Мадаминов ўзбек халқини сотган

    У ўзбек халқига хиёнат қилди

    Абулқосим Мамарасулов: -Муҳаммад Солиҳга айтадиган гапим йўқ. Чунки у янги туғилган ўзбек мухолифатини ўлдирди. Ўша, Олий Мажлис сессиясида депутатлик мандатини топшириб чиқиб кетгани ўзбек мухолифатини чақалоқлигида ўлдиргани, мустақил ўзбек давлатидаги демократияни бўғиб ташлашларига йўл очиб берганидир. Яъни бу мухолифатга хиёнатдир. Мен "Мен қандай ёзувчи бўлган эдим”да ёзган бир гуруҳ бузғунчиларнинг бошида Муҳаммад Солиҳ турган эди. У демократия учун эмас, ўзбек халқи мухолифати учун эмас, балки ўз амбициялари учун курашган, ўз истеъдодини фақат ана шу ўз амбициялари учун сарфлаган эди.

    -Муҳаммад Солиҳ ўз шеърлари билан минглаб инсонлар қалбини забт этди, у ўз сиёсий фаолияти билан шу қадар муваффақиятга эриша олдими?

    А.М.: -Муҳаммад Солиҳни мен шоир сифатида ҳам тан олмайман. Мендан олдин бир неча киши унинг шеърларидан мисол келтирди. Юракни ларзага келтирадиган ҳеч нарса йўқ. У халқ орасида шоир сифатида машҳур эмас эди. Фақат шоирлар, танқидчилар орасида "О, зўр!”, дея ваҳима қилинар эди. Аммо шоир сифатида шеърлари билан халқ қалбига кириб бора олгани йўқ.

    -Муҳаммад Солиҳга 60 йиллик тўйи муносабати билан ҳеч ким айтмаган қандай фикрларни айтишингиз мумкин?

    А.М.: -Тўғри, 60 ёшлик юбилейда, байрамда фақат яхши гаплар айтиш керак. Аммо йўқ ўша гаплар. Чунки, Муҳаммад Солиҳ уюшмага ўтар ўтмас уни ишга олган одам Одил Ёқубовнинг раислик лавозимини тортиб олишга уринди. Кейин Одил Ёқубовни бир четга суриб ташлаб, СССР халқ депутати бўлишга уринди. Бу ҳаракатлари чиппакка чиққандан кейин унинг шайкаси "Совет Ўзбекистони” газетаси орқали 26 киши номидан Одил Ёқубовга ҳужум қилди. Ва охир - оқибат унинг гуруҳи ёзувчилар съездида ёзувчилик мандатини топшириб, съездни ташлаб чиқиб кетди. Шу тариқа ёзувчилар уюшмаси бўлиниб кетди. Ўзбекистон демократиясига у биринчи бор ўшанда хиёнат қилган эди. Кейинчалик худди шунақа қилиғини Олий Мажлис сессиясида ҳам амалга оширмоқчи бўлди. Ҳатто Москва телевидениеси НТВ программасига олдиндан "Ўзбекистонлик депутатлар орасида бўлиниш юз берди”, дея хабар бериб қўйди. НТВ бу хабарни эълон қилиб юборди. Ана шундай! Депутатлик мандатини у ўрганилган, бир неча бор қўлланилган одат бўйича ташлаб чиқиб кетишни олдиндан режалаштирган эди. 1917 йили Зиновьев ва Каменев большевиклар орасида ана шунақа йўл тутишганди.

    Муҳаммад Солиҳ ўз устозига, ўз раҳнамосига, ўз халқига хиёнат қилди. Айнан у Олий Мажлис сессиясини ташлаб чиқиб кетгандан кейин бизда репрессияларга кенг йўл очилди. Ўша кун, ўша соат Ўзбекистон демократиясининг бурилиш нуқтасидир. Ва бунга Муҳаммад Солиҳ сабаб. Сессияни ташлаб чиқишга у лидер сифатида ҳақли эмас эди. Лидер сифатида у ўша куни ўз халқига, унга ишонганларга хиёнат қилди. Ўзбек халқига хиёнат қилди.

    www.yangidunyo.com

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz