Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.48.49
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 13 » Савол- жавоблар
    11.01.49
    Савол- жавоблар
    Би-би-си ўзбек хизматининг саволларга жавоби
     

    Би-би-си Ўзбек Хизмати ижодкорлари 15 йил аввал асос солинганидан бери жаҳон ва минтақадан холис, мустақил, аниқ хабарлар, турли жараёнларга таҳлилий ва турфа қарашларни етказиб беришга ҳаракат қилиб келади.

    Ўзбек хизматининг Лондондаги жамоаси таркибида 12 журналист доимий равишда мухлисларимиз хизматида.

    Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон ва Россияда 20 га яқин мухбирларимиз дастлабки манбалардан хабарларни етказиб турадилар.

    Дастлаб фақатгина радио эшиттиришлар билан бошланган фаолият кейинчалик кенг қамровли махсус интернет саҳифаси ва охирги ойларда видеолавҳалар билан бойиди.

    Мухлислармиздан фаолиятимиз ҳақида жуда кўп саволлар келиб тушди, биз уларга жавоб беришни Марказий Осиё ва Қофқоз хизмати раҳбари, собиқан Ўзбек хизмати муҳаррирларидан Ҳамид Исмоилдан сўрадик:

    Уэльсдан, Сайёҳ: Нима учун Би-би-си Ўзбек хизматида ўзбек тилида ишлатилмайдиган сўзлар тез-тез ишлатилади? Масалан, "норинж", "худкуш" каби сўзлар. Гап бу сўзлар ўзбек тилида мавжуд ё мавжуд эмаслигида эмас. Менинг назаримда Би-би-сининг асосий мақсади янгиликларни кўпчиликка тушунарали қилиб, оддий ва лўнда тилда етказишдир, шундай эмасми?

    Ҳамид Исмоил: Назаримда бу тингловчимиз ҳақ. Албатта, янгиликлар тили бу жуда оддий ва жўн тил ва Би-би-сининг қонун қоидалари ҳам айнан шунга қаратилган. Бизнинг ўзбек жамоамиз бунга анча эътибор беради. Лекин борлиқда шундай нарсалар борки, ўзбек тилида уларга таъриф йўқ. Масалан, худкушлик ўлимлари, яъни ўзини-ўзи ўлдириб ҳужум қилишлар. Энди, агарда баён қилиб тушунтирадиган бўлсангиз, бу ўзбекчада бесўнақай бўлиб кетиши мумкин, "ўзини-ўзи ўлдурувчи бомбачи" ё "бомбардимон", деб айтадиган бўлсак, ундан-да баттар ғализ бўлиб қолади. Шунинг учун, ўзбек тилининг ресурсида бўлган "худкуш" сўзини қўллашга аҳд қилинган. Ўзбек тилида бу сўзлар бор, "падаркуш", "худкуш" каби сўзлари бор. Луғатлардан бу сўзлар олиниб, истеъмолга киритилади. Бундай равишда қўлланувчи сўзлар аслида камдан-кам. Асосан тилимиз оддий ва жўн, назаримда.

    Диля, Ўзбекистондан: Нега Би-би-сида бошқалардан ажралиб турувчи мақолалар, янгиликлар кўринмайди? Ҳамма жойда ўқиш мумкин бўлган янгиликлар. Зерикарли бўлиб қолмаяптимикан? Ворис Усмонли: Охирги вақтларда Би-би-си вебсаҳифасида Ўзбекистондан узатилаётган хабарлар аниқ ва давомий бўлмай қолди. Минтақада идора очиб, хабарларни бевосита биринчи манбалардан аниқ тарзда узатса бўлмайдими?

    Ҳамид Исмоил: Уларнинг гапида, бир маънода, жон бор. Би-би-си Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлганидан сўнг у ерда бир неча мухбири бўлган вақтга қараганда янгиликлар олиш қобилияти анча камайган. Бу табиий бир ҳол. Лекин шундай бўлсада, ўзбек жамоамиз тиришиб, Ўзбекистондан янгиликларни олишга ҳаракат қилади ва мен тингловчи сифатида ҳар куни эшитар эканман, кўпгина хабарлар мен учун янгилик. Кўпгина хабарларни бошқа манбаларда учратмаган бўламан. Бошқа радиоларни тинглайман, бошқа манбаларни ўқийман, шу нуқтаи назардан бу саволда жон бор бўлиши билан бирга тўлиқ ҳақ эмас. Албатта янгиликларни топиш қийинлашган, лекин назаримда, Ўзбек хизмати қўлидан келганча Ўзбекистондан янгилиларни олишга ҳаракат қилишда давом этяпти.

    Бир қатор мухлислар Би-би-би эшиттиришлари охирги йилларда нима учун бир соатлик дастурдан ярим соатлик дастурга қадар қисқартирилгани, бу ҳолат ортга кетишни англатадими йўқлиги ҳақида сўрашган.

    Ҳамид Исмоил: Энди, бир томондан кўрпага қараб оёқ узат дейишади. Ҳозирги инқироз вақтида бутун Би-би-сига бериладиган пуллар, ё Ўзбек химатига ажратилган пуллар миқдори саноқли. Ана шулардан келиб чиқиб ҳаракат қилинади. Лекин аслида бизнинг эшиттиришларимиз ярим соат эмас бир соатлик. Тошкент вақти билан кеч соат олтида ярим соатлик эшиттиришимиз бор, ва кеч соат тўққизда яна бир ярим соатлик эшиттиришимиз бор. Бунга қўшимча охирги йилларда Афғонистон учун ярим соатлик эшиттиришлар яратилди. Афғонистондаги эшитувчиларимиз бу эшиттиришларнинг ҳаммасини, яъни бир ярим соатлик эшиттиришни тинглай оладилар. Биз тингловчиларнинг эҳтиёжларини назарда тутиб, эшиттиришларимизни иккига бўлганмиз. Бизни УКВ тўлқинларида тинглайдиган эшитувчилармиз кўпинча машинада кетаётган вақтда тинглашади, бу эса соат олтилар атрофида, кечроқ дастурмизни эса уйига бориб, бемалол ҳотиржам ўтириб тинглашлари мумкин. Қулоғимиз ҳамиша тингловчиларда, уларнинг эҳтиёжлари ўзгарадиган бўлса, бизнинг ҳам эшиттиришларимз албатта ўзгаради.

    Ворис Усмонли: Нима учун вебсаҳифангиздаги ўзгаришлар жуда суст? Би-би-сининг бошқа тил хизматлари каби подкастинг, видео хизматлари нима учун ҳалигача йўлга қўйилмаган? Яқин келажакда бу каби хизматлар ишга солинадими?

    Ҳамид Исмоил: Яна бу ерда диққатни бир нарсага қаратмоқчи эдим. Биз мухлислармиз эҳтиёжлари қаерда кўпроқ бўлса, ўшанга қараб иш тутамиз. Ҳозирги кунда бизни радиода эшитувчи тингловчилармиз сони чорак кам миллионга яқин. Шу жиҳатдан радиотингловчилармиз сони, вебсаҳифамиз фойдаланувчилари сонидан ачайин кўпроқ. Шунинг учун бизнинг асосий эътиборимиз радиога қаратилган. Лекин масалан, келаси йили, 2010 йилнинг бошларида Ўзбек хизмати вебсаҳифаси янги 1024 форматига ўтяпти. Яъни вебсаҳифамиз янги йўлда ишга туширилиб, кенгайтирилиб, автомат хизмат кўрсатувчи қисмлари, яъни чўнтак телефонларига қабул қилиб олиш имкониятлари, подкастинг қобилиятлари пайдо бўлади. Лекин айтиб ўтганимдек, ҳозирча фаолиятимизда энг устувор йўналиш бу радио. Лекин вебсаҳифамизга ҳам охирги вақтларда видео лавҳалар, суратлар галлереялари каби янгиликлар киритилди. Умуман олганда, вебсаҳифамизнинг икки йил аввалги ҳолати билан ҳозирги даражаси орасида ер билан осмончалик фарқ бор. Би-би-си Ўзбек хизматининг вебсайти ўзбек тилидаги вебсайтлар орасида энг сараларидан бири дейишга ҳаққимиз бор.

    Одилжон Маҳдумий: Яқин келажакда Би-би-си Ўзбек хизмати телекўрсатувларини ҳам очиш режаларингиз борми?

    Ҳамид Исмоил: Телевидение масаласи, албатта, ҳозир долзарб масала. Би-би-сида бу ҳақда ҳозирда анча гапирилмоқда. Масалан, Марказий Осиё хизмати сифатида Қирғизистонда декабр ойидан бошлаб ҳафталик телекўрсатувлар мажмуасини бошлаб юбордик. Лекин бир нарсани айтиб ўтишим керакки, бу "Сафар" деган ҳафталик кўрсатув Қирғизистон телевидениеси билан ҳамкорликда қилинмоқда. Афсуски, ҳозирда бизнинг Ўзбекистон телевидениеси билан ҳамкорлик қилиш имконларимиз йўқ. Агарда бу каби имконлар очиладиган бўлса, албатта биз бунга тайёрмиз.

    Абдурашид: Сизларга бирон маротаба фаолиятингизга тўсқинлик қилувчи Ўзбекистон ҳукумати томонидан таҳдидлар бўлганми? Сиз ҳозирда Ўзбекистонга боришга қўрқасизми ё бориб-келиб турасизми?

    Ҳамид Исмоил: Расман таҳдид ё шунга ўхшаган нарсалар бўлмаган, лекин Андижон ҳодисаларидан кейин бизнинг журналистлармизга босимлар ҳақиқатан бўлганлиги туфайли биз хавфсизлик чорларини кўриб журналистлармизни Ўзбекистондан чиқаришга мажбур бўлганмиз. Албатта агар вазият ўзгарадиган бўлса, журналистлармиз аккредитациядан ўтиб, хизмат қилиш имконлари пайдо бўлса, биз ҳамиша Ўзбекистонга қайтишга тайёрмиз.

    Абдурашид: Би-би-сининг Ўзбекистондаги оффиси ёпилиб, мухбирларини 3 кун ичида зудлик билан Британияга кўчиришган, дейишади. Аслида ҳам шундай бўлганми?

    Ҳамид Исмоил: Бу уч кун давомида содир бўлган нарса эмас. Бу ойлар давомида бўлган нарса. Баъзи мухбирлармизга турли телефон қўнғироқлари, суд, прокуратура ва милиция томонидан терговга тортиш ҳоллари рўй берганидан сўнг биз хавфсизлик чорларини ўйлаб, уларнинг кўпини Ўзбекистондан чиқаришга мажбур бўлганмиз. Бу ҳодиса уч кун давомида эмас, ойлар мобайнида давом этган. Лекин бу каби ҳодиса фақатгина бизнинг мухбирлар билан бўлган дейишга ҳам ҳаққимиз йўқ. "Озодлик" радиоси, "Америка овози" радиоси, бошқа ахборот воситаларининг мухбирларига нисбатан ҳам шундай ҳаракатлар бўлган ва шундай чоралар кўрилган.

    Хуршид Йўлдошев: Баъзан шундай ҳодисалар содир бўладики, жим туришнинг ўзи айб. Би-би-си ўзбек хизмати ана шундай ўзгача овозлар учун минбар бўла оладими? Баъзан мустақил журналистлар мақолаларини чоп этиб турасизлар, айнан шундай мақолаларни ёзиб юбориш ҳамма учун очиқми?

    Ҳамид Исмоил: Биз турли фикрларга очиқ ташкилотмиз. Бизда "фуқаро журнализми" деган таъбир ҳам бор. Яъҳни иноснлар ўзлари тайёрлаган материалларни, мавзуларни кўтариб чиқишади, ёки янгиликларни етказиб туришади. Биз ҳам бунга ҳамиша очиқмиз. Албатта, Ўзбекистондан бўладими, минтақаданми, бутун жаҳонданми биз бу каби хабарларга очиқмиз. Лекин Би-би-сининг ўз қонун- қоидалари ҳам бор, яъни урушга чорловчи, ирқий-миллий низоларга чорловчи хабар ва мавзуларга биз қатиъян қаршимиз. Қонун доирасида бўлган янгиликларга биз қандай бўлишидан қатъий назар очиқмиз, фикрлар ранг-баранглигига очиқмиз.

    Саид Бек, Нъю Йоркдан: Би-би-си Ўзбек хизмати ҳам Буюк Британия ҳукумати назорати остидами? Британия ҳукумати томонидан молиялангани туфайли нимани бер деса, беради, берма деса, бермайдми? Володя Зуфаров, Москвадан: Би-би-си Ўзбек хизмати жамоасини ким молиялайди?

    Ҳамид Исмоил: Би-би-сини молиялаш масаласи анча мушкул масала. Би-би-сининг ички хизматлари бор, бир қатор телевизион каналлари ва еттита радио канали бор. Булар мамлакат ичкарисида ишлашади, яъни мамлакат ичидаги мухлислар учун. Буларнинг молияланиши лицензия пулларидан келади. Бртанияда ҳар бир оила лицензия тўлайдида ва бундан тушган молия Би-би-сига берилади. Яъни Би-би-сини шу тариқа халқ молиялайди. Лекин Би-би-сининг Жаҳон Хизмати бор, уни Ташқи Ишлар вазирлиги молиялайди. Аммо бу дегани Жаҳон Хизмати Ташқи ишлар вазирлиги айтган гапни қилиши керак, деганини англатмайди. Чунки Би-би-сининг "Қирол хартияси" деган ҳужжат бор. Қиролича бу хартия ила Би-би-сига таҳририй ишларда тўлиқ мустақиллик бериб қўйган. Икки мисол келтиришим мумкин. Бири Фолкленд уруши давридан. Британия ва Аргентина ўртасида Фолкленд ороллари устидан уруш бўлиб ўтганди. Ўшанда Британида кўплаб ахборот воситалари "бизнинг йигитлармиз", "жанговор аскарларимиз" деб айтаётган бир вақтда Би-би-си ўз йўлига содиқ қолиб, "Британ қўшинлари", "Аргентина қўшинлари" деган ибораларни ишлатиб ўз хабарларини шу йўсинда олиб борган ва холисликни таъминлаган. Бунга ўша вақтдаги бош вазир Маргарет Тетчернинг жуда ғазаби келган. Лекин ҳаттоки уларнинг кучи Би-би-сига етамаган, Би-би-си холислигидан ажрамаган. Бизга яқинроқ мисол келтирадиган бўлсам, Ироққа кириш масаласи. Тони Блейер раҳбарлигидаги ҳукумат Ироқ 45 дақиқа ичида Британияга қадар етиб келиши мумкин бўлган оммавий қирғин қуролларга эга, дея аюҳаннос солган. Бунга қарши Би-би-си турли хабарларни бериб борган. Би-би-си хабарларига кўра, бу даъволар ёлғон эди. Орада катта можаро келиб чиққан, ҳукуматнинг Би-би-сига ҳужуми бўлган. Бунинг кетидан Би-би-си раҳбари ишдан кетди, лекин ташкилот сифатида Би-би-си ҳукуматга бошини эгмади, яъни ўз мустақиллигини ҳимоя қила билди.
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz