Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 04.37.33
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2011 » Сентябрь » 21 »

    Серками ё сарка?
    11.07.44

    Серками ё сарка?

    Матбуотда тез-тез лидер деган сўзга кўзим тушиб қолади. Инглиз тилидаги  leader - яъни етакчи, биринчи, олдинда борувчи деган маънони англатувчи бу сўзни кўпчилик билишига шубҳа йўқ.

    Лекин айримлар бу сўзнинг маъносини тушунса ҳам тушунмасликка олиб истеъмолга чиқариб юбораверади. Улар сиз билан биз,  истеъмолчи - ўқувчиларга бир кимсани лидер , деб атаб  сўзни "едириб" юбордим , деб  ўйлашса керак.

    Агар,  аслида лидер бўлмаган кимсани қанчалик биринчи, етакчи, олдинда борувчи,  дея бонг урманг,   кечирасизу у итнинг кейинги оёғи бўлиб қолаверади.

    Мухолифат тарафкашларида шу ҳолатни кўп учратиш мумкин. Масалан, аксарият  ҳолларда биратўла бутун мухолифат вакиллари номидан "фалончи мухолифат лидери",  деб айтиб юборилаверади. Ваҳоланки бундай  атама ёки унвонни ҳамма мухолифатчи ҳам у айтилган кимсага раво кўрадими? Ҳамма гап мана шунда.

    Лидер олдинда борувчи, етакчи, етакловчи эканми , демак у чин маънода олдинда бориши керак. Айниқса ҳокимият тепасига келишни даъво қилаётган кимса Ватан ичида,  халқнинг олдида агар таъбир жоиз бўлса маёқ кўтариб бориши керак эмасми? Аллақайси пастқамликда яшириниб ўтириб олиб, "фалон вақтда, фалонча одам майдонга чиқади ва биз ҳокимиятни оламиз..." Бу каби чучмал , сийқаси чиққан бақириқ-чақириқларни эшитавериб,  "...эй, ҳалигими яна" , дея энсаси қотадиган бўлиб қолди одамларни. Салкам чорак асрдан буён одамларнинг меъда- меъдасига тегиб бўлди бундай қуруқ сафсаталар.

    Фалон жойда, фалонча фаолимиз бор, дейди яна бири. Ҳа, бор уларнинг фаоллари. Улар билан ҳам суҳбатлашамиз. Ўшалардан бири: "ўша лидер жонимга теккан", деб қўлини ҳиқилдоғи ортида бўғизланган ҳолатни кўрсатди. Уни эшитиб, кўриб  турган бошқа суҳбатдошлар беихтиёр кулиб юбордик.

    Дангалини айтганда , тарафкашлар ҳам кел энди,  муроса , деган йўлга ўтишган. Бошқа бир гуруҳ фаоли:  "тўрт танга жўнатиб турибди, қора қозон тўрт марта қайнашига яраяпти, нима қилайлик энди, ҳа отасига раҳмат",  дейди. У фаолни  28 миллионлик ўзбек халқининг қора қозони қайнаётган ё қайнамаётгани қизиқтирмайди. Ҳартугул ўзиники қайнаб турибдику.

    Тўғри, ҳалиги ўзининг карнайини ғатиллатиб, сурнайини чийиллатаётганлар айтган кимса лидер. Эгри ўтириб, тўғри сўзлаш керак. Ҳақиқатан ҳам у ўша сурнайчи ва карнайчи тарафдорлари гуруҳининг лидери ва етакчиси. Баландпарвоз туюлар лекин у ўшаларнинг раҳнамоси. Илло у мухолифатнинг ё халқнинг лидери эмас. У ўз доирасидаги гуруҳчанинг серкаси, яъни етакчиси.

    Дарвоқе, серка. Серка ҳам етакчи. У бир поданинг етакчиси. Ҳалиги мухолифат лидери дейилаётган бир-икки кимсалар ҳам ана шу кичик бир тўданинг, диний оқимнинг  нари борса эчкиси холос. Эчкининг  соқоли борлиги унинг подага етакчилигини англатмайди, балки у манзилга тўғри етаклаб бора олгани учун ҳам сарка. Тарафкашлари лидер деяётганнинг ҳам соқоли бўлиши мумкин, ҳатто салласи ҳам бўлиши мумкин, лекин бу дегани у етакчи дегани эмасда ахир. Шундай экан саркани серкадан ажрата билиш керак чоғи.

    Инглиз тилидан кириб келган лидер сўзи кўп бошқа соҳаларда ҳам ишлатилади, аммо сиёсатда бу сўз  бир шахсга нисбатан  ишлатилар экан, миллатни, халқни етаклаб боришга қодир инсонлар назарда тутилган. Иккита жумлани  дуруст қовуштира олмаган одамни  қандай қилиб лидер аташ мумкин?

    Умуман, нега бу мавзуга қўл урдим. Сабаби,  миллатимизни ёруғ кунларга олиб чиқа оладиган ҳақиқий лидер тезроқ юз кўрсатсайди, деган умид бор! Бундан ташқари,  сиз азиз ўқувчи бу борада қандай фикрдасиз? Энг муҳими шу саволга жавоб излаш баробарида  агар бор бўлса ҳақиқий етакчини ўртага чиқариш.

    Ризо Обидов.
    Жойлади: Admin Вақт: 20.9.11  
    3 Изоҳлар:
    Farhod комментирует...
    Siz nazarda tutganlar haqiqatan ham echkilar xolos. Ular kerak bo'lmagan joyda ma'rashib bo'ladigan ishni ham bo'ldirmay qo'yishadi.

    Agar siz aytayotgan serkalarning kallasi ishlaganda bugun ochiq xat yozgan Gofirjon aka Yo'ldoshev aytgan yo'ldan borishar edi va vatan ichkarisidagi Dadaxon Hasan va boshqa o'sha kishi kabi vatanparvarlarga suyangan bo'lardi. Bular aksincha xuddi Karimov singari yo'l tutadilar. Kimning o'z fikri, dunyoqarashi bo'lsa darrov unga hujum uyushtirib, yomonotliqqa chiqaradilar.

    Nima ham deysiz. Ichkarida hamma yashasin Karimov buva desa, tashqarida o'sha siz aytgan echkilar yashasin deb yuraveriladi afsus!
    21:15 
    Умид комментирует...
    хар хафтада бир партия тузадиган битаси узини гурухини купчиликни олдида урда дейди уялмай. урда бир оеги гурда сан канака урда буласан сан хов музтог томондаги бир каландимок искирт урдаксану дейдиган топилмейди деса керакда.
    21:28 
    Islom Karimov комментирует...
    Eyteylik muxolifatchi deganlarida gap desa qop-qop amaliy harakat desa Amriqo yo Avropodan top!
    8:12 


    Read more: http://zamondosh.blogspot.com/2011/09/blog-post_9359.html#ixzz1YZAdnK9c
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz