Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.53.35
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 5 » Шеърият
    00.45.27
    Шеърият

    Юракдан чиққан сўз юракка етар

    Бу минбар минг-минглаб додларни кўрган,

    Шеърият мулкига ётларни кўрган,

    Навоийнинг ковушини артишга —

    Номуносиб бўлган зотларни кўрган.

    * * *

    Умид билан чопган тилакка етар,

    Кўп етмаган жойга гоҳ якка етар.

    Сохта сўз қулоқдан нарига ўтмас,

    Юракдан чиққан сўз юракка етар.

    * * *

    Қўрқма, қаҳратонда касал бўлмайман,

    Қўрқма, офтоб уриб, қуриб-сўлмайман.

    Атрофимда ҳадеб айланма, нокас,

    Сендан қарзим узмай туриб ўлмайман.

    * * *

    Кошки ҳар кун борсам салом бергали,

    Нурли чеҳраларни бир бор кўргали.

    Устозлар дастурхон қоққан чоғида

    Шошилиб эгилсам ушоқ тергали...

    * * *

    Дунёнинг ишлари аломат экан,

    Гоҳ яхшилик ажри — маломат экан,

    Яхши атала еб, тиш синдирар гоҳ,

    Ёмон тош еса ҳам саломат экан.

    * * *

    Қарғалар булбулигўё бўлганда

    Бир ғаройиб мантиқ пайдо бўлган-да:

    Олам бўлмасмиди мусулмонобод,

    Ҳар салла боғлаган мулло бўлганда.

    * * *

    Оламда ҳеч кимдан камим йўқ маним,

    Дўстларим етарли, етарли ғаним.

    Келсанг, йўлларингга жон тўшарман, дўст,

    Бир йўқлаб келибсан, раҳмат, душманим.

    * * *

    Бугун очилгандир кўнгил лоласи,

    Ишқ майига тўлди дил пиёласи.

    Тоза юрак — қоғоз, қалб қони — сиёҳ,

    Шовуллаб тўкилар Сўз шалоласи.

    * * *

    Гоҳ қуён, гоҳида бўридир дунё,

    Томошахонанинг зўридир дунё.

    Гоҳ аҳмоққа роҳат, фароғатдир у,

    Гоҳи ақллининг шўридир дунё.

    Абдунаби ҲАМРО

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz