Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 13 » Шеърият
    01.03.50
    Шеърият
    Учиб ўтсам ойнинг ёнидан...

    Оғочидан узилган баргдай
    Ёниб учсам куз осмонида.
    Худди юрак шаклида порлаб
    Учиб ўтсам ойнинг ёнидан.

    Юлдузларнинг келса ҳаваси,
    Атрофимни ўраб олсалар.
    Учиб кетсам осмонни ўртаб,
    Фаришталар қараб қолсалар.

    Ўшал оғоч остида дилҳун
    Мени эслаб ўйга толсангиз,
    Шитирлатиб хазон баргларни
    Шеърларимни ёдга солса куз.

    Мен қайтарман самони ташлаб,
    Юлдузларни ўтиб баҳридан.
    Пойингизга баргдек тўкилмоқ,
    Ва сарғармоқ… афзал баридан!

    *        *          *

    ОРЗУ

    Ўлим, сенинг кўйлагингнимас,
    Мен ҳаётни кийгим келяпти.
    Тупроқ менинг вужудимнимас,
    Ман тупроқни суйгим келяпти.

    Экиб қўйсам ерга қаламни
    Япроқлари ёзилиб кетса.
    Майлига шеър ёзолмасам ҳам,
    Бўйи кўкка чўзилиб кетса.

    Пойим узра гулгун ҳаётнинг
    Дарёлари ёйилиб оқса.
    Кундузлари нурга йўғрилсам,
    Кечалар ой қайрилиб боқса.

    Кўзим қаросига ботириб
    Бармоғимда ёзар эдим шеър.
    Мен ҳаётни кийиб юрсаму,
    Мени сира соғинмаса ер.

    Бу шунчаки орзу, эҳтимол,
    Бу шунчаки, кўнгил ҳоҳиши.
    Орзу қилмоқ бизлардан лекин
    Ва қолгани худонинг иши…

    Маҳфуза Усмонова

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz