Юрак аразлади ҳижрондан тўйиб, Бир жуссада айро яшамоқ мушкул. Наҳотки бир танда бегоналармиз, Кечаги ошиқлар ёвлармиз буткул!
Бир зум меҳмон бўлиб, келиб дунёга, Мезбондай яшадик, янглишдик тинмай. Мана ўтиб бораётирмиз ва лекин қаранг, Дунёга ҳеч нима қайтариб бермай. Ризо Обид