Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.18
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 3 » Шунақаси ҳам бўлади
    01.49.58
    Шунақаси ҳам бўлади
    Ўктам Мингбаевич фермер мозори устида
     
    02.12.09 05:00
    Вазирлар маҳкамасининг гўркови ўзига... гўр ковлади!
    Uznews.net - Ўктам Турсунов, фермерни ўзига ўзи гўр ковлашга мажбур қилиб, тириклайин кўмишига оз қолган Вазирлар махкамасининг Жиззах вилояти бўйича махсус вакили, ушбу вахшиёна қилиғи учун ўз лавозимидан ажралди ва иши терговга оширилди.

    "Ўктам Мингбоевич... бу ерда энди ишламайдилар...”, - дея жавоб беришди собиқ бошлиқ қаршисидаги эҳтиром ва қўрқув ҳали ҳам сақланган оҳангда, Жиззах вилоят хокими Сайфиддин Исмоилов қабулхонасидан.

    Ушбу минтақадаги барча ҳокимлар ва фермерларга ваҳшат солиб келган Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг Жиззах вилояти бўйича ўнг қўли бўлмиш Турсунов қайга ғойиб бўлди? – Исмоиловнинг қабулхонасиндан бунга жавоб олишнинг имкони бўлмади.

    Ҳокимнинг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари Махмуд Холбўтаев, тағин "Uznews.net” мухбирини Турсуновнинг Жиззахда ортиқ ишламаслигига ишонтириб, уни Тошкентдан қидириб кўришни маслаҳат берди.

    Жиззах вилоят прокуратурасидаги ахборотга яқин манбаларнинг маълумотларига кўра, Турсунов ноябрнинг бошидан вазирлар махкамаси махсус вакили лавозимидан четлатилган. Бундан ташқари, кунга қарши жиноят иши очилиб, фермерлар устидан садистлик ҳаракатлари ва бошвқа жиноятлари суриштирилмоқда.

    Турсуновнинг кутилмаганда ишдан кетишига сабаб, 3 ноябрда "Uznews.net” сайтида чоп этилган, Турсуновнинг қандай қилиб фермернинг таъзирини бергани, уни ўз дафн маросимини ижро этишга мажбурлагани ҳақидаги мақола бўлди.

    "Амир Темур”, собиқ Кчанов хўжалиги фермери, ўз пахта мажбуриятларини бажарганидан кейин, қайта пахта теримини кутиб ўтирмай ерни суриб, унга қишки буғдой эккани учун Турсуновнинг ғазабини келтирган.

    Фермернинг ўзбошимчалигидан ғазабланган Турсунов уни қабристонга олиб бориб, ўзининг гўрини ковлашга мажбур қилди. Кўзёшларини тўхтата олмасдан ўзининг хилхонасини тайёрларкан, Турсунов маҳаллий имомни чақириб келиб тирик одамни жанозасини ўқишга амр этди. Одамни охирига қадар таҳқирлаганидан кейингина унинг гунохидан кечиб, яшашига изн берди, бироқ бундан буён ўзбошимчалик қилмасликни буюрди.

    Бу гапларнинг элга достон бўлишига Турсуновнинг ўзи сабабчи бўлди. У такаббурлик билан юздан зиёд жиззахликлар иштирокидаги мажлисда бу ҳақда гапириб, уларга қабристондаги видеотасвирни қўйиб кўрсатди. Маълум бўлишича, у барча воқеаларни мобил телефонига ёзиб олган экан.

    Ҳозирги кунда Турсуновнинг ўзи қаердалиги, уйидами ёки тергов ҳибсхонасидами, номаълум. Нашрнинг расмий сўровига Жиззах вилоят прокуратураси, бу иш юзадан матбуот учун ҳеч бир изоҳ йўқлигини айтиб жавоб берди.

    Бошқа бир одамни тириклайин кўмишга қасд қилган одамни қандай жазо кутади? – деган саволга ҳам прокуратура ходими жавоб бермай, гўшакни илиб қўйди.

    Жиззах вилоятида Турсуновнинг ишдан олиниши оддий фермерлар қалбига бир шифобахш малҳамдай таъсир кўрсатди.

    "Айтишларичи, унинг бу қилиғидан ҳатто Мирзиёевнинг ҳам кўнгли совиган ва уни уч ҳарфга чиқариб қўйган”, - дейди бир жиззахлик.

    "Бу ўз ўзидан аён - шу пайтгача бош вазирнинг паноҳида бўлгани учун, агар у фермерни тириклайин кшмганида ҳам, унга ҳеч нарса бўлмасди”, - дейди бунга жавобан бошқа бир эркак.

    Uznews.net
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz