Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.49.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 24 » Сукут аломати ризоми?
    10.31.23
    Сукут аломати ризоми?
    Конференция ва сохта демократлар ҳақида


    Шу йилнинг 27 октябр куни Брюсселда "13 май Иттифоқи” нодавлат ташкилоти "Жамиятнинг радикаллашуви ва бу шароитда демократик кучларнинг вазифалари” номли анжуман ўтказади. Конференцияда кўриладиган масала юзасидан мухолифат вакиллари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фаоллари муносабати билан қизиқдик. Бизнинг дастлабки суҳбатдошимиз ЎИҲЖ президенти Абдужалил Бойматов.

    -Бўлажак анжуман ва унда кўриладиган масалалар ҳақида қандай фикрдасиз?

    -Жорий йилнинг 27 октябрида "13 май Иттифоқи” Белгиянинг Брюссел шаҳрида "Бирлашган жамоат ташкилотлари” конференцияси ўтказилишини эълон қилди. Конференция "Жамиятнинг радикаллашуви ва бу шароитда демократик кучларнинг вазифалари” деб номланган. Шу эълонни ўқиб ва бу конференция ўтиши ҳақидаги маълумотлар менга Ўзбекистонда Ислом Каримовнинг мустақилллик даврида қарийб 20 йилдан буён мана шунақа номлар остида жуда кўп анжуманлар ўтказганини эсга солди. Негаки, Ислом Каримов дунё жамоатчилигига ўта мустабид диктатор сифатида танилган бўлсада, у ўзини бутун дунёга демократ сифатида кўрсатмоқчи бўлади. У тинмай эркинлик, демократия ва мустақиллик деган сўзларни жуда кўп ишлатади, бу борада жуда кўп анжуманлар ўтказди. Ўзи тўртта партия ташкил қилди. У Ўзбекистон конституциясини кўплаб моддаларини қўпол равишда бузиб келсада бу партиялар негадир эътибор беришмайди.

    Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовлар ҳам Ислом Каримовдек сохта демократ. Баъзилар уларни сохта демократ деб атаганим учун юқорида номлари келтирилган мухолифатчиларни Ислом Каримов билан таққослаш нотўғри деб ҳисоблашади. Мен уларни фикрларига маълум жиҳатдан қўшиламан. Чунки, куч ишлатар тизимлар, Оммавий Ахборот Воситаларига ҳукумат монополияси орқали Ўзбекистонда диктатура ўрнатилишида Ислом Каримовнинг роли ниҳоятда катта. Ўзбекистонда диктатура ўрнатилишида Абдурҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳларни айблаш ниҳоятда кулгули бўларди. Лекин бу учала шахсни бирлаштирадиган бир хусусият бор - булар учаласи ҳам сохта демократлардир.

    Абдураҳим Пўлатов "Бирлик” ҳаракатининг раиси бўлиб 1989 йилнинг 28 майида сайланганди. Ислом Каримов Ўзбекистонни 1989 йилнинг 23 июнидан буён бошқариб келмоқда. Муҳаммад Солиҳ ЭРК демократик партиясининг 1990 йилнинг апрелидан буён раиси. Абдураҳим Пўлатов Европа ва АҚШда ўн беш йилдан ортиқ, Муҳаммад Солиҳ ҳам қарийб ўн беш йилдан ортиқ Европа давлатларида яшаб келмоқда. Улар дунёнинг ривожланган эркин демократик давлатларида яшаб келишаётганига қарамай ўз партияларида демократия ярата олишмади.

    Мана яқинда АҚШ президенти Барак Обама Нобель мукофотига сазовор бўлди. Шунга қарамай у саккиз йилдан кейин президентликдан кетади. Бунга ҳеч ким шубҳаланмайди. Шунингдек, Хитой Коммунистик партияси раиси ҳам ўн йилдан кейин алмашади. Наҳотки Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳлар буни билишмайди? Йўқ, улар буни билишади. Лекин улар нима учун ўз партияларида демократияга амал қилишмайди?  Шуниси ажабланарли.

    Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳлар 1989 йилдан 2000 йилгача Ўзбекистон аҳолиси учун миллий қаҳрамон эди. Улар у пайтлар Ўзбекистонда ўзбек халқини ташвишлантирадиган масалалар - Орол муаммоси, ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш, демократлаштириш каби муаммолар билан шуғулланиб келишган эди. Ўзбек халқини қалбида ётган орзу умидларни амалга оширишмоқчи эди. Лекин афсуски, ҳозирги пайтда бу лидерлар Ўзбекистон халқи, Ўзбекистон жамоатчилигининг сиёсий-ижтимоий фаоллиги натижасида вужудга келган партияларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишди. Уларнинг Ислом Каримовдан фарқи қолмади ҳисоб.

    Ҳозирги пайтда Ўзбекистон фуқаролари учун долзарб бўлган муаммолар - қашшоқлик, порахўрлик, коррупция, болалар меҳнати, жамиятнинг эркинлашмагани ва демократлашмагани каби масалалар билан шуғулланиш мухолифатдаги партия ва ҳаракатларнинг вазифасидир. Лекин афсуски улар бу муаммолар билан шуғулланиш ўрнига мана шунақа конференциялар, "Озодлик” радиосига қарши пикетлар, "Бизни атрофимизда бирлашинг” деган чақириқлар билан банд.

    Ўзбекистонда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга чек қўйиш кампанияси қариий икки йилдан буён давом этмоқда. Бу кампанияга ҳаттоки Америка фуқаролари ҳам қўшилишди. Лекин ўзбек мухолифати жим. Шу йилнинг 2-3 октябрида Озарбайжоннинг Нахичиванд шаҳрида "Турк кенгаши” тузилди. "Турк халқлари музейи” ва кутубхонасини ташкил қилиш бўйича келишиб олинди. Бу охирги беш юз йил давомида турк давлатлари бирлашуви йўлида ташланган қадам эди. Чунки, 1552 йилда Россия Қозон хонлигини босиб олган эди. Кейинги тўрт юз йиллар давомида бошқа турк давлатларини ҳам ўз мустамлакасига айлантиришга улгурди. Нахичиванда бўлган воқеа турк давлатларини мустақил бўлиб ўзаро сиёсий-иқтисодий интеграциянинг бошланишидир.

    Энг ачинарлиси шуки Нахичиванда бўлган учрашувда Ўзбекистон томонидан бирор вакил қатнашмади. Ўзбекистон мухолифати эса бу воқеага ҳеч қандай муносабат билдирмади. Ақалли бир баёнот ҳам бермади.

    Мухолифатдаги партиялар ва ҳаракатларни бу каби воқеаларга муносабат билдирмаганлиги ўзбек мухолифатининг савиясини кўрсатади.

    Мухолифатдаги партиялар шу пайтгача устувор йўналишларни аниқлаб олмаган. Шу ҳолатда конференцияда улар нимани ҳал қилиши мумкин?

    Мен учун энг тушунарсиз нарса шундан иборатки нима учун энг катта сохта демократ Абдураҳим Пўлатовни Васила Иноятова, Пўлат Охунлар қўллаб келмоқда. Ислом Каримов ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Уни қўллаб келаётганларнинг ҳаммаси жиноятчи. Нега Муҳаммад Солиҳ каби сохта демократни Отаназар Орипов, Сафар Бекжон, ака - ука Бобожоновлар, Нурулло Мақсудов, Муҳаммадсолиҳ Абутовлар қўллаб - қувватлашаяпти? Мен буни тушунмайман. Наҳотки шу сохта демократлар билан ўзбек жамиятини демократлаштиришга улар ишонишади. Ёки бошқача сўз билан айтганда Ўзбекистон аҳолиси нодемократик партиялар атрофида уюшиб ўзбек жамиятини демократлаштирса бўлишига ишонишса!? Бу жуда кулгулидир.

    www.yangidunyo.com
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz