Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 09.28.57
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 13 » Сўнгги хабарлардан
    19.46.27
    Сўнгги хабарлардан

    Каримов Бердимуҳамедов билан учрашди 

    Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Ашхободда Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳамедов билан учрашди.

    Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, президентлар давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг бугунги аҳволи ва истиқболига оид масалалар, шунингдек, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашганлар. Жумладан, Ўзбекистон ва Туркманистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамкорлигига, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга доир масалалар муҳокама қилинган.

    Президентлар музокарани Ўзбекистон ва Туркманистон расмий делегациялари аъзолари иштирокида давом эттиришган.

    Музокаралар якунида эса давлатларнинг турли соҳалардаги ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланган.

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz