Ризобек Суббота, 2024-05-18, 23.03.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 22 » Сўнгги хабарлардан
    11.38.09
    Сўнгги хабарлардан
    Атоқли адиб Одил Ёқубов вафот этди

     Ўзбекистон халқ ёзувчиси, атоқли адиб Одил Ёқубов шу йил 21 декабрь куни 83 ёшида вафот этди.

    Одил Ёқубов 1926 йилда туғилган. 1944 йилда ўрта мактабни тугатиб, 1945-1950 йилларда ҳарбий хизматни ўтади. 1951-1956 йилларда Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факультетида таҳсил олди. Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, "Литературная газета”нинг республикамиз бўйича махсус мухбири, "Ўзбекфильм” киностудиясида ва Кинематография давлат қўмитасида бош муҳаррир, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир ўринбосари, "Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг бош муҳаррири, Ёзувчилар уюшмаси раиси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамашунослик қўмитаси раиси ва Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеясининг биринчи вице-президенти лавозимларида хизмат қилди.

    Одил Ёқубов катта ва сермазмун ижод йўлини босиб ўтди. Адибнинг биринчи йирик асари "Тенгдошлар” қиссаси 1951 йилда нашр этилди. Қарийб ярим асрлик ижодий фаолияти давомида Одил Ёқубов яратган ўнлаб насрий китоблар, жумладан, "Икки муҳаббат”, "Муқаддас”, "Қанот жуфт бўлади”, "Биллур қандиллар”, "Излайман” каби қиссалар, "Эр бошига иш тушса”, "Улуғбек хазинаси”, "Диёнат”, "Оқ қушлар, оппоқ қушлар”, "Адолат манзили” сингари романлар адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллади.

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz