Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.33.24
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 20 » Табриклар!
    12.14.10
    Табриклар!
    Ҳайит муборак!

    Бир ойлик синов битаркан׃
    -инсон ўзини ўзи имтиҳон қилгувчи бу даврдан музаффар чиққанларга ;
    -очлик деган азоб билан юзма-юз бўлган дунёнинг миллионлаб одамлари кечинмаларидан бир қатрасини ўзида ҳис этганларга ;
    -бировга яхши муомала қилиш ҳам яшилик эканлигини идрок этиб, бу ой давомида шунга риоя қилганларга ;

    -кўнглида инсониятга, мамлакатига, миллатига, дўстларига, таниш-билишларига ёмонликни раво кўрмаганларга Ҳайит муборак бўлсин!
    Мактуб йўллаб самимий тилакларини тилаёган барча дўстлар, таниш-билишлар ва мухлисларга Ватаннинг, тинчликнинг, саодатнинг нашъаси ёр бўлсин!
    28 миллион одамни қақшатган, қақшатаётган золим зулмидан қутилган кунни ҳам Ҳайит қилиш ҳар биримизга насиб этсин!
    Валлайл зулмати битсин, валфажр нурига салом!
    ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

    *        *        *
    Assalomu alaykum.

    Barchamizga Ramazon haiti muborak bulsin.Qilgan ibodatlarimizni Olloh dargohida qabul qilsin.Siz va barcha sizni yaqinlaringgizga uzoq umr.sihat salomatlik tilayman.Tez kunlarda Vatanda birga bulishimizga umid qilaman.

    Hurmat bilan ISMOIL DADAJONOV.


    *         *           *


    Бизлар  ҳам таниқли сиёсат ва адабиёт арбоблари  ҳамда ҳамма ҳур фикрли, қалби эзгу амаллар билан йўғрилган инсонлар  тилак ва ниятларига қўшилган ҳолда барча ватандош ва диндошларни,  Оллоҳ азиз этган шу  кунларда бизни эслаган мўмину муслималарнинг барчаларини қутлуғ рамазон ҳайити билан муборакбод этамиз.

    "Замондош" таҳририяти.

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz