Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 06.01.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 6 » "Туронзамин"да
    03.41.39
    "Туронзамин"да

    Саиджаҳон Равоний:Янги машқлар

    ЖАҲОНГИР МУҲАММАДГА
    (туғилган кунига бағишлов)

    Чўлпондин дурдона “Кеча ва кундуз”,
    “Ўтган кунлар” боқий Жулқундин ҳануз.
    Ўттиз жилд этибтур кўз нурини ул,
    Юлдузлар тизмида нурафшон Юлдуз!

    АНДИЖОН
    1.09.2009

    ——————————

    ЎРМОНДА
    (масал)

    Ўрмонда дарахтлар тилга кирибди,
    Одамлардек улар сухбат курибди.
    Мақтанишиб, бир оз лаққиллабдилар,
    Чайқалиб, бир-бирин маъқуллабдилар:

    - Дарахтзор эмасмиз, ўрмонмиз, ўрмон,
    Паёнимиз йўқдир, бамисли уммон.
    Биз турамиз шундай неча замонлар,
    Писанд эмас бизга довул, бўронлар…

    Лек бирдан жимишди, қочди калима,
    Сукунат қоплади, босди вохима.
    Хазонлар устига, сўлиб-сўлмаган,
    Гугурт чўп тушибди, сўниб-сўнмаган.

    Ўчди лек гугурт чўп, шукр беадад,
    Ҳазонлар ичра у йўқолди абад.
    Ўрмон эса ҳамон безабон тургай,
    Нихоят хўрсиниб, улкан қарағай,

    Деди: – Эҳ, ўзингдан чиққан балога,
    Фарёд этиб, қайга борай даъвога?
    ***
    КЎРСАТ ЮЗИНГНИ
    Машраб ғазалига мухаммас.

    Таволло, ҳусни афсоналарға,
    Тишлари инжу-маржоналарға,
    Лаб узра холи бир доналарға:
    Кўрсат юзингни мастоналарға,
    Ишқингда куйган парвоналарға.

    Солди бошима не-не уқубат
    Васлинг кўйида авжи рақобат,
    Хамон умидвор этгум ибодат,
    Мендин дуодир, сендин ижобат,
    Жоним тасаддуқ жаноналарға.

    Бўйлари раъно гулға ўхшайсан,
    Олгани эс-хуш шаробу майсан,
    Кечти не холим лек қарамайсан,
    Эй кўнгли қаттиғ, раҳм айламайсан,
    Қилгил назора бечораларға.

    Эрурман асли қирқ ишда моҳир,
    Сочай бошингдин дуру жавохир,
    Вале бамисли Мажнуну Тохир,
    Куйган ғарибман, шафқат қил охир,
    Кўйингда юрган девоналарға.

    Равоний омон чиқди зиндондин,
    Сени нигоро, асру суйғондин,
    Сен борсанки, у дилхуш замондин,
    Машраб сени деб кечти жаҳондин,
    Бошини қўйди остоналарға.
    ***
    АНДИЖОН
    1.09.2009

    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz