Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 11.05.14
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 25 » Туронзаминда
    10.53.41
    Туронзаминда

    ЕГАН ОҒИЗ УЯЛАР ёки

    Ўзбекистонда демократия гуллаб кетган экану биз билмай қолибмиз!

    Самарқандда  ўтган “Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳокимият вакиллик органларига сайловлар” мавзуидаги халқаро давра суҳбатидан (ташкилотчилар орасида- Миллий демократия институти (АҚШ) ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳам бор)  кейин қаранг қатнашчилар ЎзА мухбирларига нималар дейишибди׃.

    Муҳаммад Асиф Нур, “Diplomatic Insignt” журнали бош муҳаррири (Покистон): Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради, шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади, деган таърифи барча хорижий экспертлардан алоҳида эътибор қаратишни талаб қилади. Дарҳақиқат, қайд этилган масалалар Ўзбекистонда сайлов жараёнларида фаол иштирок этаётган фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида устувор масалага айланган”. “Президент Ислом Каримовнинг биз учун фуқаролик жамияти – ижтимоий макон.

    Талха Балиқ, “Bosforр” газетаси бош муҳаррири (Туркия): “Давлат сайловларда фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш орқали фуқароларнинг кўплаб масалаларни ҳал этишда иштирокини кенгайтириш имконини беришининг гувоҳи бўлдик. Шуниси эътиборлики, мамлакатингизда фуқаролик жамияти билан давлатнинг яқин ҳамкорлиги таъминланмоқда. Мамлакатда демократик талабларга жавоб берадиган сайлов тизими яратилган. Сайловларнинг умумеътироф этилган халқаро нормаларга мос келадиган самарали қонунчилик базаси шакллантирилган. Яхлит, мустақил сайлов комиссиялари тизими ташкил этилган. Қонунчиликка сиёсий партиянинг сайлов участкаларида овозларни санаш, имзо варақаларининг тўғри тузилганини текширишда иштирок этиш ҳуқуқига эга ваколатли вакиллик институти киритилган”.

    Барбара Потрата, Кембриж университетининг Марказий Осиё бўйича форуми эксперти (Буюк Британия): “Фуқаролик жамиятини барпо этиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганар экансан, жамоат институтлари босқичма-босқич ташкил этилиб, барқарорлашгач, сиёсий, жумладан сайлов жараёнларида фаол ва самарали иштирок эта олади, деган хулосага келасан киши”.

    Налин Кумар Мохапатра, Ж.Неру номидаги университетнинг Халқаро тадқиқотлар мактаби эксперти (Ҳиндистон): “Ўзбекистонда жамоат ташкилотлари хотин-қизлар, экология, ёшлар, тадбиркорлик ва бошқа кўплаб муаммоларни маҳаллий ҳамда республика даражасида ҳал этади. Мамлакатингизда ижтимоий қурилиш тажрибасини ўрганиш шундан далолат берадики, маҳалла институтига алоҳида ҳуқуқий мақом бериш билан бир қаторда уни ривожлантириш учун зарур муҳитни ҳам яратади. Шу туфайли маҳалла қатор масалаларни ҳал этиш борасида ташаббускорлик кўрсатади. Яна шуниси муҳимки, бу борада миллий анъаналар ва умумеътироф этилган демократик тамойиллар ҳам ҳисобга олинади. Бугун фуқаролар йиғинларини ҳақли равишда демократик ислоҳотлар ривожлантириладиган ижтимоий пойдевор, дейиш мумкин. Буларнинг барчаси бошқа мамлакатлар учун ибрат бўлиб хизмат қилади”.

    Богдана Бабич, Амалий сиёсат институти директори (Украина): “Ўзбекистонда Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясини ташкил этиш тўғри қарор деб ҳисоблайман. Бу орқали жамоат ташкилотларининг мустақиллиги, уларга ажратилаётган давлат маблағларини холис тақсимлаш таъминланмоқда. Экоҳаракатга экологик муаммоларни парламент даражасида ҳал этиш учун ўзига хос имкониятлар берилганлигини ҳам таъкидлаш жоиз. Давлат шу тариқа ўз фуқароларининг саломатлигидан манфаатдорлигини тасдиқламоқда, бу эса бошқа мамлакатлар учун намуна бўла олади. Бундан ташқари, ташаббускор гуруҳлардан номзодлар кўрсатишни бекор қилиш, менимча, сиёсий партиялар роли ва масъулиятини кучайтириш борасида навбатдаги қадамдир”.

    Минори Окочи, Нагоя шаҳри университетининг юридик факултети доценти (Япония): “Экоҳаракат учун депутатлик квотасини жорий этиш минтақадаги мураккаб экологик вазият сабабли жуда зарур эди. Энди ушбу ҳаракат мамлакат олий қонунчилик органида сиёсий партиялар каби ҳуқуққа эга бўлади. Бу, ўз навбатида, экология ва саломатлик масалаларини янада самарали ҳал этиш имконини беради”.

    Кларк Плексико, Миллий демократия институти вакили (АҚШ): “Ўзбекистон сиёсий тизимидаги катта ўзгаришлар аниқ ва шубҳасиздир. Ўзбекистонга ташрифим давомида демократиянинг сиёсий пойдевори, кучли фуқаролик жамияти институтлари ва авваламбор, сиёсий партияларни ташкил этишда кўплаб ютуқларга эришилганининг гувоҳи бўлдим. Марказий сайлов комиссияси депутатликка номзодларга уларнинг сайловда иштирок этиши учун тенг имкониятлар яратиб бераётгани ҳам ижобий омил саналади. Бу борада оммавий ахборот воситалари ҳам номзодлар ва электорат ўртасида самарали воситачига айланади”. Владимир Лафицкий, Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Қонунчилик ва қиёсий ҳуқуқшунослик институти директорининг ўринбосари: “Маҳалла институтини чуқур ўрганиш шуни кўрсатадики, кўп асрлар давомида у ўзбек халқининг бугунги авлодини тарбиялашга ёрдам бераётган маънавий-маърифий негизлари, маданияти ва анъаналарини ўзида мужассам этган маскан ҳисобланади. Маҳалла – жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатликнинг ўзига хос шаклидир. Биз Ўзбекистонда аҳолини мамлакатингизда рўй бераётган жараёнлар ҳақида хабардор қиладиган нодавлат теле ва радиокомпаниялар тармоғи муваффақиятли ривожланаётганига ишонч ҳосил қилдик. Ўзбекистонда нодавлат оммавий ахборот воситаларининг жамият ҳаёти, шу жумладан сайловларда фаол ва масъулиятни ҳис этган ҳолда иштирок этиши учун барча шарт-шароитлар яратилган».

    П.Морвиж, Нью-Йорк давлат университетининг фалсафа ва ижтимоий фанлар профессори (АҚШ): «Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари жуда ривожланган. Бу эса демократик давлатни ривожлантириш учун жуда муҳим. Менимча, бу – Президент Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий натижасидир. Эркин сайловларни ўтказиш учун электоратнинг маълумотга эгалиги катта аҳамиятга эга. Давлатингиз раҳбари таълим ва кадрлар тайёрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунда гап фақат мактаб ўқувчилари ва талабалар ҳақида эмас, балки сайловчилар барча зарур ахборотни оладиган кўплаб оммавий ахборот воситалари тўғрисида ҳам бормоқда».

    ТАҲРИРИЯТДАН׃ Агар “Озодлик”, “Би-Би-Си”, “Америка овози” ўзбек бўлимлари мансубларида жасорат бўлганда эди’, аллақачон бу одамларнинг ҳаммасини топиб, уларнинг шу гапларни айтиб-айтмаганлари ёки айтолмай қолган гапларини ўртага чиқарган бўлардилар. Афсуски, бу ўзбекка хос бўлмаган нарса!

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz