Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.43.44
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Ноябрь » 17 » "ТУРОНЗАМИН"да
    10.40.37
    "ТУРОНЗАМИН"да
    "Президент девонига мурожаат қилинг"

    Журналист Дилмурод Саййид ҳамон Қизилтепа колониясида қолмоқда

    Туронзамин. Журналистнинг укаси Обид Саййидовга кўра, бугун 16 ноябрь куни оила вакиллари Жазони ижро этиш бош бошқармасига (ЖИББ) боришган.

    Зеро "Эзгулик” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотининг Тошкент бўлими раҳбари Абдураҳмон Ташановга йўллаган мактубида, Дилмурод Саййид, 16 ноябрь куни ЖИББга олиб кетилиши ва бу ерда унинг кейинги тақдири кўриб чиқилишини ёзган эди. Эҳтимолий натижалар орасида муддатдан аввал озод бўлиш эҳтимоли ҳам бор эди.

    Аммо Обид Саййидовга кўра, учрашув давомида ЖИББ ходимлари Д.Саййиднинг Тошкентга олиб келиниши ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасликлари ва бу борада ҳатто қандайдир ҳаракатлар бўлаётганидан-да бехабар эканликларини айтишган.

    Ҳеч нарсани тушунмай аросатда қолган  оила аъзоларига ЖИББ ходимлари яхшиси Ўзбекистон президенти деъвонига мурожаат қилишни тавсия қилишган. Президент деъвонида ҳам оила вакиллари жўяли жавоб олишмаган.

    "Туронзамин”нинг Тошкентдаги мухбирига "Эзгулик” жамияти бу масала устида иш олиб бораётганини билдирган, Жамият вакилига кўра, Марказий Кенгаш қарори билан адвокат Руҳиддин Комилов Навоийга юборилиши назарда тутилмоқда. Руҳиддин Комилов бу ерда Дилмурод Саййид билан учрашиши, унинг кейинги тақдири кўриб чиқилиши учун нима шартлар қўйилаётгани билан танишиб қайтади.

    Маълумки, эркин сўзи учун таъқибга олинган Дилмурод Саййид ҳужжатларни сохталаштириш ва товламачиликда айбланганди ва 2009 йилнинг июлида Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туман суди уни 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилганди.

    Таниқли журналист қамоқдалигида оғир жудоликка учради. 5-ноябр куни автомобил ҳалокатида Дилмурод Сайиднинг 33 ёшли умр йўлдоши, адабиётшунос Барно Жуманова ва унинг олти ёшли қизи Рухшона ҳалок бўлди.

    Якшанба куни Дилмурод Саййиднинг оила аъзолари икки марҳум ҳотирасига эҳсон ўтказдилар.

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz