Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.15
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 25 » "Туронзамин"да сатира
    01.49.49
    "Туронзамин"да сатира
    Нофизийдан нома

    "ПАХАН” ҲАМ КЕТДИ!

    Ўзбек мафияси ва қамоқ криминал дунёси оғир жудоликка учради. Расмий ҳаётда Хуршидбек, қамоқ дунёсида "Букри”, мафия оламида "Ука” номлари билан танилган Хуршид Каримов ўлди. У Ислом Каримовнинг укаси эди.

    Ислом ота Ўзбекистон коммунистбошиси лавозимига кўрсатилганда Егор Лугачев – "лихач” унинг укаси қамоқда деб номзодини қайтарган.

    КПССнинг иккинчи бу одами-"Фарзин”ни, ўзбекистонлик ўйинчилар "Шоҳ” билан, яъни Михаил Горбачев- "горбач” билан мот қилгандилар.

    Ислом Каримов тахтга ўтириши билан Олий Суд раиси Бобур Маликовни чақирган. Вашингтонда бўлганимда бу ҳақда у кишининг ўз оғзидан эшитганман. Каримов у кишидан укасини қамоқдан чиқариб беришни ялиниб сўраган. Ўша пайтдаёқ қамоқда "пахан” даражасига етган Хуршид дарҳол озод қилинган.

    Шундан кейин у ҳам қамоқ дунёси, ҳам очиқдаги мафияни бошқараётган эди. Ўзбекистондаги жуда кўп раҳбарларнинг катта курсига ўтиришлари "Ука”нинг қўли билан бўлганини биламиз. "Ука” укка қилиб юборарди ҳар қандай ишни! Яшили ўтмасди! Фақат тиллосидан олардилар! Ҳаммаси қолиб кетди!

    Қамоқлардаги казо-казоларга "Пахан”нинг қўли билан шароит қилиб берилган ёки озод этилгани ҳам ойдай равшан эди. Қўл жонивор жуда узун эди. Шундай трубкани кўтарса Баҳодир аканинг ўзлари "лаббай” деб турган бўлардилар! Олдинроқ эса Зокир ака ҳам у кишининг қули эди!

    Бош вазиримиз Шавкатхон ака "Ука”нинг қош вазири эдилар. Улар Самарқандда ҳар ҳафтанинг охирида бирга отамлашиб, нафақат вилоят, балки мамлакат "муаммолари”ни ҳам ҳал этардилар.

    Кеча марҳумнинг дафн маросимига бир бориб келган ноқонуний президентимиздан кейин криминал дунёсининг юзлаб "қонуний”лари бориб келишмоқда. Ҳамдардлик! Таъзия деган гаплар бор, ахир! Шунинг учун Тошкент-Самарқанд йўлида дунёнинг "Меймак”лари ғиз-ғиз қатнаб турганига ажабланманг! "Меймак”лардан биттасининг ичида Жириновскийни кўриб қолсангиз ҳам ёқангизни ушламанг! У дунёнинг ўз қоидалари бор!

    Уларга ҳам қийин! Оғир жудолика учрадилар! Бандачилик!

    Шунақа "Пахан” ҳам ўларкан, "Ука” ҳам ўларкан! Баъзан ака қолиб, ука ҳам кетаркан!

    Нофизий.
    Тошкент!

    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz