Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 04.06.19
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Август » 31 » Қутловлар!
    00.05.58
    Қутловлар!
    Жаҳонгир Муҳаммадни таваллуд айёми билан табриклаймиз!

    1 сентябрда Демократик Ўзбекистон Конгрессининг асосчиси,таниқли адиб
    ва сиёсат арбоби,демократия йўлида толмас курашчи Жаҳонгир Муҳаммад
    таваллуд топган кун.Шу муносабат билан адибни чин кўнгилдан самимий
    табриклаб,мустаҳкам соғлик,оилавий хотиржамлик ва олиб бораётган барча
    эзгу ишларига омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.Ўз вақтида Ўзбекистонда
    диктатура ўрнатилганини баралла айтиб,унга қарши тик боқиб курашган ва
    бугунга қадар диктатура ва диктаторнинг қилмишларини фош қилиб
    келаётган адиб ўтган йиллар давомида бошқалардан фарқли ўлароқ ўнлаб
    асарлар яратди ва яратмоқда.Адиб яратган асарларни ўқиган сайин
    ўқигинг келаверадики,у кишининг ёзганларини долзарблиги ҳам шунда
    бўлса керак.Ўзбек халқининг бахт саодати ва фаровонлиги йўлида
    қайғурган,мамлакатда демократия ўрнатиш учун курашган ва жаҳолат
    зулмига дуч келган адиб,ватанни тарк этиб ҳам курашни давом эттирди.У
    бир неча бор демократик кучларни бирлаштириш учун саъй ҳаракатлар
    қилди ва ҳар сафар ҳам айрим "даҳо"ларнинг жонбозликлари туфайли бу иш
    амалга ошмай қолди.Начора! Ўзингдан чиққан балога,қайга борасан
    давога.Бугунги кунда адибнинг минглаб шогирдлари бор,юз минглаб у
    кишининг асарларини ўқиётган ёшлар бор.Бугун бўлмаса эртага албатта
    ана шу ёшлар мамлакатни демократик жамият сари етаклайди,биз бунга
    ишонамиз.Фурсатдан фойдаланиб адиб Жаҳонгир Муҳаммадни таваллуд
    айёмлари билан яна бир бора қутлаб,эзгу мақсадлар йўлида қилаётган
    савобли ишларига зафарлар тилаб қоламиз ва албатта ёруғ кунларда ёруғ
    юз билан ватанга қайтишларини кутиб қоламиз.

    Камоли эҳтиром билан бир гуруҳ шогирдлари номидан

    Эркин,Ўзбекистон.
    Жойлади: Маъмур
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz