Ризобек Понедельник, 2024-05-13, 22.02.02
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2011 » Август » 19 »

    Узоқларда ўлиб қолсам, мени йўқлар кишим борму?
    10.15.07

    Узоқларда ўлиб қолсам, мени йўқлар кишим борму?

    Ислом Каримовга  ва унга тахтда қолишига ҳар куни бир хавфим бор, дея ҳамкорлик қилаётган номи "улуғ", супраси қуруқ айрим мухолифатчи ниқобидаги зулмбош ёрдамчилари бўлган гуруҳларга ялиниб юзланаётган  МЎҲТАРАМ чолларнинг арзу додлари.

    Жаноб Ислом Карим бува,
    Бизлар тенгқур чоллармиз.
    Сизнинг танбур симларингиз,
    Чертгувчи дажжоллармиз.

    Йигирма йил ўтди-кетди,
    Хизмат анча қариди.
    Биз ҳам елиб-югуришиб,
    Эшагимиз ҳориди.


    Шундан бизнинг хавотирлар,
    Ёзаяпмиз номалар.
    Четда битта фирқа тузсак,
    Бошланар  ҳангомалар.

    Сиз айтгандай ҳар сония,
    Уруш-уруш  ўйнаймиз.
    Авропа-ю АҚШни ҳам ,
    Тинч туришга қўймаймиз.

    Мухолифат сизга эмас,
    Ўзига бўлди офат.
    Унда минглаб эринмаган,
    Аъзо бўлди касофат.

    Хавотирин  такрор айтай,
    Биз четдаги чолларнинг.
    Ўлиб қолсак ким йўқлагай,
    Қари-қурсоқ жонларни?

    "Мухолиф"лар биз чолларни,
    Рўйхатидан ўчирган.
    Эски-туски ишларимиз,
    "Черновойга" кўчирган.

    Ислом ака яна айтсак,
    Ўлсак бизни ким йўқлар.
    Шогирдларми?  МХХчи ,
    Ҳар кун сўкиб сўзлашар.

    Бошим эгиб бир дарозга,
    Кеча боргандим арзга.
    Отам, деди, кўмиб сизни,
    Ботираман ҳўб қарзга.

    Энди чоллар фирқасини,
    Тузайми  дедим охир.
    Етиб борсин дуо қилинг,
    Дилимдаги шу оҳим.

    Чет элларда ўлиб қолсам, зора ўлигимни эъзозлаб, келгусида эслаб юрармукан шу ҒАЛАМУСЛАР  деган илинжда уларга бир ёлтоқланиб, ИАКка бир ёлтоқланиб юрган айрим МЎҲТАРАМ чоллар хуфя арзларини оққа кўчирувчи Ризо Обид.
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 1
    1 Doston  
    0
    Gap yuk sherga, juda yahshi ezilgan.
    Ulishni uilamanglar. Karimov yakinda uladi. ) Uni sistemasi chirie boshladi uziga uhshab

    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]

    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz