Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
Главная » 2009 » Октябрь » 2 » Ватандошлар ижодидан
00.35.22 Ватандошлар ижодидан |
Саиджаҳон Равоний: АВЛИЁ РЕТРО ДИД
(Даста)
***
1. Тазминлар
2. Рубоийлар
3. Эркин машқлар
***
1. Тазминлар: Навоийга
Хурдин Сени кўп севармен, эй умри азиз!
Нурдин Сени кўп севармен, эй умри азиз!
Умматингга равнак истаб кўп гунохим, кеч,
Хур дин, Сени кўп севармен, эй умри азиз!
***
Найлай, отмади толе-қуёшим менинг,
Топмади қадр ожизни суёшим менинг.
Умри найсоним ўтибдур лаҳза янглиғ,
То мулзам саранға какку ёшим менинг.
*** Бобурга
Ҳар кимки низо қилса, низо топкусидур,
Ҳар кимки ризо қилса, ризо топкусидур.
Кимки қақшатуб ўзгани рисқини юлғай,
Хазм этолмас ул асло ғизо топкусидур.
***
Эй ой, сенга сўфиёна ошиқ бўлдим,
Ҳар лаҳзада ёна-ёна, ошиқ бўлдим.
Вале сендин заррае топмадим эъзоз,
Воҳки, бунча махлиё на ошиқ бўлдим?
***
Юз бурғай улус қолса кулфатта киши,
Масхара қилғай ўсмир ва катта киши.
Лек ёлғизлик оташи рухни тоблар ким,
Билғай оқ-карони шул холатта киши.
(Давоми бор)
|
Жойлади: Админ
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|