Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 00.35.11
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Декабрь » 25 » Ватандошлар ижодидан
    19.57.37
    Ватандошлар ижодидан
    Саиджаҳон РАВОНИЙ: НАЗМ

    1. Сонет

    2. Мухаммас

    3. Фардлар

    4. Муашшах

    ***


    1. НАВБАҲОРГА

    Келгин тезроқ, эй фасли фаёз,

    Сочсин қуёш нурларин илиқ,

    Осмонларда мусаффо, тиниқ,

    Қалдирғочлар айласин  парвоз.

    Қийнади кўп қаҳратон, аёз,

    Қишнинг қаҳри хамиша қаттиқ.

    Тинди неча дил сенга  интиқ,

    Кўра олмай яна  битта ёз.

    Биламиз, сен қайтасан, аниқ,

    Сен хамиша ўзингга содиқ,

    Кечиксанг-да гоҳида, бир оз.

    Ҳаёт чунон бешафқат, инжиқ;

    Ёлғиз сенсан гўзал  ва мушфиқ,

    Шўрликларни айлаган  эъзоз!

    ***

    2. ЖОНИМҒА РОҲАТ

    Алишер Навоий ғазалига мухаммас


    ***                

    Эй ҳусни жамоли чашми назоҳат,

    Сени кўрмак ризвон ичра саёҳат,

    Айласам мен дил  изҳори сароҳат -

    Танимни қилса ғамзанг  юз жароҳат,

    Етар ҳар захмдин  жонимға роҳат.

                          

    Фасоналар элда хур сабабингдин,

    Хиромонинг, эъжоз муадабингдин,

    Дай ёз ўлса-да кулгу, тарабингдин,

    Халоват топмайин жоним  лабингдин,

    Солур захмим аро туз  ул малоҳат.

                         

    Эрурсан якто хўбони тажаммул,

    Ожиз идрок этгали рой тааммул,

    Ки чаманда сайр этар онинг ушул,

    Жамолинг субҳи  очиб эрди юз гул,

    Қуёш сорғорди, кўрғоч ул сабоҳат.

                        

    Ўтаб жами ошиқлиғ  иқтизосин,

    Ололмадим асло кўнглинг ризосин,

    Шу эруркан севмак жодуфизосин -

    Супурдум кўз била кўюнг физосин,

    Ки жонлар жилвагоҳидур бу соҳат.

                                  

    Нозинг ором, ишваю  ғамзанг фароғ,

    Вале беҳад этма бедодни мундоғ,

    Шифо бер зуд  ўзинг этғонға носоғ,

    Бўлур зоҳир лабингдин  қатл этар чоғ,

    Ўлукни тиргузурдек  юз фасоҳат.

                          

    Туюм, васлинг рўёб олмас толедур,

    Туман омил эришмакка  монедур,

    Воқуфман-у, вале кўнгул мутедур,

    Чу сендин айру эрмас  ёр недур,

    Уйин истаб жаҳон  қилмоқ масоҳат.

                         

    Айлаб фидо, ҳазрат, ёрға жонни,

    Равоний кўрди кўп  яҳши-ёмонни,

    Воажаб, дебсиз бизнинг  замонни -

    Қабиҳ этти, Навоий, ҳақ  жаҳонни,

    Элидин тутмағил кўз  жуз қабоҳат.

    ***

    3. ҚАТРА ФАРДЛАР

    Бахт – курашмоқ,

    Бахт улашмоқ.

    ***

    Йўқотган вақтини  –

    Йўқотган бахтини.

    ***

    Бахт пулдамас,

    Пул хам қулдамас.

    ***

    Пошшо ғазаби –

    Улус азоби.

    ***

    Дониш подишоҳ

    Йўлатмас маддоҳ.

    ***

    Сайланиб ноиб,

    Бўлади ғойиб.

    ***

    Бўлур ҳар хатиб

    Фириб ишлатиб.

    ***

    Илк шоир – мазах,

    Сўнг эса "аблаҳ”.

    ***

    Битган чоғи шеър

    Даркор бўлмоқ шер.

    ***

    Фикри эмас рой

    Хамиша гадой.

    ***

    Кимки бадсухан

    Камбағал руҳан.

    ***

    Нияти ёмон –

    Юрмас тинч-омон.

    ***

    Гуноҳда "ширин”

    Кулфат яширин.

    ***

    Аёлингни сев,

    Йўқса бўлур дев.

    ***

    Аёлнинг тили -

    Эрнинг қотили.

    ***

    Енг зарурлар уч;

    Зеҳн, виждон, куч.

    ***

    Қаерда юрма

    Бор анда тюрма

    ***

    Яхшики пахта

    Пишмас дарахтда.

    ***

    Биттадур миллат,

    Мингтадур иллат.

    ***

    Ўзбек йўқ давлат

    Эмас бадавлат.

    ***

    4. МУАШШАХ

    (қайта ишланган)  


    Махкумликдан ёзгум  нома, шояд, сенга етгайму, деб,

    Ашким томиб ёзувларға, қайғум воқуф этгайму, деб.

    Дунё кезиб кўрмаганман паривашни сендин лобар,

    Иншо этам васфинг чизи, мадҳ деб эл қилмас бовар.

    Нукта холинг лабинг узра ҳаёлимдин кетмайди ҳеч,

    Ажиб раъно сарви  қаддинг кўз ўнгимда эрта-ю  кеч.

    Маъюс боқар туйнукчадин Чўлпон хумор кўзларингдай,

    Андуҳ бирла боқар гўё Ой хам ҳижил юзларингдай.

    Дайди ошиқ мисли чўлда, хомасиз, шеър ўйда ёзиб,

    Икки қадам зах ўрада парголдурман субҳикозиб. 

    Надур менга Лайли, Ширин, ёхуд менга надур Зуҳро,

    Ахзар боғу чаман сенсиз ахир менга дашту саҳро. 

    Мажнун ила Кўҳкан вале келиб менинг холим кўрсун,

    Айрилиқ не, алар бирла Тохир келиб мендин сўрсун. 

    Доро надур, Хисрав надур тождоримиз қаршисида,

    Ифшо фикрим учун ётгум  Зангота-ю Қаршисида.

    Найлайин лек дили-жоним, таваллоим маним танҳо,

    Аристонинг Равонийни  сен хам эслаб тургил гоҳо.

    ***

    Андижон

    25 12 2009
    Жойлади: zamondosh
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz