Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 01.14.21
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 14 » Ватанга қайтиш
    15.39.48
    Ватанга қайтиш

    Бирдамлик халқ ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориевнинг Ватанга қайтиш ҳақидаги

    Б  А  Ё Н О Т И

    Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

    Бу Баёнотни сизга йўллар эканман, ўз олдимга кўйган ягона мақсадим, мени Ўзбекистонга қайтишим сабабларини очиқлашдир. Маълумки, “Бирдамлик” ҳаракати 2004 йилнинг 10 октябрида Ўзбекистонда ташкил этилган.Хозирги кунда АҚШ,Норвегия,Шветция давлатларида расмий рўйхатдан ўтган бўлиб,Россия, Қозоғистон,Қирғизистон,.Туркия, Украина ва Узбекистон, ҳамда Қорақалпоқ Автоном республикасида ўз фаолиятини олиб бормоқда. Афсуски, ҳаракат ҳозиргача Ўзбекистонда ўз қурилтойини ўтказолгани йўқ. Ўтган 2008 йилнинг декабрь ойига мўлжалланган ҳаракат қурултойи, аъзоларимизга нисбатан босим ва тазйиқлар кучайиб кетгани сабабли, уларнинг ҳавфсизлигини ўйлаб тўхтатилди. Лекин бу билан ҳам аъзоларимизга булаётган тазйиқлар тўхтагани йўқ. Мана шундай бир вақтда, мен, ҳаракат етакчиси сифатида ,”Бирдамлик” ҳаракати аъзоларининг оғир кунларида, улар билан ёнма-ён туриб курашмоқни лозим топдим.. Мени Ўзбекистонга қайтишга, юқорида айтиб ўтилган ниятимдан бошқа бирон омил мажбур этгани йўқ. Мен ўз иҳтиёрим билан шу йўлни танладим. Бугун турли режа ва ниятлар билан Ватанга қайтиш арафасида турар эканман,расмийларнинг қайтишимга муносабати қандай бўлишини билмайман.Балки мени турли баҳоналар топиб озодликдан маҳрум қилишар.Балки Ватан тупроғини ўпиб, ҳавосидан тўйиб-тўйиб нафас олишга, ҳақ-хуқуқларим поймол этилмай, улардан фойдаланиб қонун доирасида сиёсий фаолият олиб боришимга қаршилик бўлмас. 16 октябрь куни мени Тошкентга элтадиган самолёт чиптасини қўлда тутганча, мени Ўзбекистонга нафақат соғинч, етакчи сифатида сафдошлар олдидаги мажбурият ҳам чақираётганини англадим.

    Ҳурмат билан,
    Баҳодир Хасан(Чориев)
    14 Октябрь, 2009 йил

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz