Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 10.12.27
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Октябрь » 16 » Воқеий ҳикоя
    00.35.49
    Воқеий ҳикоя
    Зулм машинаси нима ёҳуд  эшакларичи?

    У қандай машина ҳамма билади.Яъни зулм машинаси ҳам  бошқа жиҳозлар каби турли эҳтиёт қисмлару мурватлардан иборат.Ўзбекистондаям ҳамма бошқа диктатура ўрнатилган мамлакатлар каби зулм машинаси бехато ишлаб турибди.Агар унинг биргина мурвати хато ишлаганда эди таққа- тақ тўхтаб қолар эди.Энди ҳамма машинани бошқарувчиси бўлгани каби Ўзбекистон зулм машинасиниям моҳир бошқарувчиси бор.У зот...Ҳа, ўлманг отини айтмасимдан кимлигини ўзингиз айтиб юбордингиз.

    Бошқачароқ айтганда у зотни зулм машинаси деб қаралса ҳам бўлар.Чунки у унчалик инсонга хос бўлмаган юмуш билан машғул бўлгани учун ҳам бир кимса  қаторида ҳисоблаб  бўлмас балки.

    Хўш, иннайкейин у диктатор зулм машинаси бўлса уни юргазиб турган  эҳтиёт қисмларичи?

    Зулм машинаси эҳтиёт  қисмлари ҳукумат атоқли юҳохонада ҳам ва айрим унга мухлипат аталувчилару виждони жиғилдонга  айланган  ҳуқуқчи-қуқучилар орасида ҳам қалашиб ётибди.

    Ўшанақалардан бир калласи катта шотири  кечами аввал куни чиқиб:Эркин Воҳидов,Ўткир Ҳошимов,Абдулла Ориповлар адабиётнинг устунлари деб айтди.Э, яшанг шотирбой дедим.Чунки ўша шотир тилига олган кимсалар айнан зулм машинасини юргазиб турган эҳтиёт қисмлари-ю мурватлари эмасми?

    Кечагидай эсимда 1999 йилдаги Президентлик сайлови даври биз Навоий шаҳридаги қамоқда эдик.Истасак -истамасак телевизордаги "Ахборот"ни кўришга мажбур этишарди.Ўшанда зулм машинаси бошқарувчиси Каримов деган зотга шотирбой айтганлардан бири Абдулла Орипов деганлари ишончли вакил бўлганди.Улар гўё сайловчилар билан учрашар эканлар А.Орип деди:"....Ислом ака, ҳамманинг сиз ҳақингизда мақтов айтишга ҳаққи йўқ бўлсаям менинг маънавий ҳаққим бор, чунки мен сизнинг ишончли вакилингизман.Айтмоқчиманки, Ўзбекистоннинг денгизи йўқ , дейишади.Денгизи бор.У сизсиз Ислом ака..."Шу сўзлардан кейин гулдурос қарсаклар янгради, Каримиф мен денгиз эканман дегандай ўтирган ўрнида чайқалиб қўйди.

    "Ҳей, Орип, мен одамзотман, денгиз эмасман, нечун бундай дейсан", деган йўқ Каримиф.Чунки у юқорида айтганимиздай жа унчалик одам ҳам эмасда ўзи.

    А.Орипни ёзган мадҳиясини ҳарф танимасада мажбуран ёд олдиртирилган саводсиз маҳкумлар ўшанда лол қолишганди.А.Орип Каримовни денгиз қилди, энди у денгиз қилганни буниси кўприк қилиб минса керак, дейишганди.Саводсиз маҳкумлар айтган ўша гапга ҳам мана ўн йил ўтди.Каримиф А.Орипни кўприк эмас қирчанғи эшак каби миниб неча  йил фойдаландида яғири чиққач бефойда резинка каби улоқтирди.Аммо зулм машинаси бехато юриши учун А.Ориф тоза хизмат қилди.Айтмоқчимизки калласи катта шотир айтмоқчи Ўткир Ҳошимиф, Эркин Воҳидип, Абдулла Ориплар ҳақиқатан ҳам буюклар.Аммо қанақа буюк десангиз , зулм машинаси юришини таъминлаган буюклардир.Агар улар Каримипдай зулм машинаси ҳайдовчисининг ғилдираги бўлиб айланмасдан аксинча халқнинг белига белбоғ  бўлганларида эди Ўзбекистон, ўзбеклар бугунги аҳволга тушмаган бўлармидилар.

    Орип, Торипларни ҳам юргазиб турган мурватчалари бор.Улар уни мақтаб пахта кўтариб юрган шотирлар албатта.

    Шунақа урғочи эшак каби шотирлар бор зулм машинаси бузилмай юраверади.Унинг ҳайдовчиси у шотир бўлмаса бунисини эшак қилиб миниб кетаверади.

    Ризо Обид
    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz