Ризобек Воскресенье, 2024-05-19, 07.38.05
Приветствую Вас Гость | RSS
Главная | | Регистрация | Вход
Меню сайта
    Статистика

    Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0
    Форма входа

    Главная » 2009 » Сентябрь » 25 » Воқеий ҳикоя
    00.02.23
    Воқеий ҳикоя
    БАХТ

    Махаллада гап урмалаб колди: Улмасбой уйланармиш. Аслида-ку, йигит киши вояга етгандан сунг уйланади, бунинг ажабланарли жойи йук, лекин одамларнинг наздида Улмасбойнинг уйланиши гайритабиийдек эди.

    Кайси Улмасбой дейсизми? Уша, узингиз билган Улмасбой-да! Содда, тупори, беозор йигит. Мехнаткаш, хар иккала елкасида иккитадан одам утиргудек келбатли. Лекин бечоранинг акли норасо. Бировга зарари тегмайди, билиб ишини килаверади. Хуши келганда туйларда эшитиб, чала-чулпа укиб олган ашулаларини айтиб юради. Шу Улмасбой уйланар эмиш. Унинг ота-онаси йук. Туйга узок кишлокда яшовчи кариндошлари бош буладиган булибди.

    Хуллас, гап-сузлар рост булиб, туй хам утди. Махаллага бахоли кудрат ош тортилди. Улмасбой узича хурсанд, куёвлик сарпосини кийди. Унга тегадиган киз махалла ахли назарида гулдек эди. Келиннинг аклу заковати, хусну латофати барчани лол этди. Аёл кули гул чевар эди. Тез кунда у тиккан калампир гулли жимжима дуппилар махалла йигитлари орзусига айланди. Юзлари каби кип-кизил ширмой нону-патирлар дастурхонни безади. Улмасбойнинг куйлак-шими хам кунда дазмол курадиган, пойабзали ялтираб турадиган булди.

    Махалла кампирлари кенг енгини огзига пана килиб яна фалсафа сукишди: "Шундок жувон-а? Улмасбойни узига тенг куриб тегибдими, бир балоси бор". Кайноналар, турт мучаси сог, акли расо угилларининг хотинлари "кук ипни куролмасликлари, ошни кирмоч, нонни кумач килаётганлари"нинг аламини хам олиб, огизларига зур беришарди.

    Махалланинг ишкибоз йигитлари учун Улмасбой хали хам уша-уша Улмасбой эди. Куринди дегунча бири олиб, бири куйиб, аския килишарди.

    - Улмасбой, аканг айлансин, битта шеърдан айтвор! Булмаса, хозир муйловингни кириб ташлаймиз.

    Улмасбой яккам-дуккам муйловини жуда кадрларди, шунинг учун ашула айтиб беришга мажбур буларди. Бир куни одатдагидек Улмасбойни куриб гап котишди. Шу пайт эшик олдига сув сепгани хотини чикиб колди. Улмасбойни куриб супургини куйиб пешвоз чикди:

    - Ассалому алайкум, яхши келдингизми?!

    Аския айтиб хали хам лаб-лунжини йигиштиришга улгурмаган йигитлар безрайиб колишди. Ашур Самаднинг елкасига бир туртди:

    - Эрни кутиб олиш мана бунака булади, огайни!

    Орадан куп утмай махалла яна уясига чуп сукилган аридай тузиди:

    - Бир балоси бор деган эдим-ку, айланай овсин! Улмасбойнинг хотинини олдига биттаси келяпти, савлатидан от хуркади. Бирам келишган, пурим. Вой, буларнинг юзсизлигини каранг, тунов куни куппа-кундузи келиб олиб, нак бир пиёла иссик чой ичгудек вакт гаплашиб туришди. Шаппа бориб юзига тупурай дедиму, истихола килдим-да.

    Бу хил гаплар купаявергач, "махаллага касофати урмасин" дея буз йигитлар анча вакт пойлашди. "Улмасбой хотинини куриклай олмаса, мана биз бор, - дея орият талашишди. - Келса пойлаб ушлаймиз-да, жазосини берамиз".

    Уша куни окшом коронгулиги чукаётганида Улмасбойнинг дарвозаси олдига яна ок рангли енгил машина тухтади. Йулакда карта уйнаб утирган йигитлар кулоги диккайиб, курпачаларини култиклаб бирин-кетин якинлашишди. Остонада Улмасбой куринди. У машинадан тушган олифта йигитга "Кетинг, Бошка келмайсиз экан. Маъсуда шундай деди", деб жавоб айтди.

    - Мен сенга чакир дедим! Бир огиз гапи бор экан, де!

    Улмасбой ичкарига кириб кетди. Буни кузатиб турган Самад муштини кисди: "Вой хезалак! Хотин меники, деб солмайсанми тумшугига!" Ичкаридан Маъсуданинг чикиб келаётганини куриб, гапнинг бердисини эшитиб турди. Маъсуда йигитга тикилди ва нафрат, алам билан шивирлади:

    - Кетинг. Бошка келманг. Мен бахтимни энди топдим. Турмушимни бузманг!

    - Бахтим?! Шу телбани бахтим деб юрибсанми? Бу сенга нима каромат курсатиб беради? Кип-кизил овсар-ку!

    Маъсуда хасрат билан жилмайди:

    - Овсар булса бордир, лекин у сева олади! Мени деб яшайди, менга суянади. У хеч качон ХИЁНАТ килмайди! Уни мен хеч качон бировнинг ифлос тушагида курмайман. Сизникидек молу-дунёси йук, лекин чинакам калби бор! - деди-да, шартта бурилиб, уйига кириб кетди.

    Насиба МАМАТКУЛОВА.

    Жойлади: Админ
    Всего комментариев: 0
    Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
    [ Регистрация | Вход ]
    Copyright MyCorp © 2024
    Сайт управляется системой uCoz